Антонио Конте: “Англия кубоги финалига чиқиш фахрли”
23 апр 2017 03:03
Новости
Антонио Конте: “Англия кубоги финалига чиқиш фахрли”
“Челси” бош мураббийи Антонио Конте жамоасининг Англия кубоги ярим финалида “Тотенхэм”га (4:2) қарши баҳси ҳақида гапириб ўтди.
“Англия кубоги финалига чиққанимиз билан фахрланаман. Бу менинг Англиядаги илк мавсумим биз чемпионлик учун кураш олиб бораяпман. Энди эса Англия кубоги учун ҳам юришимизни давом эттирмоқдамиз.
Футболчилар ва мухлисларимиз учун хурсандман. Биз учрашувнинг бошидан охиригача яхши ҳаракат қилдик. Шу руҳда ишлашда давом этамиз. Чунки бизни чемпионатда бир-биридан қийин баҳслар кутиб турибди. Мухлислар қўллаб-қувватлашларига ишонаман.
Мавсум мобайнида мураббийларга ҳал қилувчи қарорларни қабул қилиш осон кечмаяпти. Агар сен ғалаба қозонсанг ҳаммаси жойида. Ютуққа эришолмасанг, барча айб сенинг гарданингда бўлади. Ўйлайманки, бугунги баҳсда мўлжаллаган режаларимиз иш берди”, дейди италиялик мутахассис.
Похожие новости
championat.asia
Испания Кубоги. "Атлетико" илк ўйинда "Барселона" дарвозасига жавобсиз 4 та гол урди
Эрик Гарсия: "Сўнгги пайтларда ҳакамларнинг бирорта қарори бизнинг фойдамизга бўлмаяпти"
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
Комментарии