Англия терма жамоаси футболчиси барда бир кишини боши билан ургани учун ҳибсга олинди
09 дек 15:35
Новости
Англия терма жамоаси футболчиси барда бир кишини боши билан ургани учун ҳибсга олинди
"Ал Аҳли" ва Англия терма жамоаси ҳужумчиси Айвен Тоуни Лондондаги барда бир кишини боши билан урганликда гумон қилинмоқда.
Бу ҳақда "The Sun" хабар берди.
Манбага кўра, воқеа жабрланувчи Тоуни билан суратга тушиш учун унинг бўйнидан ушлаганидан кейин содир бўлган. Кейинчалик у бурни синганлиги сабабли тиббий ёрдам сўраган.
"29 ёшли гумонланувчи воқеа жойида иккита ҳужум ва битта безорилик айблови билан ҳибсга олинган. У гаров эвазига озод қилинган ва тергов давом этмоқда", – деб хабар берди газета Лондон полицияси баёнотидан иқтибос келтирган ҳолда.

Тоуни 2024 йилнинг август ойида "Ал Аҳли"га қўшилган. У ушбу мавсум 18 ўйинда майдонга тушиб, 12 та гол урди ва 2 та голга ассистентлик қилди.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик
Комментарии