Андрей Микляев: "Жепаров ва Яничич жароҳат туфайли майдонга тушишмади"
06 мар 2016 18:54
Новости
Андрей Микляев: "Жепаров ва Яничич жароҳат туфайли майдонга тушишмади"
"Навбаҳор" - "Локомотив" (2:3) учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманида меҳмонлар устози Андрей Микляев қатнашди.
"Мавсумни ўтган йил шу ерда тугатгандик, қизиғи янги мавсумни шу ерда бошлаяпмиз. Ўйин осон бошлангани йўқ. Учрашувга оз қолганида Неманья Яничич жароҳат олди. Шу боис ўзгаришни амалга оширишга мажбур бўлдик. Бундан ташқари Сервер Жепаров ҳам жароҳати туфайли бугун ўйнай олмади. Учрашув бошида гол ўтказиб юбордик. Умуман олганда яхши ўйин ўтказдик. Ташаббус биз томонда эди, устунликни натижада акс эттиришга ҳаракат қилдик ва бунга эришдик. Натижадан албатта қониқдим", - дейди Андрей Микляев.
"Навбаҳор" матбуот хизмати сайтимиз учун махсус
"Навбаҳор" матбуот хизмати сайтимиз учун махсус
Похожие новости
09:45
Ўзбекистон МТЖ собиқ аъзоси: «Мендан РПЛ мураббийлари Ҳусанов ҳақида кўп сўрашган, бироқ...» 9
Комментарии