RU

Последние новости

18:50Суперлига. "Динамо" "Бунёдкор" майдонида ғалабага эришди  7 18:36"Нефтчи" 14 йилдан буён "Бухоро"ни меҳмонда мағлуб эта олмаяпти  1 18:15Суперлига. "Насаф" - "Машъал" 1:1 (матнли трансляция)  14 18:00Суперлига. "Пахтакор" Қўқонда дуранг ўйнади  44 17:34ОКМК 11 йилдан сўнг Олмалиқда "Навбаҳор"га 3 та гол урди  1 17:20Ариф Асадов: "Ўзбекистон ва Озарбайжон жаҳон чемпионатини юқори даражада ўтказиш учун барча чораларни кўришига ишончим комил"  2 17:03Миржалол Қосимов: "U-20 Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилиш — Озарбайжон ва Ўзбекистонда футболни ривожлантириш учун яхши имконият"  2 16:36“ЎФФ Президенти кубоги” – оммавийлик пойдевори  0 16:26"Тоттенхэм" — "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум  10 16:05Про лигада ким ғолиб бўлади? Регламент нима дейди?  1 15:34"Газиантеп" — "Ризеспор". Таркиблар маълум  0 13:50"Галатасарой" Мессига қизиқмоқда  12 13:22U-17 жаҳон чемпионати. Ўзбекистонлик ҳакамлар бугун АҚШ — Тожикистон ўйинида ишлашади  3 12:48"Бухоро" ва "Нефтчи" жамоалари ўртасида дуранг қайд этилган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  3 12:33U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон Европа жамоаларига фақат бир марта ютқазган  13

Англия ЖЧда яна муваффақиятга умид қилмоқда. Ҳатто Кейн шарафига Лондон музейида кўргазма ҳам очилди Новости

Англия ЖЧда яна муваффақиятга умид қилмоқда. Ҳатто Кейн шарафига Лондон музейида кўргазма ҳам очилди

Англияда жаҳон чемпионатини эҳтиёткорлик билан кутишмоқда.

Терма жамоанинг сўнгги ойлардаги унчалик ёрқин бўлмаган ўйинлари чексиз оптимизмдан тўхтатиб қўйди, келаётган Роджество эса турнир учун анънавий бўлган мусиқий эфирни It's coming home эмас, янги йил қўшиқлари тўлдирмоқда.

Шунга қарамай, мамлакат интиқлик билан кутмоқда: барча спорт-паблари терма жамоа ўйинлари учун бир неча ҳафта олдиндан банд қилиб қўйилган ва ҳаттоки кўргазмалар баъзи терма жамоа ўйинчиларига бағишланган. Хўш, Лондон музейида терма жамоа сардори Харри Кейннинг кўргазмаси очилди.



Лондон музейи Лондон Ситининг марказида жойлашган – шаҳарнинг тарихий маркази. Асосий экспозициясида шаҳарнинг 2000 йиллик тарихига оид заллар мавжуд.



Кейн ҳақидаги кўргазма Евро-2020дан кейин "шаҳримизнинг энг буюк спортчиларидан бири" шарафига очилган.

Таърифда терма жамоа сардори ҳар томонлама мақталган: "Унинг қатъияти, меҳнатсеварлиги, чидамлилиги ва спорт маҳоратига эга Харри билан ташкил этилган ушбу кўргазма келажак авлодни илҳомлантиради ва барча ёшдаги меҳмонларни энг яхшиси бўлишга ва ҳеч қачон ўз орзуларидан воз кечмасликка ундайди".

Экспозиция Европа чемпионати ҳақидаги стенддан бошланади: бу ерда кумуш медаль, ярим финалдаги либос, сардорлик боғичи ва Украина билан ўйиндаги энг яхши ўйинчи мукофоти.



Харри бутун уй коллекцияси, архив суратлар ва футболкаларни музейга кўчирди. Экспозиция атиги битта ўйиндан ташкил топган: зал кичик, аммо "Тоттенхэм"нинг совринлар хонасидан катта.



Барчаси болалик расмлари ва муваффақиятларнинг биринчи хотиралари билан бошланади.






9 ёшли Харрининг қандай қилиб "Арсенал" академиясидан ҳайдалгани ҳақидаги қайғули ҳикоя.



Мактаб формаси ва болаликдаги илк мукофотлар.



Болалик орзулари ушалади: "Мен эмаклай оламан, йиғлай оламан, суза оламан, футбол ўйнашни хоҳлайман".



Залнинг марказида Харрининг кўп сонли шахсий мукофотларидан тоғ қилинган.





Хет-трик қайд этилган тўплар, ўйиннинг энг яхши футболчиси мукофоти ва олтин бутсалар.







GQ журналининг "Йил одами-2018" мукофоти ва Кейн 2016 йилда ҳаракат қилган ниқоб.




Кейн қизиқиб кузатидан МФЛ (Миллий футбол лигаси)дан ҳам бироз парча: Том Брэди имзолаган американча футбол тўпи.



Турли йиллардаги футболкалар махсус кийим алмаштириш хонасида қўйилган. Наушникларда Харрининг плейлисти (Эд Ширан, Рианна ва Адель).



"Лейтон Ориент" либослари учун алоҳида илгич: Кейн 2011 йилда у ерда ижарада ўйнаган, 2020 йилдан эса 2-лига клубига ҳомийлик қилади.



Қолган "Миллиоул", "Лестер" ва "Норвич" либослари хронологик тартибда жойлаштирилган.



Ва албатта, Шимолий Лондондаги ўн йиллик.



Сўнгги қисми терма жамоадаги фаолиятга бағишланган.



2013 йилги ёшлар ўртасидаги ЖЧдан аккредитация (аммо Харрининг у ҳақида эслай олиши қийин масала: Англия ҳатто гуруҳдан ҳам чиқа олмаган).



ЖЧ-2018 учун алоҳида жой.



Панамага қарши ўйиндаги либос.



6та гол учун "Олтин бутса".



Турнирдан сўнг Харри олган Британия Империяси ордени.



Россия трибуналаридаги оилавий суратлар.




Бўлажак ЖЧда Харрининг иккита мақсади бор: терма жамоада голлар бўйича рекордчи бўлиш...



... ва совринлар коллекциясини тўлдириш. Бу амалга ошадими?


Алишер Остонов таржимаси

Автор : Alisher
Рейтинг: -1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика