RU

Последние новости

19:59Бразилияда келишилган ўйинлар туфайли мавсум тўхтатилиши мумкин  0 19:36МЮ Санчони қайтариш ниятида эмас  1 19:12Кутилмаган бурилиш: Клопп "Боруссия Д"га қайтиши мумкин  2 18:48"Ювентус" Кимга қизиқяпти  2 18:22"Лестер" етакчиси билан шартномани узайтиради  0 17:53Бир қанча жамоалар "Челси" ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда  1 17:27"Ал Қодисия" ван Дейкни жалб қилмоқчи  0 16:59Рангник "Бавария"да ишлашдан бош тортди  2 16:35"Флуминенсе" Тиаго Силвага шартнома таклиф қилди  0 16:10"Бенфика" "Манчестер Юнайтед" ҳимоячисини сотиб олишни режалаштирмоқда  2 15:43Ўзбекистонлик ҳакамлар жамоаси ОЧЛ ҳал қилувчи финал баҳсини бошқаради  10 15:24Япония терма жамоаси бош мураббийи: "Париж Олимпиадасига қитъа чемпионлари мақомида боришни мақсад қилганмиз"  13 15:20Жасур Жалолиддинов: "Олимпиадага чиқиш ҳақида ҳар куни ўйлардик"  3 15:03Тимур Кападзе Японияга қарши кечадиган финал учрашуви олдидан нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  20 14:44Япония ҳамда Ўзбекистон ўртасидаги финални қабул қилувчи стадион ўйинга шай!  9

Англия Кубоги. Ўз майдонида "Манчестер Юнайтед"ни мағлуб этган "Лестер" ярим финалда! Новости

Англия Кубоги. Ўз майдонида "Манчестер Юнайтед"ни мағлуб этган "Лестер" ярим финалда!

Мусобақа 1/4 финалидан ўрин олган сўнгги баҳснинг матнли трансляциясини кузатиб боринг.

"Лестер" – "Манчестер Юнайтед" 3:1

Гол: Ихеаначо (24, 1:0), Гринвуд (38, 1:1), Тилеманс (52, 2:1), Ихеаначо (78, 3:1).

Лестер – Шмейхель, Эванс, Фофана, Сеюнжю, Кастань, Ндиди, Тилеманс, Олбрайтон, Перес (Прат, 73), Ихеаначо, Варди (Чудури, 83).

Манчестер Юнайтед – Хендерсон, Магуайр, Уан-Биссака, Линделеф, Теллес (Шоу, 64), Погба (Мактомини, 64), Фред (Диалло, 84), Матич (Бруну Фернандеш, 64), ван де Бек (Кавани, 64), Марсьяль, Гринвуд.

Огоҳлантириш: Магуайр (30), Олбрайтон (69), Мактомини (72).

Лестер

Келечи Ихеаначо - 24', Юри Тилеманс - 52', Келечи Ихеаначо - 78'

Кубок ФА . Тур Quarter Finals

21/03/2021, 21:00

1
:
3
Завершен

Манчестер Юнайтед

Мэйсон Гринвуд - 38'

Стадион: King Power Stadium, 0 зрителей

45'
90'
24'  Келечи Ихеаначо
52'  Юри Тилеманс
52'  Келечи Ихеаначо
69'  Марк Олбрайтон
73'  Айосе Перес (Деннис Прат)
76'  Джонни Эванс
78'  Келечи Ихеаначо
78'  Марк Олбрайтон
83'  Джейми Варди (Хамза Чоудури)
30'  Харри Магуайр
38'  Мэйсон Гринвуд
64'  Неманья Матич (Бруну Фернандеш)
64'  Поль Погба (Скотт Мактоминей)
64'  Алекс Теллес (Люк Шоу)
64'  Донни ван де Бек (Эдинсон Кавани)
72'  Скотт Мактоминей
84'  Фред (Амад Диало)

ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди! "Манчестер Юнайтед" Англия Кубогини чорак финалда якунлади. "Лестер" деярли финалда. "Тулкилар"га ярим финалда "Саутгемптон" рақиблик қилади.

90+2. Марсьялнинг боши билан йўллаган зарбасини Шмейхель ушлаб олди.

МЮнинг турнирдан чиқиб кетишига 4 дақиқа қолди.

87. ЗАРБААААА!!! Фернандешнинг жаримадан тепган тўпини Шмейхель қийинчилик билан қайтарди!

83. Бугун гол ура олмаган Варди алмаштирилди. Ўрнига Чудури майдонга тушди

78. ГОООООООООООООЛЛЛЛЛ!! ИХЕАНАЧО!! Жаримадан оширилган тўпни Келечи дарвозага киритди!!! Масала ҳал менимча.

