"Манчестер Юнайтед" 10 киши бўлиб "Эмирейтс"да "Арсенал"ни Англия кубогидан чиқариб юборди
12 янв 22:54
Новости
"Манчестер Юнайтед" 10 киши бўлиб "Эмирейтс"да "Арсенал"ни Англия кубогидан чиқариб юборди
Арсенал – Манчестер Юнайтед 1:1
12 январь, 20:00 | "Эмирейтс"
Голлар: 0:1 – 52 Бруну Фернандеш, 1:1 – 63 Габриэл.
Арсенал – Райя, Габриэл, Салиба, Льюис-Скелли (Троссард, 90), Тимбер (Парти, 100), Мерино (Райс, 73), Жоржиньо (Тирни, 113), Эдегор, Мартинелли, Хавертц, Габриэл Жезус (Стерлинг, 40).
Манчестер Юнайтед – Байындыр, Мартинес, Магуайр (Йоро, 104), де Лигт, Бруну Фернандеш, Гарначо (Диалло, 80), Диогу Далот, Майну (Коллиер, 81), Угарте (Маласиа, 90), Мазрауи, Хейлунд (Зиркзе, 81).
Огоҳлантириш: Мартинес (29), Бруну Фернандеш (38), Диогу Далот (49), Майну (56), Артета (65), Габриэл (70), Магуайр (70), Хавертц (72).
Четлатиш: Диогу Далот (61).
Арсенал Габриэл Магальяйнс - 63', Мартин Эдегор - 121', Деклан Райс - 121', Томас Партей - 121' |
Кубок ФА . Тур 3 12/01/2025, 20:00 6
:
4
Завершен ПП
|
Манчестер Юнайтед Бруну Фернандеш - 52', Бруну Фернандеш - 121', Амад Диало - 121', Лени Йоро - 121', Лисандро Мартинес - 121', Джошуа Зиркзе - 121' |
Стадион: Emirates Stadium
Учрашув якунланди! МЮ жуда қийин ўйинда бир киши кам ҳолатда "Арсенал"ни мағлуб қилди ва Англия кубогидаги юришини давом эттирадиган бўлди. "Арсенал" эса Артета қўл остида бу йил ҳам Англия Кубогини олмайди.
МЮ: Зиркзи - гол! 3:5.
"Арсенал": Парти - гол! 3:4.
МЮ: Мартинес - гол! 2:4.
"Арсенал": Райс - гол! 2:3.
МЮ: Йоро - гол! 1:3.
"Арсенал": Хавертц - сейв! 1:2.
МЮ: Диалло - гол! 1:2.
"Арсенал": Эдегор - гол! 1:1.
МЮ: Бруну - гол! 0:1.
УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!!! Пенальтилар серияси кўрамиз!
119. "Арсенал" ҳужумга ўтди ва қанотдан узатилган тўпга Мазрауи боши билан ўйнаганда, Хавертц Нуссаирни тепиб юборди. Фол.
116. Бугунги ўйинда "Арсенал" бурчакдан самара чиқара олмаётганини тушунган МЮ футболчилари ҳам чорасиз вазиятларда тўпни бурчакка чиқариб юборишмоқда. Ҳозир Маласия шундай иш қилди. Бурчакдан узатмани Байиндир ушлаб олди.
114. Бруну Стерлингни йиқитди. Унинг ҳам сариқ карточкаси бор. Лекин бу вазиятга Мэдли сариқ кўрсатмайди. Айтганча, бош ҳакам ҳам ўзини анча тартиблаб олди. Қўшимча бўлимларни зўр ўтказяпти, унинг борлиги ҳам билинмаяпти.
111. АМААААДДДД!! МЮнинг позицион ҳужуми зарба билан якунланди. Паст бўйли Амад баландроқ бўйли Жоржиньо билан тўп учун курашда устун келди. Бироқ Диаллонинг зарбаси кучсиз ва ноаниқ бўлди.
109. Мартинелли айёрона зарба йўллади. Байиндир тўпни ушлаб олди.
107. ЗАРБААААААА! Зиркзенинг зарбасидан кейин тўп рикошет ҳосил қилган ҳолда Райя дарвозасига кириб кетаётганди. Посбондан супер сейв!
106. Тўртинчи бўлим бошланди.
Мини-танаффус!
105+2. УХХХХХХХ!! "Арсенал" голга яна яқин келди. Райснинг боши билан йўллаган зарбаси йўналишини ўзгартириб юбориш учун Хавертцнинг оёғи калталик қилди.
Биринчи қўшимча таймга 2 дақиқа қўшилди.
104. Бугунги ўйинни юқори даражада ўтказган Магуайр ўйиндан олинди. Йоро майдонга тушмоқда. Магуни мухлислар олқишлар билан кузатиб қўйишди.
102. ИЕ! Қандай қилиб! Троссар бўш қолган дарвозани ишғол қила олмади.
908. "Арсенал" кетма-кет бурчак зарбаларига эга бўлди. МЮ бугунги ўйинда корнерлар учун алоҳида тайёргарлик билан келган экан.
Машҳур футбол нашрлари бош ҳакамнинг бугунги ўйиндаги фаолиятини шармандалик сифатида баҳоламоқда)
904. ЗАРБАААААА!! Мартинеллининг зарбасини де Лигт подкат ташлаб қайтарди!
90. Учинчи бўлим бошланди!
Асосий вақт якунланди. Экстра таймларни кўрамиз.
90+5. УХХХХХХХХ!! Манкунианликларнинг тезкор қарши ҳужумидан кейин Амад Райя билан бирга-бир ҳолатга чиқиб борди. Сейв ва оффсайд.
90+4. ЗАРБАААААААА! Райснинг мураккаб зарбасини Байиндир қайтарди! Бурчак зарбаси эса самарасиз кетди.
7 дақиқа қўшилди. Ўйинга ёки иккинчи бўлимга дейишни ҳам билмайсан киши.
88. ХАВВЕРТЦЦЦЦЦ! Деярли бўш дарвозани ишғол қила олмади. Бу вазиятда Кай тўпни қўли билан тўхтатиб, ўзига бўйсиндирган экан. Гол бўлганида яна ҳакамлар хатоси бўлган бўларди :)
87. ИЕ! Ғалати ҳолат. МЮ тезкор қарши ҳужумга ўтди. Ерда ётган Амад Диаллога бир йўла икки рақибининг тўрт оёғи тегди. Балки бу пенальтига тортмас, лекин жиддий вазият эди.
80-дақиқага келиб, Аморим ўйинга таъсир ўтказишни бошлади. У бир йўла 3 ўзгариш амалга оширди.
76. БАЙИНДИИИИРРРРРРРР!!! Райснинг боши билан йўллаган зарбасини қайтарди!! Супер реакция! Де Хеанинг "Сити" билан ўйиндаги сейвига ўхшади.
71. БАЙИНДИИИИИРРРРРР!! Адолат қарор топди! Эдегорнинг зарбасини туркиялик посбон қайтаришга муваффақ бўлди.
Такрорий лавҳалар орқали кўрдик-ки, ҳакам "ўтириб қўйибди". Бу пенальти эмасди. Абдуқодир Ҳусановнинг вазияти ёдингиздами? Деярли шундай ҳолат.
69. ПЕНАЛЬТИ! МЮ дарвозаси томон пенальти белгиланди. Ҳакам ўйланиб туриб, 11 метрлик нуқтага ишора қилди.
66. УХХХХХХХ!! Арсенал" ҳисобда олдинга чиқиб олиши мумкин бўлганди. Зарбани Мазрауи қайтариб юборди.
63. ГООООООООООООЛЛЛЛ!!! Габриэль "Арсенал"нинг сондаги устунлигидан унумли фойдаланди! Айнан Далот ўйнаётган қанотдан тўп узатилди. Ҳимоячилар илк тўлқинни қайтаришди. Қайтган тўпга Габриэль зарба йўллади. Тўп рикошет ҳосил қилиб, дарвозадан ўрин олди.
61. Қизил! Далот майдондан четлатилди. Манкунианликлар бир киши кам бўлиб қолмоқда. Ҳа, унинг тўпга ташланиши сариқ карточкага тортарди.
59. Угарте оддий жойда тўпни олдирди ва "Арсенал" тезлик билан МЮ жарима майдончасига яқинлашди. Эдегорнинг зарбасини ҳимоячилар қайтаришди ва МЮ тезкорлик билан қарши ҳужумга ўтиб кетди. Бурчак зарбаси.
57. Угарте қоидани бузди. Стандартдан узатилган тўпни МЮ ҳимоячилари қайтарди.
54. ЗАРБААААААА! Скеллининг тўп узатишидан кейин ҳимоячилар тўпни қайтаргандек бўлишди. Бироқ тўп дарвозадан 7 метр узоқдаги Хавертцга борди. Кай жуда осон нуқтадан дарвозани пойлай олмади.
53. Стерлинг зарба йўллади. Магуайр тўп йўлига тўсиқ бўлди.
52. ГООООООООООООЛЛЛЛ!!! Фернандеш ҳисобни очди! МЮ тезкор қарши ҳужум уюштирди. Гарначонинг идеал пасидан кейин Фернандеш идеал зарба йўллади. Райя бу зарбага реакция кўрсата олмади.
49. Далот огоҳлантирилди. У Скеллига қарши жуда қўпол ўйнади.
46. Иккинчи бўлим бошланди!
ТАНАФФУС!
45+3. Эдегорнинг жаримадан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди.
45+2. Сариқ карточкаси бор Лисандро рақибини ортидан очиқчасига йиқитди. Бош ҳакам уни кечирди. Хавфли нуқтадан жарима зарбаси.
45. Биринчи бўлимга 5 дақиқа қўшилди.
44. "Арсенал" яна бурчак зарбасини амалга оширди. Узатмани Байиндир ушлаб олди.
38. Ҳаааа, Англия ҳакамлари ғалати-да. Бруну зарба беришга тайёр турганида ортидан Жезус Брунуни йиқитди. Бруну бутсаси ечилиб кетганини кўрсатди. Ҳакам ишонмади. Буни кўрган Бруну бутсасини ерга отди. Ҳакам сариқ карточкани чиқариб, Фернандешга кўрсатди.
35. МЮ ҳужумга ўтди. Гарначонинг чап оёқда ўткир бурчакдан йўллаган зарбасини Райя ушлаб олди.
29. Лисандро огоҳлантирилди. "Арсенал"да ўртача даражадаги хавфли нуқтадан жарима зарбаси.
28. "Арсенал" бурчак зарбасига эга бўлди. Ундан узатилган тўпни ҳимоячилар қайтаришди. Бугунги ўйинда ҳам "Арсенал" корнерларга кўпроқ ишонса керак.
24. Майну зарба йўллади, Райя қийналмасдан ушлаб олди. Ўйиндаги илк аниқ зарба.
21. Меҳмонларга битта тўп олиб берсак бўларкан, майдондагисини "Арсенал" бермаяпти.
18. "Арсенал" гол урди, умуман олганда чиройли комбинациядан кейин Мартинелли ҳисобни очиши керак эди. Лекин у оффсайд ҳолатига чиқиб кетганди. Гол инобатга олинмади. Айтганимдек, ВАР йўқ, ҳакамлар нима деса шу бўлади.
17. Ҳозирча "Юнайтед" рақиб ярим майдонига ўтмади.
14. Эдегорнинг узатмасидан кейин Салиба боши билан ноаниқ зарба йўллади. Баҳсдаги илк зарба.
13. Энди Гарначо Салибага қарши фол ишлатди. 9-дақиқада стандарт бўлган нуқта. Деярли ўша...
10. Стандартдан тўп узатилди, бироқ "Арсенал" футболчилари оффсайдда қолиб кетгани сабабли вазият якунланмади. Адашмасам Англия Кубогининг бу босқичида ВАР тизими йўқ. Ҳакамлар вазиятнинг якунланишини кутишмайди.
9. Мазрауи рақибини фол ишлатиб йиқитди. МЮ дарвозаси томон стандарт.
7. Учрашувда устунлик ҳозирча мезбонлар томонида. Лекин Байиндир дарвозаси ёнида хавфли вазият юзага келмади.
1. УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!
- Ҳурматли футбол ишқибозлари! "Эмирейтс"да бугун топ-жамоалардан бири Англия кубоги учун курашдан чиқади. Яқин соатлар давомида бу жамоанинг номини билиб оламиз.
Комментарии