RU

Последние новости

23:47"Реал" вингери сафдан чиқди  0 23:24"Ал Насср" футболчиси "Зенит"га ўтмоқда  2 22:59Роналду "Ал Иттиҳод"га қарши ўйнашга тайёр бўлган  2 22:30Хамес Родригеснинг янги жамоаси эълон қилинди  2 22:09Расман: Абдуқодир Ҳусанов - "Манчестер Сити"да ой футболчиси!  18 21:40"Мундиалда фақатгина ютамиз, ҳеч нарса йўқотмаймиз" – Фабио Каннаваро билан катта интервью  4 21:01Тажрибали футболчи фаолиятини "Манчестер Юнайтед"да якунламоқчи  3 20:37Назорат ўйини. “Бунёдкор” Россия клубига мағлуб бўлди  1 20:09ОКМК Россия жамоаси устидан ғалаба қозонди  4 19:57Ўзбекистон футзал терма жамоаси мураббийлар штаби истеъфога чиқарилди  22 19:35"Металлург" голларга бой ўйинда "Локомотив" U-21'дан устун келди  1 19:23"Барселона" Левандовскига янги шартнома таклиф қилмоқчи  7 18:57"Ал Иттиҳод" Бензема ўрнига Салоҳни олиб келмоқчи  4 18:30Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Хитойга ютқазди  7 18:13"Андижон" Хомяков билан боғлиқ вазият юзасидан расмий изоҳ берди  5

Андрей Микляев: "Ғалаба қозониш ҳар доим ёқимли" Новости

Андрей Микляев: "Ғалаба қозониш ҳар доим ёқимли"

Олий лиганинг 30-тур доирасидаги "Бунёдкор" - "Локомотив" (0:1) учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида "темирйўлчилар" бош мураббийи Андрей Микляев иштирок этди.


- Камдан-кам ҳолларда бир жамоа билан кетма-кет икки марта дуч келинади. Бугун деярли тенг ўйин гувоҳига айландик. Балки жамоалар ярим финал жавоб баҳси олдидан ўз карталарини очишни исташмагандир. Шу боисдан ўйин томошабоп бўлмади. Бугун бироз омадимиз чопди ва ғалабага эришдик. Ютиш ҳар доим ёқимли ва бу кайфиятни кўтаради. Футболчилар бугун мураббийлар штаби кўрсатмаларини тўлиқ бажаришди.

- Иккинчи бўлимда чемпионат тўпурари Абдухолиқов ўрнига аслида марказий ҳимоячи бўлган Ислом Тўхтахўжаевни ҳужумга қўйдингиз. Терма жамоада эса Ислом Тўхтахўжаевни бош мураббий қанот ҳимоясида ўйнатади.
- Темурхўжа Абдухолиқов узун мавсумни ўтказди ва олдинда бизни муҳим баҳс кутмоқда. Шу сабабдан Абдухолиқовга дам олиш имконини яратиб бердик. Ислом Тўхтахўжаев ўтган йиллардаги мавсумларда ҳам бу позицияда ўйнаган ва ҳужумчи ролида ёмон ҳаракат қилмайди. Бугун Исломни ҳужумга қўйишимизни вазият тақозо этди. Абдухолиқовни ўрнига Тўхтахўжаевдан бошқа футболчини қўйишнинг имкони йўқ эди.

- Нега энди, Марат Бикмаев ёки Қувондиқ Рўзиевни ҳам ҳужумга қўйса бўлардику? Ислом Тўхтахўжаев кўп гол уради, ҳа. Аммо у барибир марказий ҳимоячи саналади. Масалан Рамос ҳам кўп гол уради. Лекин "Реал"да ундан ҳужумчи сифатида фойдаланишмайдику.
- Тўғри, Ислом Тўхтахўжаев ҳужумчи эмас. Шунчаки бугун бошқа чорамиз қолмаганди. Қувондиқ Рўзиев эса узоқ муддатли жароҳатидан сўнг энди майдонга қайтди. Ҳа айтганча, ундан Мирзаевга голли узатма амалга оширгани аслида пас эдими ёки дарвоза томон берилган зарбамиди, шуни сўраш ёдимдан чиқибди.

- Артур Геворкян бугун марказий ярим ҳимояда ўйнади...
- Ҳа, бугун биз Артур Геворкянни ушбу позицияда кўришни истадик. Қандай ўйнади? Менимча, яхши. Ҳар ҳолда Геворкян марказда ўйинни бузиб қўйгани йўқ.

- Бу йилги ёдингизда қолган энг яхши учта учрашувни санаб бера оласизми?
- Асосан ОЧЛ доирасидаги ўйинларни айтишим мумкин. Умуман олганда қайсидир бир ўйинни ажратиб кўрсатиш қийин. Ҳар бир учрашув биз учун муҳим бўлди. Айниқса мавсум охирига келиб қолса ҳар қандай баҳс асабий ўтади.


- Жорий мавсумдаги энг яхши учта футболчиси деб кимларни айтган бўлардингиз?
- Мен ўзимни жамоамдаги футболчиларни алоҳида ажратиб кўрсатмайман. Уларнинг ҳаммаси энг яхшилар. Ҳужумда Элдор Шомуродов, ярим ҳимояда Жалолиддин Машарипов ва ҳимояда Юрица Бульят. Дарвозада эса Игнатий Нестеровни қайд этган бўлардим.

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика