RU

Последние новости

12:11Элит ОЧЛ. Ўзбекистонлик ўйинчи 2-тур рамзий терма жамоасида ўрин олди  0 11:05Расман: Асрор Алиқулов "Шўртан" билан уч ойлик шарнома имзолади  4 10:44"Бунёдкор" ва "Насаф" "Олимпия" стадионида жанговар дуранг ўйнашган баҳсдан ГАЛEРEЯ  0 10:12Пролига. Бугун иккита дерби бор  0 09:44Манчестер жамоалари "Бавария" футболчиси учун курашмоқчи  0 09:17Рустам Ашурматов Каннаворонинг терма жамоага мураббий бўлиши ҳақидаги саволга жавоб берди  33 08:51"Ал Ҳилол" Кейнга жуда катта маош таклиф қилмоқчи  6 08:40Туркия Суперлигаси. Гюндоган "Галатасарой" сафидаги илк голини урди ва жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди  0 08:20Суперлига. Бугун тур якунланади  4 07:53МЛС. Месси учта ассист берган баҳсда "Интер Майами" йирик ҳисобда ғалаба қозонди  12 03:39Зейтуллаев: "Медаллар учун имконият? "Насаф", "Нефтчи", "Пахтакор", "Сўғдиёна" ва "Динамо" билан қандай курашиш мумкин?"  1 02:58Бельгия Про лигаси. "Антверпен" ўз майдонида дуранг ўйнади, Ўринбоев захирадан майдонга тушди  1 02:51Юсуф Отубанжо нима сабабдан Арманистондаги сингари кўп гол ура олмаётганига изоҳ берди  4 02:13Имеда Ашортиа: "Футбол фақат гол уриш ва голли узатма беришдан иборат эмас"  0 02:08Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Вильярреал"ни таслим этди  11

Андрей Шипилов: "Клубларнинг Давлат активларини бошқариш агентлигига ўтиши ҳақида бирон нима дея олмайман" Новости

Андрей Шипилов: "Клубларнинг Давлат активларини бошқариш агентлигига ўтиши ҳақида бирон нима дея олмайман"

Coca Cola Суперлигаси 10-туридан ўрин олган "Бунёдкор" - "Металлург" (2:0) учрашувидан кейин мезбонлар устози Андрей Шипилов ўз фикрларини билдирди.

Ўйин ҳақида
Чемпионат яна тикланди ва биз ўйнашни бошладик. Ҳамма жамоалар ҳар хил ҳолатда эди. Биз бу баҳсга деярли 30 кун тайёргарлик кўрдик. Биринчи бўлимда яхши вазиятлар бўлди, аммо фойдалана олмадик. Шунчаки гол уриш керак эди, ўшанда баҳс бошқача кечган бўларди. "Бунёдкор"ни ғалаба билан табриклайман.

Майдон марказидаги футболчилар Исматуллаев бугун майдонга тушмади, Чумак ҳам ўйнамади...

Чумак 4 та сариқ карточка олгани учун тушмади. Исматуллаев эса жароҳатлангани учун майдонда кўриниш бермади.

Клубларнинг Давлат активларини бошқариш агентлигига ўтиши ҳақида нима дея оласиз?

Бунга изоҳ беролмайман. Клубда бу ишлар билан шуғулланадиган шахслар, комбинат раҳбарияти бор. Менда ҳозир бошқа муаммолар бор: жамоани баҳсларга қандай қилиб тўғри тайёрлаш, жароҳатланганлар билан ишлаш, жисмоний ҳолат устида бош қотириш, кетма-кет ўйинларда қатнашиш.


Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика