RU

Последние новости

16:59Муҳаммадали Ўринбоев: "Франция — Европанинг топ жамоаси, саралашга тайёр ҳолатда борамиз"  1 16:45Равшан Ҳайдаров: "Ҳеч кимдан қўрқмаймиз, лекин ҳар бир рақибга ҳурмат билан ёндашамиз"  1 16:24"Арсенал" 80 млн. евролик трансфер бўйича музокара ўтказмоқда  2 16:05Мажид Ҳасан: "Узоқ вақтдан бери мағлубиятга учрамай келаётган Ўзбекистонга қарши икки баравар куч билан майдонга тушишимиз лозим"  6 15:40Али Хасиф: "Ўзбекистон енгиб бўлмас тўсиқ эмас"  14 15:24Аллегри "Милан"га қайтди  1 15:12"Реал" янги футболчисини эълон қилди  13 15:03БАА терма жамоаси Ўзбекистон билан ўйинга тайёрланмоқда  11 14:44Эшитдик-да! "Нефтчи" раҳбариятида истеъфо  14 14:44"Дутор" ва "Котта Болла"дан ғалабалар — Like Cup мусобақасидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 13:51Доннарумма вакили ПСЖ ҳақида: "Агар янги шартнома имзоламасак, бошқа вариантларни кўриб чиқамиз – ҳеч нарсани истисно қилмаймиз. Жанлуижи Парижда хурсанд".  0 13:12Россияга қарши баҳс учун Ўзбекистон ёшлар терма жамоасига чақирилган футболчилар рўйхати эълон қилинди  7 12:43Ўзбекистон - Қатар учрашуви учун чипталар офлайн сотилади  23 12:09Ла Лига мавсумида ВАРнинг энг кўп қарорлари "Реал"га қарши қабул қилинган – 16 та, "Барса"га қарши – 7 та  30 11:37ФИФА Анчелоттининг Бразилия терма жамоасига тайинланиши бўйича тергов бошлади  2

Англия Кубоги. Брунунинг суперголи "Ливерпуль"ни мусобақадан чиқариб юборди Новости

Англия Кубоги. Брунунинг суперголи "Ливерпуль"ни мусобақадан чиқариб юборди

Англия Кубогининг 4-босқичидан ўрин олган "Манчестер Юнайтед" - "Ливерпуль" учрашувининг матнли трансляциясини кузатиб боринг.

Манчестер Юнайтед – Ливерпуль 3:2

Голлар: Салоҳ (18, 0:1), Гринвуд (26, 1:1), Рэшфорд (48, 2:1), Салоҳ (58, 2:2), Фернандеш (78, 3:2).

Манчестер Юнайтед – Хендерсон, Магуайр, Шоу, Уан-Биссака, Линделеф, Погба, Мактомини, ван де Бек (Бруну Фернандеш, 66), Кавани, Гринвуд (Фред, 66), Рэшфорд (Марсьяль, 87).

Ливерпуль – Алиссон, Уильямс, Александер-Арнолд, Робертсон, Фабиньо, Милнер, Вейналдум (Мане, 62), Джонс, Тиаго Алькантара (Шакири, 81), Салах, Фирмино (Ориги, 81).

Огоҳлантириш: Фабиньо (42), Мане (70).

Манчестер Юнайтед

Мэйсон Гринвуд - 26', Маркус Рэшфорд - 48', Бруну Фернандеш - 78'

Кубок ФА . Тур 4

24/01/2021, 22:00

2
:
3
Завершен

Ливерпуль

Мохамед Салах - 18', Мохамед Салах - 58'

Стадион: Old Trafford

45'
90'
26'  Мэйсон Гринвуд
26'  Маркус Рэшфорд
48'  Маркус Рэшфорд
48'  Мэйсон Гринвуд
66'  Мэйсон Гринвуд (Фред)
66'  Донни ван де Бек (Бруну Фернандеш)
78'  Бруну Фернандеш
86'  Маркус Рэшфорд (Антони Марсьяль)
89'  Виктор Линделеф
90'  Поль Погба
18'  Мохамед Салах
18'  Роберто Фирмино
42'  Фабиньо
58'  Мохамед Салах
58'  Роберто Фирмино
62'  Джорджиньо Вейналдум (Садио Мане)
69'  Садио Мане
81'  Тиаго Алькантара (Джердан Шакири)
81'  Роберто Фирмино (Дивок Ориги)

ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди! Оле-Гуннар Сульшер фаолиятида илк марта "Ливерпуль"ни мағлуб этди. "Манчестер Юнайтед" эса нимчорак финалга чиқмоқда!

90+3. ЗАРБААААААА!!!! Жаримадан оширилган тўпни Погба қайтарди. Салоҳнинг зарбаси эса ноаниқ кетди.

90+3. УХХХ! Погба ўз жарима майдончаси ёнида Трентни йиқитди. 

Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди.

89. УХХХХ!! Кавани нуқта қўйиши мумкин эди. Фернандешнинг тўп узатишидан кейин Эдинсон боши билан зарба берди. Алиссон биз каби вазиятни кузатиб турганди. Фақатгина тўсин гол бўлишни истамади.

84. Милнернинг МЮ жарима майдончаси ичига узатган тўпи ҳеч кимга тегмасдан, майдондан чиқиб кетди.

80. УХХХХХХХХ!! Ван-Биссаканинг чиройли тўп узатишидан кейин Рэшфорд жуда қулай имкониятни йўққа чиқарди.

78. ГООООООООООЛЛЛЛЛ!!! ФЕРНАНДЕЕШШШШШ!!! СУПЕРГОЛЛЛЛ!!! Бруну жарима зарбасидан унумли фойдаланди!

77. Каванини "Ливерпуль" футболчилари ўз жарима майдончаси ёнгинасида йиқитишди.

75. Салоҳнинг зарбаси кучсиз чиқди.

74. Погба катта масофани босиб ўтиб, "Ливерпуль" жарима майдончаси ичига кириь борди ва унинг оширган тўпини Алиссон ушлаб олди.

71. УХХХХХХ!! Алиссоннинг олдинга чиқиб кетганини кўрган Фернандеш тўпни дарвоза томон тепди. Ноаниқ.

67. ЗАРБААААААААА!!! Салоҳ хет-трикка эришиши мумкин эди. Бирга бир вазиятдан кейин унинг зарбасини Хендерсон қайтарди!!

66. Икки жамоа таркибида ҳам бир қанча ўзгаришлар содир бўлди. Бу эса ўйинни янада тезлаштиради.

61. ЗАРБАААААА!! Трентнинг кучли зарбасини Хендерсон қайтарди!

58. ГООООООООООООЛЛЛЛЛ!!! МЮнинг ҳимоясидаги хатодан кейин Салоҳ дублини қайд этмоқда!

58. ЗАРБАААААА!!! МИЛНЕЕЕРРРР!!! 2 метрдан дарвозани ишғол қила олмади...

56. Ҳа, айтганча, МЮ академияси тарбияланувчилари Гринвуд ҳамда Рэшфордда бугун 1+1.

53. Каванининг пасидан кейин Гринвуд зарба бера олмади.

50. Ташаббус тўлиқлигича МЮ томонида.

48. ГООООООООЛЛЛЛ!! Рэшфорд рақиблари ҳимоячиларини кўрдим демасдан ўтиб кетди ва ҳисобни жамоаси фойдасига ўзгартирди.!

46. Иккинчи бўлим бошланди!

Танаффус!

45+1. ЗАРБАААААА!!! МЮдан жуда чиройли ҳужум. Погбанинг зарбаси эса бироз ноаниқ кетди.

43. УХХХХХХ!! Алькантаранинг хатосидан кейин МЮ "Ливерпуль" жарима майдончасининг ёнгинасида жарима зарбасини тепиш имкониятига эга бўлди. Погбанинг зарбаси ноаниқ кетди.

40. Вазиятлар камайиб кетди. Шашт бироз пасайди.

37. МЮнинг барча бурчак зарбааларидан кейин зарба берилмоқда. Бундан аввал Магуайр ва Погба мўлжалдан адашганди. Бу сафар Мактомини қулай имкониятдан фойдалана олмади. 

35. УХХХХ!! Жаримадан оширилган тўпни Уильямс дарвозасига киритиб юбориши мумкин эди.

33. Алькантара ўз жарима майдончаси яқинида Рэшфордни йиқитди. Фол.

28. УХХХХХХХ!!! Ван де Бек бирга бир вазиятдан фойдалана олмади.

26. ГОООООООООООЛЛЛЛ!!! Рэшфорднинг супер пасидан кейин Мэйсон Гринвуд гол урди!

24. "Ливерпуль"да хавфли нуқтадан жарима зарбаси. Трентнинг зарбасига аниқлик етишмади.

23. Кертис Жонснинг зарбасини Хендерсон ушлаб олди.

18. ГОООООООЛЛЛ!!! Салоҳ бирга бир вазиятдан унумли фойдаланди!

14. Гринвуднинг ўткир бурчакдан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди.

11. УХХХХХ! Трентнинг қанотдан оширган тўпини Хендерсон қўллари билан уриб юборди.

9. Кичик устунлик манкунианликлар томонида.

5. Ўйин аста-секинлик билан МЮ назорати остига ўтмоқда.

2. Илк ҳужум меҳмонлар томонидан уюштирилди. Вийналдумнинг зарбасига Гринвуд тўғаноқ бўлди.

1. УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!

- Ассалому алайкум, ҳурматли футбол ишқибозлари! 1 ҳафта ўтиб яна ушбу жамоалар ўзаро тўқнаш келишмоқда. Бугунги баҳсни сизлар билан Миржалол Норматов кузатиб боради.






Реклама




Рейтинг: +23   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика