Андрии Мельник: "Тўғрисини айтсам, гуруҳ босқичидан кейин мухлислар анча кам бўлади деб ўйлагандим, аммо бугун ҳайратда қолдим"
25 сен 2024 01:34
Новости
Андрии Мельник: "Тўғрисини айтсам, гуруҳ босқичидан кейин мухлислар анча кам бўлади деб ўйлагандим, аммо бугун ҳайратда қолдим"
"Бугун жуда қийин ўйин ўтказдик. Ниҳоят, мураббий юқори даражада ўйнай олишимни исботлашим учун имконият берганидан хурсандман.
Жамоамизда ҳар бир ўйинчи ўз олдига юксак мақсад қўяди, жамоавий вазифамиз эса ғалаба қозонишдан иборат.
Бугунги икки голимни рафиқам ва фарзандимга бағишлайман.
Тўғрисини айтсам, гуруҳ босқичидан кейин мухлислар анча кам бўлади деб ўйлагандим. Аммо бугун уларнинг сони аввалгидан ҳам кўп эканлиги мени ҳайратда қолдирди. Ишқибозларимизнинг қўллаб-қувватлови бизга қўшимча куч бағишлайди.
Бизнинг вазифамиз ҳар бир ўйинда ғалаба қозониш ва бунинг учун бор кучимизни ишга солиб, ҳар бир учрашувни финал каби ўтказамиз", деди дубль муаллифи.

Эслатиб ўтамиз, Украина чорак финалда Испания — Венесуэла жуфтлиги ғолиби билан тўқнаш келади.
Оқил Абдубарноев суҳбатлашди.
Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Комментарии