RU

Последние новости

21:25Микель Артета "Ливерпул"га қарши ўйин ҳақида: "Орамиздаги фарқ унча катта эмас, "Арсенал"нинг исботлайдиган нарсалари бор"  0 21:15"Реал" билан ўйиндан аввал Гризман машғулотга чиқмади!  0 20:55Флетчер МЮни бошқариш таклифи берилгани ҳақида: "Хаёлимга келган биринчи нарса Фергюсон билан гаплашиш эди"  4 20:55Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мусобақани ғалаба билан бошланди. Стартда Ливанни енгдик  91 20:25Opta "Арсенал"нинг АПЛ чемпионлигини қўлга киритиш эҳтимоллигини ҳисоблаб чиқди  1 19:52ФОТОГАЛЕРЕЯ. "Пахтакор" янги мавсумга тайёргарликни бошлади  3 19:44"Локомотив" икки иқтидор билан шартномани узайтирди: Улар 2029 йилгача "темирйўлчи" бўлиб қолишади  1 18:59Осиё Кубоги U-23. Ўзбекистон жой олган гуруҳда Жанубий Корея ва Эрон муроса кўчасини танлади  6 18:49"Пахтакор" янги мавсумга тайёргарликни бошлади  3 18:30Испания Кубоги 1/8 финалига қуръа ташланди  1 17:44"Хоразм" сербиялик дарвозабон билан шартнома имзолади  2 17:06"Пахтакор"нинг ироқлик легионерлари визасини янгилай олмаяпти  9 16:45Тони Пулис: "Агар имконият берилса, Флетчер МЮ учун энг яхши мураббий бўлиши мумкин"  3 16:17Абдуқодир Ҳусанов сайёранинг энг тезкор 10 нафар футболчиси қаторига кирадими?  2 15:05Тимур Кападзе: "Ўйлайманки, "Навбаҳор"да молиявий муаммолар бўлмайди"   19

Англия премьер-лигаси. 16-тур йўқотишлари Новости

Англия премьер-лигаси. 16-тур йўқотишлари

Бугун, Англия премьер-лигасининг 16-туридан ўрин эгаллаган етти учрашув бўлиб ўтади.
FIFA.UZ фойдаланувчиларига эса, бугунги учрашувларда майдонга туша олмайдиган футболчиларни рўйхатини эълон қиламиз.

"Манчестер Сити" - "Арсенал" 17:45
Турнинг марказий учрашувларидан бири бўлган учрашувда мезбонлардан Венсен Компани, Яя Туре, Серхио Агуэро майдонга тушишга тайёр. "Бавария" билан бўлиб ўтган учрашувда жароҳат олган Мика Ричардс эса, учрашувни ўтказиб юборади. Бундан ташқари Настасич ва Йоветич ҳам ўйинда қатнашмайди.

Лондонликлар таркибида Арсен Венгер Бакари Саньяни майдонга тушуришга жазим этармикин? Мазкур футболчи оёғида жароҳат бор. Лукас Подольски эса тўлиқ спорт формасини тиклаб олгани йўқ. Аксинча Жек Уилшер ва Аарон Ремзи эса майдонга асосий таркибда тушишга тайёр.

"Кардифф" - "Вест Брович" 20:00
"Кардифф" жамоаси ҳимоячиси Эндрью Тейлор жароҳатдан тикланиш жараёнида ўнинг ўрнини эгаллаган ҳимоячи Деклан Раддани захира ўриндиғига равона этишга тайёр.
"Вест Брович" таркибида эса, машҳур футболчилардан бири бўлган Николя Анелка бир ярим ойлик танаффусдан сўнг яна майдонга қайтишга тайёр. Йонес Олссен эса учрашувни мадон ташқарисиа кузатишга мажбур.

"Челси" - "Кристал Пэлас" 20:00
Лондон жамоасида эса, фақатгина бир йўқотиш бор у ҳам бўлса - Гари Кейхилл. "Стяуа" билан бўлиб ўтган учрашувда дам олган Сесар Аспуликуэта эса майдонга тушиш эхтимоли катта.

Меҳмонлар таркибида ҳам йўқотишлар бор, у ҳам бўлса ҳимоячи Дина Мокси. Аксинча Янник Боласии эса рақибларга қарши курашишга тайёр.

"Эвертон" - "Фулхэм" 20:00
Жеймс Макартни "Эвертон"га бугун ёрдам бера олмайди. Бунга эса, огоҳлантиришлар сабабчи. Унинг ўрнини Леон Осман эгаллаши кутилмоқда. Тони Хибберт эса, кечаги машғулотларда қаҳрамонларча ойёғини қайириб олган. "Фулхэм"га бугунги учрашувда Даррент Бент каттагина куч қўшишга тайёр.

"Ньюкасл" - "Саутгемптон" 20:00
Мезбонлар таркибида ҳам кичик йўқотиш бор у ҳам бўлса ярим ҳимоячи Йоан Кабайе.

"Саутгемптон" жамоасида эса қора кунлар давом этмоқда. Ушбу жамоада бугун Артур Боруц, Келвин Девис, Наталиел Клайн, Даниел Фокс ва Виктор Ваньяма майдонга туша олмайди.

"Вест Хэм" - "Сандрленд" 20:00

"Вест Хэм" сафида эса  Гай Демси, Жеймес Колинс майдонга тушиши мумкин. Кевин Нолан 3 учрашувга четлатилган. Стюарт Даунинг ва Энди Кэррол жароҳати боис учрашувни ўтказиб юборади. Жеймис Томкинс ва Равел Мориссон учрашувни ўтказиб юборишлари ҳақиқатга яқинроқ.

"Халл" - "Сток Сити"

"Халл" бош мураббийи Стивен Куин ва Соне Алуко хизматидан ҳозирча фойдалана олмайди.

"Сток Сити" бош мураббийига бугунги учрашувда қийин бўлади. Жамоанинг асосий дарвозабони Асмир Бегович жароҳати боис жамоасига ёрдам бера олмайди. Эрик Питерс рақибларни ер тишлатишга тайёр. Метью Этерингтон ҳали ўйнашга тайёр эмас.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика