Антонио Конте: "Италия ЖЧда ғолиб бўлганида А Серияда италияликлар 64%ни ташкил этарди"
25 мар 2016 22:55
Новости
Антонио Конте: "Италия ЖЧда ғолиб бўлганида А Серияда италияликлар 64%ни ташкил этарди"
Италия терма жамоаси бош мураббийи Антонио Конте нега "мовий гвардия" катта турнирларда муваффақият қозона олмаётганига бир сабабни рўкач қилди.
- Биз Европа чемпионатида фаворитлар қаторида эмасмиз. Турнирда Германия, Испания, Франция, Бельгия ва кўпчилик менсимаётган Англия ҳам фаворитлар қаторида. Шахсан мен Европа чемпионатини интизорлик билан кутяпман. Мен доим бутун мамлакат қўллаб-қувватлайдиган бош мураббийларга ҳавас қилардим. Тез орада мен ҳам ушбу бахтли онга эришаман. Европа чемпионатида терма жамоа бошқарувида бўлиш жуда ёқимли. Италия Жаҳон чемпиони бўлган вақтда А Серияда италиялик футболчилар 64%ни ташкил этишарди. Ҳозирчи? Айни пайтда Италия чемпионатида 34% маҳаллий футболчилар мавжуд. Терма жамоага лойиқ ма муносиб футболчини танлаб олиш қийин. Аввалгидек танлов катта эмас бизда.
Похожие новости
12:37
U-17 Жаҳон чемпионати. Интизомли, мустаҳкам ва самарали жамоа — Ўзбекистоннинг бўлажак рақиби ҳақида 3
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди
Ла Лига. "Сельта" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 6 та гол урилди, Де Йонг майдондан четлатилди
Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор
Комментарии