75. Магуайр узоқ масофадан ноаниқ зарба йўллади.

71. Устунлик тўлиқлигича манкунианликлар томонида.

68. Ҳозир майдонга тушганлар ўзини кўрсатишни бошлашди. Шоунинг қанотдан оширган тўпига Мактомини боши билан зарба йўллади. Шмейхель тўпни ушлаб олди.

64. МЮ таркибида 4 ўзгариш. Погба, Матич, ван де Бек ва Теллес майдонни тарк этди. Бруну, Кавани, Мактомини ва Шоу майдонга тушди.

62. Эванс ҳужумга ўтиб кетаётган Марсьялни йиқитди. Бугун ван де Бек яхши ўйин кўрсатмоқда. 

58. ВАРДИИИИИИИ!! МАГУАЙЙРРРРР????!!! Варди Магуайрни осонлик билан алдаб ўтиб, бирга бир вазиятдан гол ура олмади.

57. МЮдан хавфли ҳужум. Иккинчи темпда давом этган ҳужумни Теллес ноаниқ зарба билан якунлади.

54. Фред бугун фаолиятидаги энг ёмон ўйинларидан бирини ўтказмоқда.

52. ГОООООООЛЛЛЛ!! Тилеманс икки рақибини алдаб ўтиб, Хендерсон қўриқлаётган дарвозанинг узоқ пастки бурчагини нишонга олди.

48. "Лестер" таймни ҳужум билан бошлади. Ндидининг зарбасини Хендерсон ушлаб олди.

46. Иккинчи бўлим бошланди!

Англия Кубоги ярим финалига қуръа ташланди. Унга кўра, "Челси" ва "Манчестер Сити" финал учун баҳс олиб борса, ушбу жуфтлик ғолиби ўз майдонида "Саутгемптон"ни қабул қилади.

Танаффус!

44. ЗАРБАААА!! Переснинг зарбаси бироз ноаниқ кетди.

43. Фред биринчи бўлимни жуда ёмон ўтказди. Иккинчи бўлим стартида уни майдонда кўрмасак керак.

41. Погбанинг зарбасини Шмейхель ушлаб олди.

38. ГООООООООООООЛЛЛЛЛ!!! Погбанинг ажойиб пасини ван де Бек ўтказиб юборди ва Гринвуд осонлик билан ҳисобни тенглаштирди!

34. ХАВФЛИ ВАЗИЯТТТ!! МЮни иккинчи голдан ван-Биссаканинг "подкати" қутқариб қолди. Акс ҳолда бирга-бир вазиятдан Варди фойдаланиши ҳеч гап эмасди.

30. Магуайр ўз жарима майдончаси ёнида Ндидини йиқитди ва сариқ карточка ишлаб олди.

28. УХХХХХХ!! Гринвуднинг қанотдан узатган тўпини Шмейхель бурчакка чиқариб юборди.

24. ГООООООЛЛЛЛЛ!!!! ХАТООООО!! Фреддан яна бир хато!! Дахшатли хатоо!!! Ихеаначо гол урди!!

19. ЗАРБААААААА!! Фреднинг хатосидан кейин Варди тўпни эгаллаб олиб, МЮ жарима майдончаси ичига ёриб кирди ва зарба берди. Магуайр тўпга оёғини қўйишга улгурди.

17. ЗАРБАААААААА!! Вардининг аниқ зарбасини Хендерсон қайтарди. Магуайр тўпни аутга чиқариб юборди.

13. Теллеснинг бурчакдан узатган тўпига Магуайр боши билан зарба йўллади. Тўп Шмейхелнинг қўлларига бориб тушди.

12. Марсьяль ҳужумга ўтиб, бурчак зарбаси ишлаб олди.

8. МЮ тўпни ўзида ушлаб туриб, вазият яратишга ҳаракат қилмоқда. Аммо ҳозирча бунинг иложи бўлмаяпти.

4. ХАВФЛИ ВАЗИЯТ! Қанотдан оширилган тўпни Ихеаначо дарвозага киритиши мумкин эди. Аммо Теллес "подкат" билан хавфни бартараф этди.

1. УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!

- Ассалому алайкум, ҳурматли футбол ишқибозлари! Эътиборингизни "Кинг Пауэр" стадионига қаратамиз. Ушбу стадионда бугун "Лестер" ҳамда "Манчестер Юнайтед" жамоалари Англия Кубогининг ярим финалига чиқиш учун баҳс олиб боришади. Учрашувни сизлар билан Миржалол Норматов кузатиб боради.

Рейтинг: +13   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика