RU

Последние новости

23:10Al Ain Cup. Ўзбекистон – Миср 2:0  11 23:01Миср 8 ой деганда илк марта ютқазди  20 22:53Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз  422 22:23"Барселона" "Челси" билан бир ҳимоячи учун курашади  0 22:09Остон Ўрунов миллий термадаги 9 ва 10-голларини урди  3 21:54"Манчестер Сити"га "Борнмут" футболчиси керак  2 21:40Луис де ла Фуэнте: "Ямал борасида ҳавотир олмасангиз ҳам бўлади"  0 21:20Вернер қаерга боради?  0 20:58Карло Анчелотти 40 ёшли Модричнинг "Милан"да ўйнаётгани ҳақида гапирди  0 20:18МЛСда тизим ўзгармоқда: "Бу янги эранинг бошланиши бўлади"  2 19:54"Байер" асосий футболчиси "Бавария" кузатуви остида  0 19:10Райс, Ямаль, Дейола... "Пушкаш" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  5 18:44Рафинья "Олтин тўп"ни қўлдан бой бергани ҳақида гапирди  6 18:18Япония Ганани, Корея эса Боливияни доғда қолдирди  2 17:55Хорватиялик футболчи касбини ўзгартиради: у Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан сартарошлик қилди  2

Андрия Филипович: "Гол ёки ассистларим эмас, "Бунёдкор"нинг Суперлигада қолиши муҳим эди" Новости

Андрия Филипович: "Гол ёки ассистларим эмас, "Бунёдкор"нинг Суперлигада қолиши муҳим эди"

"Бунёдкор" иккинчи даврада таркибга бир қатор маҳоратли футболчиларни қўшиб олди.

Улардан бири Андрия Филипович ўзидан яхши таассурот қолдирди. 13 та ўйинда 5+4 кўрсаткичини қайд этди ва жамоани лигада сақлаб қолишига муносиб ҳисса қўшди. "Пахтакор" билан ўйиндан сўнг футболчи қисқача фикрларини билдирди.

"Ўзбекистондаги илк мавсумимни ўтказдим. Айниқса охирги 4 ойни алоҳида таъкидлаган бўлардим. Ҳаттоки, статистика ҳам буни айтиб турибди. "Бунёдкор"ни қийин вазиятдан олиб чиқиб кетдик. "Пахтакор" билан қийин ўйин бўлди. Тўғри, натижа барчасини гапиради. Аммо майдонда қандай қаршиликка дуч келганимизни яхши биламиз. Рақиб сафида техник йигитлар жамланганди. Биз мураббийимиз нима истаётганини бажардик. Охирги ўйинни ғалаба билан якунладик. Бундан барча хурсанд деб ўйлайман. Мослашишга ҳеч қандай вақт кетмади. Мен ўз сифатларимни биламан. Гол уришим ва жамоага ёрдам беришим лозим эди. Мен учун гол ёки ассистларим эмас, "Бунёдкор"нинг ўрнини сақлаб қолиши муҳим ҳисобланарди.

Ҳозир уйга қайтиб дам оламан. Олдинда нима бўлишини кўрамиз. "Бунёдкор" Суперлигада қолиши ва кейинги мавсумда чемпионлик учун курашиши кераклигини тушуниб тургандик. Вазифа бажарилди",- дейди Андрия Филипович.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика