RU

Последние новости

08:13Онана ушбу натижага эришган тарихдаги илк футболчи  1 07:47“Реал“ мавсумнинг энг яхши футболчисини аниқлади  1 07:20Суперлига. Бугун 11-турга старт берилади. Қаршида етакчилар тўқнашуви бўлиб ўтади  0 02:07U21 биринчилиги. Бир ўйинда 13 та карточка, 7 гол урилган ўйинда "Навбаҳор" ғолиб, пешқадамдан йирик ғалаба: 10-тур натижалари билан танишинг (+ЖАДВАЛ)  2 00:50Алан Ширер: "Аморим билан барчаси ёмонлашди"  2 00:29"Реал" Хаби Алонсо тайинловини қачон эълон қилади?  2 23:49Месси фаолиятидаги энг севимли голини айтди  8 23:14Бэйл: "Тоттенхэм" қарғишдан қутулди"  8 22:44Расман: "Барселона" Рафинья билан шартномани узайтирди  1 22:11Родриго "Реал"дан кетишни истамаяпти  2 21:41Европа лигасининг мавсум футболчиси ва рамзий термаси эълон қилинди  0 21:27Суперкубок чипталари 23 май куни сотувга чиқарилади  7 20:59Деку: "Ямалга ПСЖ қизиқиш билдирди, "Реал" эса йўқ"  6 20:14Хайр, афсона! Лука Модричнинг "Реал"дан кетиши маълум қилинди  23 20:01"Челси" Экитике трансфери бўйича музокаралар олиб бормоқда  0

Антонио Оливейра: "Ўзбекистонга яхши кайфиятда борамиз" Новости

Антонио Оливейра: "Ўзбекистонга яхши кайфиятда борамиз"

“Насаф” жамоасининг ОЧЛ гурух босқичидаги рақибларидан бири бўлмиш Эроннинг “Тракторсози” клуби куни кеча Эрон Про Лигасининг навбатдаги тури доирасида меҳмонда “Нафт Масжид Сулаймон” жамоасига қарши баҳс олиб борди.
Қийин кечган учрашувда Саман ва Лучано томонидан киритилган голлар эвазига “Қизил қашқирлар” ғалабани тантана қилишди.

Ўйиндан кейинги матбуот анжуманида ҳар икки жамоа мураббийлари ўйин ҳақидаги фикрларини журналистлар билан ўртоқлашдилар. Биз ҳам ОЧЛдаги илк рақибимиз бош мураббийининг ўйин ҳақидаги фикрлари билан қизиқдик.

Антонио Оливиера:

- Бугун биз кучсиз жамоани мағлуб этдик дея олмайман, боиси бугунги рақиб бизга етарлича қаршилик кўрсатди. Бугунги ғалаба учун шогирдларимга миннатдорчилик билдираман, улар бугун кўрсатмаларимни аъло даражада бажаришди. Энди бу ёғига бор эътиборимизни ОЧЛ гуруҳ босқичидаги илк учрашувга қаратамиз. Ўзбекистонга яхши кайфиятда борамиз ва ғалаба билан қайтишга ҳаракат қиламиз.

Матбуот анжуманининг давомида журналистлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

Эслатиб ўтамиз, “Насаф” ва “Тракторсозий” жамоалари ўртасидаги 1-тур доирасидаги учрашув 25-февраль куни соат 18:00 да “Марказий” стадионда бўлиб ўтади.

Биз ҳам рақиб жамоага омад тилаймиз аммо чоршанба кунига эмас. Севимли жамоамиз шу куни ғалаба қозониб, барчамизни қувонтиришига ишонамиз.
Олға АЖДАРЛАР!!!
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика