RU

Последние новости

12:46"Олтин тўп"га даъвогарларнинг янгиланган рейтинги эълон қилинди. Ким фаворит?  1 12:15Гвардиола Де Брюйненинг хайрлашув ўйини ҳақида: "Кевин сотиб олиб бўлмайдиган чексиз муҳаббатга эришди"  1 11:48"Ал Иттиҳод"нинг асосий трансфер мақсади аниқ: Клуб АПЛ юлдузи учун 120 млн евро тўламоқчи  0 11:20Гарначо: "Финалгача ҳар босқичда майдонга тушдим, жамоага ёрдам бердим ва бу ўйинда 20 дақиқа ўйнадим..."  6 10:58Варди фаолиятини АПЛнинг бошқа жамоасида давом эттириши мумкин  1 10:31МЮ барча даврларнинг антирекордини такрорлади  8 10:05Сон Хён Мин илк совринини қўлга киритганидан сўнг йиғлаб юборди  8 09:37Расман: “Барселона“ Флик билан шартномани узайтирди  3 09:08Ангелос Постекоглу: “Мен ҳали ҳам нима бўлганини тушунишга ҳаракат қиляпман“  8 08:40Sofascore. “Ал Фейҳа“ мағлуб бўлди, Шукуров эса  2 08:12Аморим кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  13 07:45Sofascore. Финални энг ёмон ўйинчиси ким бўлди?  5 07:17Европа лигаси. Финалнинг учрашувнинг "man of the match"и маълум  13 01:59"Тоттенхэм" "Манчестер Юнайтед"ни мағлуб қилиб, Европа лигасида ғолиб чиқди! Энди лондонликларда ҳам соврин бор!  98 01:58"Сирдарё ФА" бош мураббийи Аббос Махсталиев: "Мақсадимиз – академия ёшларига имконият бериш"  7

Англиянинг "Флитвуд Таун" клуби вакиллари Тошкентда (ФОТОГАЛЕРЕЯ) Новости

Англиянинг "Флитвуд Таун" клуби вакиллари Тошкентда (ФОТОГАЛЕРЕЯ)

Хабар бериб ўтганимиздек, Англиянинг биринчи дивизионида тўп сураётган "Флитвуд Таун" клуби вакиллари "Локомотив" футбол клуби билан расмий ҳамкорликни йўлга қўйиш мақсадида Тошкентга ташриф буюришди.
"Флитвуд Таун" клуби Бош директори Стив Курвууд ҳамда жамоанинг спорт директори Гретар Стейнсон "Kickworldwide" компанияси вакили Стив Беллис ҳамроҳлигида 29 июнь куни дастлаб "Локомотив" стадионига ташриф буюрдилар. Уларни стадионга кираверишда "Локомотив" футбол клуби президенти Равшан Икромов, Бош директор Зокир Сейдуллаев, Бош директор ўринбосари Тўлабек Акрамов, спорт директори Равшан Муқимов ҳамда жамоа бошлиғи Қобил Юнусовлар кутиб олишди.

Меҳмонлар дастлаб клуб структураси билан яқиндан танишишди ҳамда "Локомотив"нинг асосий стадионини кўздан кечиришди. Уларга бу ерда яратилган шарт-шароитлар жуда маъқул келди. "Флитвуд Таун" Бош директори Стив Курвууднинг айтишича, стадион катта ҳудудни эгаллаган ва у бундан ҳайратда қолган. Англиялик меҳмонлар стадионни кўздан кечиргач, футболчиларимиз ётадиган жамоа базасига йўл олишди.

Уларга базадаги шароитлар ҳам маъқул келди. Дастлаб бассейнни кўздан кечиришди, кейин спорт залга киришди, ундан кейин эса тренажёр залига. "Локомотив" футбол клуби президенти Равшан Хурсанович Икромов йўл-йўлакай клубимиз ҳақидаги маълумотлар билан меҳмонларни таништириб борди. "Флитвуд Таун" вакиллари базани тўлиқ кўздан кечиргач, кейин ЎФФ биноси томон йўл олишди. ЎФФ биносининг анжуманлар залида "Флитвуд Таун" Бош директори Стив Курвууд, спорт директори Гретар Стейнсон ҳамда "Локомотив" ПФК Бош директори ўринбосари Тўлабек Акрамов иштирокида журналистлар учун матбуот анжумани ташкил қилинди. Матбуот анжуманини "Локомотив" ПФК маркетинг бўлими бошлиғи Даврон Азизов олиб борди.

Айнан шу анжуман давомида меҳмонлар ташрифдан кўзланган мақсадни кенг оммага ошкор қилишди. Мақсад шуки, ҳар иккала клуб ўртасидаги ҳамкорликни йўлга қўйиб, шу орқали ўзбек футболи ривожига оз бўлса-да ўз ҳиссамизни қўшиш. Режага мувофиқ "Флитвуд Таун" вакиллари "Локомотив" футбол мактабида таҳсил олаётган ёшларни кўздан кечиришади ва кимнинг ўйини уларга маъқул келса, олти ойлик футбол курсларида қатнашиши учун Англияга олиб кетишади. Натижада футболчи у ердан маҳоратини орттирган ҳолда қайтади.

Матбуот анжумани якунида Зокир ака Сейдуллаев ва Тўлабек Акрамов меҳмонларга ўзимизнинг миллий тўнимизни кийдириб, эҳтиром кўрсатишди. Шундан сўнг ҳамма биргаликда замонавий ва ҳашаматли "Бунёдкор" стадионига йўл олди. Меҳмонлар у ерда "Бунёдкор" музейи ҳамда стадионини кўздан кечиришди. Хабарингиз бор, 1 июль куни олий лиганинг 15-тур доирасида "Локомотив" ўз майдонида Наманганнинг "Навбаҳор" жамоасини қабул қилади. ТТЙМИ стадионида бўлиб ўтадиган мазкур баҳсни кўпчилик қатори англиялик меҳмонлар ҳам кузатишади. 2 июль куни эса "Дўстлик" стадионида "Локомотив" футбол мактаби тарбияланувчилари ҳамда биринчи лига вакили "Локомотив-БФК" ўртасида ўртоқлик учрашуви ташкил қилинади. Мана шу ўйиндан сўнг меҳмонлар ўзларига ёқиб қолган икки нафар футболчи номини айтишади.

"Локомотив" футбол клуби матбуот хизмати.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика