RU

Последние новости

20:37"Реал Мадрид" Родриго бўйича бирорта клубдан таклиф олмагани маълум бўлди  0 20:00Суперлига. "Пахтакор" – ОКМК (матнли трансляция)  7 19:51"Эспаньол" Лукас Васкесни таркибга қўшиб олмоқчи  0 19:22МЮ "Лейпциг"га Шешко учун катта сумма таклиф қилди  1 18:49Суперлига. "Пахтакор" – ОКМК. Таркиблар маълум  6 18:36"Ювентус" Тоналини харид қилмоқчи  1 18:09ФИФА собиқ ҳаками вафот этди  0 17:46Диёра Ҳабибуллаева – "Севинч" аъзоси!  0 17:30Суперлига. 17-тур дисквалификациялари: "Динамо", "Сўғдиёна" ва "Андижон"да йўқотишлар бор  0 17:13МЮ "Реал" футболчиси учун йирик таклиф билан чиқмоқчи  7 16:44"Андижон" собиқ футболчиси фаолиятини Черногорияда давом эттиради  2 16:16"Реал" собиқ ҳужумчиси Греция жамоасига ўтди  0 15:48Манба: Ўзбекистон МТЖнинг CAFA турнири учун эҳтимолий таркиби  14 15:27"Футбол олами". "Нефтчи"да мағлубият, "Андижон"да йирик ғалаба, Самарқандда дуранг  0 15:16Доннарумма ПСЖ билан шартномани бекор қилишга тайёр  2

Англия премьер-лигаси. 7 ноябрь қаҳрамонлари ФОТО Новости

Англия премьер-лигаси. 7 ноябрь қаҳрамонлари ФОТО

Кеча Англия премьер-лигасида 12-туридан ўрин олган 7та ўйин бўлиб ўтди.

Биз ушбу ўйинларда ўзини кўрсатиб қаҳрамон бўлган футболчиларни сизларга таништирамиз.


"Борнмут" - "Ньюкасл" 0:1
Қаҳрамон: Ўйинда жуда ҳам кам ҳужум қилган "Ньюкасл" Айозе Перез томонидан урилган гол эвазига 3 очкога эга чиқди.



"Лестер" - "Уотфорд" 2:1
Қаҳрамон: Мезбонлар ҳужумчиси Жейми Варди премьер-лигада кетма-кет 9та гол уришга эришди! Айни пайтда у 12та гол билан лигада тўпурар бўлиб турибди.



"Манчестер Юнайтед" - "Вест Бромвич" 2:0
Қаҳрамон: "Қизил иблислар"нинг 22 ёшли ярим ҳимоячиси Жесси Лингард жарима майдони ташқарисидан гол уриб ҳисобни очди. Таъкидлаш лозимки, у кеча АПЛдаги дебют голини урди.



"Норвич" - "Суонси" 1:0
Қаҳрамон: 2011 йилдан буён "Норвич" шарафини ҳимоя қилиб келаётган Жонатан Хоусон ушбу мавсумдаги илк голини "Суонси"га қарши ўйинда урди. Бу гол жамоасига ғалаба келтирди. 



"Сандерленд" - "Саутгемптон" 0:1
Қаҳрамон: Сербиялик Тушан Тадич ўтган турда голли пас оширганди, бу сафар пенальтидан гол уриб жамоасига 3 очко келтирди. 



"Вест Хэм" - "Эвертон" 1:1
Қаҳрамон: Меҳмонлар ҳужумчиси Ромелу Лукаку биринчи бўлим охирида тўп киритди ва "Эвертон"ни мағлубиятдан қутқариб қолди.


"Сток Сити" - "Челси" 1:0
Қаҳрамон: Австриялик Марко Арнаутович Лондоннинг "Челси" клубининг навбатдаги мағлубиятига сабаб бўлган голни урди. Моуриньо жамоаси ҳамон инқироздан чиқиб кета олгани йўқ.



Сизнингча бу қаҳрамонлар орасида қайси футболчи кун қаҳрамони?

Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика