RU

Последние новости

14:33Райс, Бруну, Салоҳ... ПФА АПЛда йилнинг энг яхши футболчиси бўлиш учун номзодларни эълон қилди  0 14:05"8 сония" қоидаси биринчи марта КЖЧда қўлланди  1 13:34"Биз у билан яна боғланамиз". Мареска Мудрикнинг дисквалификациясига изоҳ берди  0 13:08Эрнан Креспо "Сан-Паулу" бошқарувига қайтди  0 12:40Қозоғистонлик депутат: "Қозоғистон ўз камчиликлари устида ишлаши ва бошқаларнинг муваффақиятидан сабаб изламаслиги керак"  1 12:14Ўзбекистон аёллар миллий терма жамоаси ўқув-машғулот йиғинига киришмоқда  1 11:48ЎзФҲМ "Андижон" – "Қизилқум" ўйинида юзага келган баҳсли вазият бўйича изоҳ берди  15 11:10Шомуродов Туркия клубининг таклифини қабул қилдими?  21 10:47Алонсо собиқ шогирдини “Реал“га олиб келиши мумкин  9 10:20МЮ ўз футболчисини “Реал“га таклиф қилди  3 09:52Мбаппе касалхонадан чиқди  1 09:25ЦСКАнинг янги бош мураббийи ким бўлиши маълум  5 09:10Суперлига. "Сўғдиёна" Дориевнинг ягона голи эвазига ғалаба қозонди, "Қизилқум" эса сафарда "Андижон" билан дуранг ўйнади  1 08:58Месси ғалабадан сўнг нималар деди?  8 08:33Россия футболида катта можаро. Клуб раҳбари 15 йилга қамалиши мумкин  10

Андрей Микляев: “Бунёдкор”нинг қандай ўйнашини билардик” Новости

Андрей Микляев: “Бунёдкор”нинг қандай ўйнашини билардик”

Суперлига 19-туридан ўрин олган “Локомотив” – “Бунёдкор”(2:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Андрей Микляев фикрларини билдирди.




“Бундай ҳолатда бирор нарса дейиш ҳам қийин. Албатта, биринчи галда йигитларга уч очко қўлга киритганимиз учун миннатдорчилик билдираман. Ўйин оғир ва асабий руҳда ўтди. Икки жамоа ҳам мағлубиятга учрагиси келмади. Курашларга бой ўйин кўрдик. Қайсидир маънода икки хил услубдаги жамоаларнинг тўқнашуви бўлди. “Бунёдкор”нинг қандай ўйнашини билардик. Тезкор ва техник томондан яхши ўйин кўрсатади, тўп билан ерда яхши муомала қила олади. Омадимиз келди ва уч очко ишладик. Жуда керакли очкони қўлга киритдик”,- дейди Микляев.

- Жамоа бугун охирги дақиқага қадар бир хил услубда ўйнади. Ҳимояда олдиндаги учта бўйи баланд футболчилар билан узун паслар орқали ҳаракат қилди. Рақиб “Локомотив” бир хил ўйнаётгани қарамасдан чора топа олмади. Узун пасларнинг ҳар иккита ёки учтасидан бири ўтди. Бу машғулотларда узоқ вақт ишланган услубми?
- Яна қайтараман, “Бунёдкор” техник услубдаги жамоа. Яхши прессинг уюштиради ва биринчи қаватда чиройли ўйин намойиш қилади. Уларга қарши шундай ўйнадик, режамиз ўхшади. Умуман олиб қараганда тенг ўйин бўлди. Иккинчи бўлим бошида бизда бир қатор қулай вазиятлар юзага келди. Дарвозамиз олдида ҳам кескин вазиятлар бўлди. Йигитларда интилиш ва хоҳиш кучли эди. Ёшлар ҳам яхши ўйнади. Ҳа, хатолар бор. Ёшлар учун хурсандман.

- Иброҳим Ғанихонов бугун чап қанот ҳимоясида ўйнади...
- Ҳимояда муаммоларимиз бор. Шуҳрат Муҳаммадиев кичик жароҳат олганди. Ғуломҳайдар Ғуломов ўнг қанотда ўйнади. Дилшод Комилов жароҳат олган вазиятда тезкор қарор қабул қилишимиз керак эди. Жалолиддин Жумабоевга ўйиндан-ўйинга имконият бериб боряпмиз. Бизнинг тарбияланувчимиз ҳисобланади. Бундан фахрланамиз.


Рейтинг: -1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика