Андрия Буркар: "Ўз ўйинимизни намойиш этсак, Ўзбекистонни қийин аҳволга тушириб қўямиз"
14 ноя 16:40
Новости
Андрия Буркар: "Ўз ўйинимизни намойиш этсак, Ўзбекистонни қийин аҳволга тушириб қўямиз"
Хорватия ўсмирлар терма жамоаси ҳимоячиси Андрия Буркар U-17 жаҳон чемпионати 1/16 финали доирасида Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.
"Албатта, Ўзбекистон кучсиз жамоа эмаслигини билишимиз керак. Улар маълум сифатларга эга бўлганликлари учун 1/16 финалга йўл олди, аммо мен шуни таъкидламоқчиманки, агар ўз ўйинимизни намойиш эта олсак, ташаббусни қўлга оламиз ва рақибни қийин аҳволга тушириб қўямиз. Аслида ҳаммаси ўз қўлимизда деб ўйлайман", деди "Парма" футболчиси.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Хорватия ўртасидаги беллашув 15 ноябрь куни Тошкент вақти билан соат 20:45 да бошланади.
Похожие новости
championat.asia
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Ла Лига. "Барселона" муҳим учрашувда "Атлетико"ни мағлубиятга учратди
Суперлига: Мухлис йиғиш бўйича етакчи "Нефтчи", "Бунёдкор" охирги ўринда
Комментарии