Анри "Селтик"ни бошқарадими?
01 апр 2021 00:19
Новости
Анри "Селтик"ни бошқарадими?
Франция терма жамоаси собиқ ҳужумчиси Тьерри Анри "Селтик" бош мураббийи этиб тайинланиши эҳтимоли ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
"Клубда қандай вазият ҳукм сураётганини билмайман, лекин дунёнинг кўплаб одамлари сингари "Селтик"ни ҳам ҳурмат қиламан. Мураббийликка номзод эканлигим ҳақидаги миш-мишлар ҳақида ҳеч нарса дея олмайман, аммо мен яна мураббий сифатида бирор жамоани бошқаришни истайман. Мен "Селтик"ни ҳам, "Рейнжерс"ни ҳам ҳурмат қиламан, бироқ ҳозир шунчаки кутаман ва вазиятни кузатиб бораман", – дея Анрининг сўзларини келтирмоқда "Goal".
Эслатиб ўтамиз, Анри футболчилик фаолиятини якунлагач, "Арсенал" ва Бельгия терма жамоаси мураббийлар штабида ишлаган, кейинчалик "Монако" бош мураббийига айланган. 43 ёшли мутахассиснинг сўнгги клуби "Монреаль" эди, у бу клубни шу йилнинг февраль ойида тарк этганди.
Похожие новости
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Комментарии