RU

Последние новости

12:07Қотиллик учун жазо ўтаб чиққан дарвозабон яна қамоққа қайтарилади  0 11:39"Челси" лидери клубда қолишни хоҳлайди, аммо раҳбарият бошқача фикрда  0 11:15Икки футболчи учун 100 миллион. "Реал" ёзги трансфер ойнасидаги устувор мақсадларини белгилаб олди  6 10:34"Нефтчи" - "Андижон" учрашувига чипталар сотуви бошланди  3 09:52Дибаланинг кейинги манзили маълум  3 09:24Хави 2023 йилда Мессининг "Барселона"га ўтмаганига жамоа президентини айблади  23 08:55Пеп Гвардиола дунёда исталган футболчини шуғуллантириш имкони бўлса, кимни танлашини айтди  8 08:27Эрондан қайтган бир қатор футболчиларимиз миллий терма жамоаси мураббийлари назоратида машғулот олиб бормоқда  2 07:58ЎзПФЛ. Бухоро ва Ғузордаги стадионда муаммолар мавжуд  18 07:30Осиё Кубоги. Бугун аёллар терма жамоамиз Бангладешга қарши баҳс олиб боради  1 03:30Минус 10 очко: Хитой чемпионатида 13 та клуб жазоланди  4 02:45А Серия. Милан дербисида "Милан" "Интер"ни мағлуб этди  20 00:53"Реал" "Ливерпуль” юлдузини кузатишда давом этмоқда  1 23:55А Серия. "Рома" меҳмонда "Женоа"га мағлуб бўлди  2 23:42ПСЖ ўйинларига қалбаки чипталар тайёрлаб сотганликда гумон қилинган шахс қўлга олинди  0

Андрей Шипилов: "Натижа адолатли бўлмади" Новости

Андрей Шипилов: "Натижа адолатли бўлмади"

"Металлург" - "Сўғдиёна" учрашувидан сўнг мезмонлар устози Андрей Шипилов ўйин ҳақидаги ўз фикрини билдириб ўтди.

- Биз ҳар қандай рақибни ҳурмат қиламиз ва уларга қарши ўйинга пухта ҳозирлик кўрамиз. "Сўғдиёна" ҳам бундан мустасно эмас. Мазкур учрашувга ҳам ҳар томонлама жиддий тайёрлангандик. Йигитларнинг ўйинидан,  ҳаракатидан қониқиш ҳосил қилдим. Уларга эътирозим йўқ. Бугунги натижа ўйинга мос бўлмади. Адолат мезонларига тўғри келмайди. Биз ғалабага ҳақли ўйин кўрсатдик. Бироқ омад рақибга кулиб боқди.

Бугун чиройли ўйин кўрсатишимизга ўртада учрашувни бошқариб борган инсон халақит берди. Нафақат "Металлург"га,  "Сўғдиёна" жамоасига ҳам тўп учун курашишга имкон бермади. Бўлар бўлмасга,  асоссиз ҳуштаклари билан ўйинчиларнинг ҳаракатини тўхтатиб қўяверди. Ҳар иккала жамоа ўйинчиларини майдонда тирқиратиб юборди.

Ҳар иккала жамоанинг ўз вазифаси бор. 

"Сўғдиёна" жамоасини ғалаба билан табриклайман. Биз эса ҳаракатда давом этамиз. Бугун бой берилган имконият, очколарни бошқа жойдан,  бошқа ўйинлардан топишга  уринамиз, дейди Андрей  Сергеевич.

Рейтинг: -4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика