RU

Последние новости

08:58"Бавария" нархни 60 миллион еврога оширди  0 08:29"Барселона" футболчисини 60 миллион еврога сотишга тайёр  0 08:00Луис Энрике: "Бу адолатли ёки йўқлигини билмайман"  2 07:31Here we go! "Ливерпуль" яна бир транферни ҳал қилди  1 07:00Суперлига. "Бухоро" "Хоразм" билан дуранг ўйнади, "Сурхон" эса ўз майдонида "Бунёдкор"ни ишончли ҳисобда енгди  1 02:15ПСЖ ўйинда ва пенальтилар сериясида камбэк амалга ошириб, УЕФА Суперкубогини қўлга киритди!  31 00:55Рэшфорд "Барса" ҳақида: "Англиядан фарқли ўлароқ, бу ерда ҳамма нарса шиддатли"  11 00:36Февзи Давлетов: "Гол ўтказиб юборганимизда жаҳлим чиқди"  3 00:20Иньиго "Ал Насср"га ўтиши ҳақида: "Бундай таклифни кўрганда ишона олмадим"  4 00:02Илёс Зейтуллаев: "Мағлубиятдан тўғри хулоса чиқаришимиз керак"  2 23:39Ҳаким Фузайлов: "Баҳс давомида яққол устунлик қила олмадик"  0 23:35Виктор Карпенко: "Руҳан тикланиб олсак, юқорига кўтариламиз"  5 23:01ЕКЛ саралаши. "Истанбул Башакшеҳир" "Викинг"дан икки ўйин натижасига кўра устун келди ва кейинги босқичга йўл олди. Шомуродовдан ассист!  23 22:46"Қайрат"га бир қадам қолди. ЕЧЛ саралашининг сўнгги босқичи қандай кўриниш олди?  16 22:38Артём Петросян: "Олимпик"да салоҳият юқори. Ўйинлар қанча кўп бўлса, шунча яхши"  1

Англия EВРО-2020да асосий фаворит, Модрич супер ўйинчи, терма жамоадан қарзим бор - Златко Далич билан интервью Новости

Англия EВРО-2020да асосий фаворит, Модрич супер ўйинчи, терма жамоадан қарзим бор - Златко Далич билан интервью

Бугунги кунда Хорватия миллий терма жамоасини бошқараётган Златко Далич футбол оламидаги воқеаларга ўз фикрини билдириб ўтди.

- Ҳозир гувоҳи бўляпмизки, Хорватия терма жамоаси оптимал формада. EВРО-2020 саралаш баҳсларида ҳам гуруҳда биринчи бўлди. Бу осон иш эмас. Қандай қилиб ушбу натижаларга эришдингиз? Табиийки, Жаҳон чемпионатида жамоа катта куч йўқотди. Тикланиб олиш ҳам осон кечмади. Олдинда эса йирик турнирлар кутиб турарди. Бу вазиятда сиз келиб чиққан муаммоларга жамоани қандай тайёрладингиз?
- Албатта, ЖЧдан сўнг барча футболчиларда толиқиш бўлиши табиий ҳол. Бунинг устига бир қатор йўқотишларга ҳам учрадик. Асосий ҳужумчиларимиздан бўлган Марио Манжукич термани тарк этди. Бу биз учун жуда катта йўқотиш. Аммо, мен жамоага янги қон олиб киришга ҳаракат қиляпман. Захирамиз ёш ва истеъдодли ўйинчилар билан тўлган. Уларга имкон бериш керак. Чунки, уларда куч кўп. Уларнинг ичидан Жозеп Брекало, Никола Влашич ва Бруно Петковични ҳақиқий янги кашфиётлар десак бўлади. Саралашда ҳам улар асосий ролни ўйнаб беришди. Жамоани янгилаш вақти келди. Улар яқин келажакда ҳозирги Модрич ва Ракитичнинг ўрнини тўлдиради, бу аниқ.

- Таркибдаги янги ўзгаришлар ҳақида гапириб ўтдингиз. Уларнинг кўрсатаётган ўйинлари ва фойдали томонларига ҳам бироз тўхталсангиз.

- Улар қисқа вақт ичида яхшигина ўйин амалиётига эга бўлишмоқда. Жозеп Беркало ўтган 10 ўйиндан 9 тасида майдонга тушиб улгурди ва бир нечта голларга ассист бўлди. Никола Влашич эса жиддий жамоаларга қарши ўйинларимизда 3 та муҳим гол уришга эришди. Булар оасида Европанинг гранд клубларида ўйнаётган иқтидорларимиз ҳам талайгина. Ковашич, Петкович, Едвай кабилар келаётган Европа чемпионатида муносиб ўйнашларига ишонаман.



- Бизга маълумки, кўплаб турнирларда Хорватия ўзгача кайфият ва кутилмаган куч билан ҳаракат қилмоқда. Айтингчи, жамоа ушбу вазиятларда қайси факторга суянмоқда?

- Менга бу саволни жуда кўп марта беришади. Аввал ҳам айтганимдек, жамоавий ўйин биз учун энг муҳим жиҳат. Шунга қарамай, саралаш давомида бир қанча қимматли очколарни бой бердик: Венгрияга учралган мағлубият, Озарбайжон билан кутилмаган дуранг ва шу кабилар. Лекин хатоларни ўз вақтида пайқадик ва кейинги баҳсларни фантастик темпда ўтказдик. Уэльсдан 3 очко ва Словакия билан 4:0 - шунчаки ажойиб. Шуни ҳам алоҳида айтишим мумкинки, жамоа сардори сифатида Модричнинг меҳнатини юқори баҳолаган бўлардим. У ютқазаётган пайтларимизда йигитларга куч бера олган. Сен капитан бўлсанг-у, жамоа ортингдан эргаша олмаса, ютказдим деб ҳисоблайвер. Лука менимча, дунёнинг энг кучли футболчиларидан ва у ўз устида ишлашдан ҳеч қачон тўхтамайди.

- Жаноб Далич, сиз бошқа интервьюларда норози кайфиятингизни ифодалагансиз. Нимага бунда бўлган, жамоага ҳозир нима етишмаяпти?

- Мен ҳар доим умумий инфрасртруктурага урғу бераман ва ҳукуматнинг футболга муносабатини ўзгаришини хоҳлайман. Пойтахт сифатида Загребда ҳозир биз учун барча талабларга жавоб берадиган алоҳида стадион йўқ. Менимча, футболимизга юқори савиядаги инвестициялар етишмаяпти. Стабил барқарорлик ва юқори натижаларга эришиш учун эса бу муҳим ҳисобланади.

- Кўриндики Россиядаги мундиалдан сўнг, жамоада авлодлар алмашинуви кузатилмоқда. Сизнингча, бу яхши томонгами ёки нималарнидир ўзгартириш керакми?

- Ҳа албатта, деярли бир йил давомида таркибда жуда сезиларли ўзгаришлар бўлди. Юқорида айтганимдек, тажрибали футболчилар ўз ўринларини ёш истеъдодларга бўшатиб берди. Бу фаолиятимдаги энг катта ротацияларимдан бири. Лекин ҳозирги таркибимиз билан Европанинг кучли грандларига қарши бемалол ўйнай оламиз. Тан олиш керак, ҳозирги ички муҳит билан нафақат EВРО-2020, балки бошқа турнирларда ҳам асосий фаворитлардан бири бўлишимизга ишонаман.



- Келаётган мусобақада кимни асосий фаворит деб ҳисоблайсиз?

- Шубҳасиз, Англия. Ҳозир уларда потенциал жуда юқори. Ўзи умуман инглиз клублари Европа яшил майдонларида супер натижаларга эришишмоқда. Бунинг устига Англиянинг ёшлар таркиби ҳам ажойиб футболчиларга эга. Англия футбол мактаблари жуда яхши ишлаяпти ва маълум бир ривожланиш дастури ишлаб чиқилган. Қолаверса, турнирнинг кўплаб баҳсларини улар уй стадионларида ўтказишади. Бу эса руҳий ишончни оширади. Яхши жамоалар кўп: Франция, Испания, Германия. Мен яна Голландия ва Италияда ҳам ўсишни кўряпман. Португалияда эса Роналдудек инсон бор. Шубҳасиз, турнир супер муҳитда ўтиши аниқ.

- Жаноб Далич, ЖЧ якунлангач, сизга кўп клублардан таклифлар тушди. Айтингчи, термада қолишингизга нималар сабаб бўлди?

- Аввал айтганимдек, мен ҳозир ўзимга энг қулай позицияда турибман. Шунга қарамай, мени жуда кўп марта танқид қилишди. Хорватия жамоаси бундан ортиғига боролмайди деб ўйлашмоқда. Лекин кумуш медалларни олганимиздан сўнг, аксинча мен катта режаларни олдимга қўйдим. Биз Европа чемпионатини максимал даражада ютишимиз керак. Мен жамоадан ва мухлислардан қарзим шу эканини ҳис қиляпман. Айнан шу нарсагина мени термада ушлаб қолмоқда. Тасаввур қилинг, бутун мухлислар сизга қараб туришганда, қўллаб-қувватлаганда, сизга жуда катта масъулият тушади. Тўғри, балки бошқа клубларда ҳам ишлаб кета оларман, лекин миллий терма жамоа шарафи мен учун биринчи ўринда туради.

FIFA.com сайтидан Юсуфбек таржимаси

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика