Андрей Микляев: "Мавсумни яхши бошладик"
01 мар 2018 22:01
Новости
Андрей Микляев: "Мавсумни яхши бошладик"
"Локомотив" 1-турни сафарда "Қизилқум" жамоасига қарши баҳс билан бошлади ва Суперлиганинг илк турида дастлабки 3 очкони қўлга киритди.
Учрашувдан сўнг "темирйўлчилар" жамоаси устози Андрей Микляев ОАВ вакилларига ўйин ҳақидаги фикрларини сўзлаб берди:
- Учрашув осон ўтгани йўқ. Рақиб жамоа ҳам анча қаршилик кўрсатишга уринди. Биз эса оғишмай ўз мақсадимиз сари интилдик. Якунда жуда зарур голлар рақиб дарвозасига киритилди ва жамоамиз чемпионатни ғалаба билан бошлади. Энди бор эътиборни олдиндаги ўйинларга қаратамиз. Бизни жуда тиғиз жадвал кутиб турибди. 12 мартга қадар яна 3та ўйин ўтказамиз. Шунинг учун ҳам бугун баъзи футболчиларимизга дам олиш имконини тақдим этдик. Мавсумни яхши бошладик, шу руҳда давом этамиз деган умиддаман, - деди тажрибали мутахассис.

Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Бенфика" дарвозабони 98-дақиқада гол уриб, "Реал"га ҳам, ўз жамоасига ҳам плей-оффни "кафолатлади"
ЕЧЛ ўтиш учрашувларига қуръа ташланди: "Реал" яна Моуриньюнинг "Бенфика"си билан ўйнайди!
ЕЧЛ. Кейинги босқичга чиққан барча жамоалар номи маълум
Туркманистон терма жамоаси футболчиси "Арал"га ўтди
Комментарии