"Анкарагужу" президенти футболдан бир умрга четлаштирилди
15 дек 2023 15:30
Новости
"Анкарагужу" президенти футболдан бир умрга четлаштирилди
Бу ҳақда Туркия Футбол Федерацияси сайти хабар берди.
"Анкарагужу" президенти Фарук Кожа ҳакам Ҳалил Мелерни калтаклагани учун умрбодга дисквалификация қилинди.
Бундан ташқари, "Анкарагужу" 2 миллион лира (тахминан 69 минг доллар) жарима тўлайди ва бешта уй учрашувини мухлисларсиз ўтказади.
Аввалроқ тергов доирасида полиция томонидан қўлга олинган Кожа клуб президентлигидан истеъфога чиққан эди.
Мамлакат профессионал футбол лигаларида воқеа сабаб қолдирилган ўйинлар 19 декабрдан бошлаб давом эттирилади.
Похожие новости
championat.asia
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси илк турда Парагвайни мағлуб этиб, мусобақани ғалаба билан бошлади
Суперлига. "Бухоро" ўз уйида бир киши кам "Нефтчи"дан очко тортиб олди
ЕЧЛ. "Ливерпуль" ўз уйида "Реал Мадрид"ни мағлубиятга учратди
ОЧЛ-2. "Андижон" кетма-кет тўртинчи марта 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади
Комментарии