RU

Последние новости

22:40"Галатасарой" — "Ризеспор". Таркиблар маълум  4 22:37Гарначо 40 млн фунт эвазига янги клубига ўтди  3 22:11Ла Лига. "Атлетико" бу сафар "Алавес"ни юта олмади. Симеоне жамоаси уч ўйинда 2 очко жамғарди  2 22:09Ровшан Мередов: "Бундай турнирлар орқали нималар қўшишимиз кераклигини кўриб оляпмиз"  8 22:00Қирғизистон бош мураббийи: "Майдон ҳолати сифатли футбол кўрсатишга йўл қўймади"  7 21:55CAFA Nations Cup-2025. Ўзбекистон — Ўмон 1:1   19 21:32"CAFA Nations Cup-2025" Ўзбекистон илк ўйинда Кейруш бошчилигидаги Ўмонни юта олмади  360 21:23АПЛ. "Тоттенхэм" кутилмаганда ўз майдонида "Борнмут"га мағлуб бўлди, МЮ эса автогол ва пенальти эвазига "Бёрнли"дан устун келди  11 20:57БАА Лига кубоги. "Ал Наср" ва "Ал Батаэҳ" 1/8 финалнинг илк ўйинида ўзаро дуранг ўйнади, Ғаниев ўйинда тўлиқ ҳаракат қилди  2 20:40"Аугсбург" — "Бавария". Таркиблар маълум  1 20:25"Вестерло" — "Антверпен". Таркиблар маълум  0 19:57"Барса" 17 ёшли озарбайжонлик футболчи билан шартнома имзолади  5 19:03АПЛ. "Челси" Лондон дербисида ишончли ғалабага эришди  11 18:57"CAFA Nations Cup-2025". Қирғиз Республикаси ва Туркманистон ўзаро дуранг ўйнади  28 17:52"Ньюкасл" 85+5 млн евро эвазига ҳужумчи харид қилди?!  11

Андрей Микляев: Гуруҳдан чиқиш учун олдиндаги учрашувларни ютишимиз шарт Новости

Андрей Микляев: Гуруҳдан чиқиш учун олдиндаги учрашувларни ютишимиз шарт

Теги :  Локомотив
Эртага, “Локомотив” Осиё Чемпионлар Лигаси 2018 йилги мавсуми гуруҳ босқич 5-тур ўйинлари доирасида БААнинг “Ал Ваҳда” жамоаси билан баҳс юритади.

Бугун мазкур ўйин олдидан ҳар икки жамоа устозлари иштирокида матбуот анжумани ташкил этилди.  Унда “темирйўлчилар” жамоаси устози Андрей Микляевга маҳоратли футболчи Нивалдо ҳамрохлик қилди ва журналистларнинг саволларига жавоб берди:

zoxir akramxonov zohirbek

– Бизни олдинда жуда муросасиз учрашув кутиб турибди. Зеро кейинги босқич масаласини аллақачон ижобий ҳал қилишга улгурган “Ал Дуҳаил”дан ташқари қолган 3та жамоада ҳам ҳамон нимчорак финал йўлланмасини қўлга киритиш имкони мавжуд. Шу боисдан “Ал Ваҳда” ҳам эртанги ўйинда ғалабани қўлга киритиш мақсадида ўйнайди. Бироқ биз ҳам Абу Дабига 3 очкони кўзлаган ҳолда келдик. Кейинги босқичга чиқиш учун биздан олдиндаги иккала қолган ўйинни ҳам ютиш талаб этилади. Жамоамиз мазкур беллашувга жиддий ҳозирлик олиб борди.

Биласизми, биз Чемпионлар Лигасини жуда муваффақиятли бошлагандик. Бироқ кейинги ўйинларда кутилмаганда имкониятни бой бериб қўйдик. Лекин ютказган учрашувларимизда ҳам жамоамиз ёмон ўйин кўрсатмади. Фақатгина омад рақиб тарафида бўлгани учун ҳам мағлуб бўлдик, холос. Бундан буён ютказишга ҳаққимиз йўқ. Жамоамиз ишқибозларининг ишончини оқлаш учун ҳам эртага майдонда бор кучимиз билан ҳаракат қиламиз ва уйга 3 очко билан қайтишга уринамиз, – деди тажрибали мутахассис. 

andrey miklyaev lokomoitiv  coach

– “Ал Ваҳда” – яхши шаклланган жамоа. Бироқ рақибга ҳурмат сақлаган ҳолда айтишим лозимки, эртанги ўйинда биз фақат ва фақат ғалаба ҳақида ўйлаяпмиз.  Зеро бундан ўзга чорамиз ҳам йўқ.  Кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритиш учун 3та жамоа ўртасида жуда муросасиз баҳс боришига аминман. Умид қиламанки, эртага майдонда чиройли ва мазмунли ўйин намойиш этган ҳолда нимчорак финалга чиқиш имкониятларимизни сақлаб қоламиз, – деди Нивалдо.

nivaldo rodrigues ferreira lokomotiv

Рейтинг: -12   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика