RU

Последние новости

15:18"Манчестер Юнайтед" Онана ўрнига юлдуз дарвозабонни олиб келмоқчи  1 14:51"Ливерпуль" "Челси" ҳимоячисини сотиб олиши мумкин  0 14:26КХДР етакчиси мамлакатда Премьер-лига ўйинлари трансляция қилинишига рози, аммо...  10 13:59МЮ Осимхенни сотиб олиш бандини фаоллаштиради  0 13:33Канселу, Лоди, Ал Шаҳрони, Митрович ва яна 2 футболчи "Пахтакор"га қарши ўйнамайди  14 12:56"Машъал" яна 4 нафар футболчи трансферини эълон қилди  3 12:32Расман: "Машъал" "Қўқон-1912" ва ОКМК собиқ футболчисини сафига қўшиб олди  1 12:19"Қизилқум" U-21 жамоасига техник мағлубият ёзилади  1 11:52"Ал Ҳилол" Тошкентга етиб келди  8 11:25Расман: "Қўқон-1912" "Андижон"га қарши ўйинни ўз майдонида ўтказади  5 10:51«Қўқон-1912» — «Андижон» учрашуви қаерда бўлиши маълум  3 10:20"Бунёдкор"нинг 2025 йилги мавсум учун қайдномаси эълон қилинди   8 09:45Sofascore. Шомуродов ва унинг жамоадошлари «Комо»га қарши неча баҳога лойиқ кўрилди?  8 09:12Ўртоқлик учрашувлари. Ўсмирларимиз «Аспире» жамоаларига қарши баҳс олиб борди  3 09:05МЛС. "Интер Майами" сафарда йирик ҳисобда ғалаба қозонди, Суарес ўз ҳисобига 1 та гол ва 3 та голли узатма ёздириб қўйди  7

Андрей Микляев: "Биз Самарқандга ғалаба учун келдик" Новости

Андрей Микляев: "Биз Самарқандга ғалаба учун келдик"

Матбуот анжуманининг иккинчи қисмида Андрей Микляев ҳамда Олег Зотеев ташриф буюришди.

- Финалдан албатта ғалаба ва яхши натижани кутяпмиз. Биз финалга қадар анча узоқ йўлни босиб келдик. Эртага мақсад битта: Биз Самарқандга ғалаба учун келдик ва Ўзбекистон кубогини Тошкентга олиб қайтмоқчимиз, - дея гап бошлади Андрей Микляев.

- Бугунги кунда "Локомотив" учун энг қийин рақиб "Насаф", деган фикрга қўшиласизми?


- Ҳа, бу фикрга тўлиқ қўшиламан. "Бунёдкор", "Пахтакор" ва бошқа жамоалар билан ҳам ўйнадик. Аммо бизга кўпроқ ташвиш туғдирган жамоа бу "Насаф" бўлади. Чемпионат ўйинида ҳам улар билан ажойиб ўйин бўлди. Улар ўша баҳсда икки дақиқа ичида иккита маротаба дарвозамизни ишғол этишни уддасидан чиқди. Бу кўп нарсадан далолат. "Насаф" иккинчи даврада анча кучайди.

- Жамоа пенальтилар сериясига тайёргарлик кўрдими?


- Биз пенальтилар сериясига атайин тайёргарлик кўрмадик. Чунки яхши ният қилганмиз. Агарда бўлиб қолсами? Унда ўшанда ҳал қиламиз.


- Финалда Нестеров турадими ёки Маъмур Икромовга ишонч билдирасизми?

- Бу ҳозирча номаълум. Ҳаммаси эртага аниқ бўлади. Жамоамизда иккита юқори савияли дарвозабон борлиги бизнинг бахтимиз.

- Жамоа охирги пайтларда 3-4-3 схемасидан фойдаланаётганди. Эртага ҳам шу тактика асосида ўйнайсизларми ёки...?


- Ўйиндан олдин карталарни очмоқчи эмасмиз. Эртага кўриб оласизлар...

- "Насаф"да ҳозир Драган Черан етакчи ҳисобланади. Айнан унга қарши ишланган режа борми?


- Тўғри қайд этиб ўтдингиз, Драган Черан ҳозирда жамоа ўйинини анча кучайтирган ва хавфли футболчи саналади. Лекин биз бутун "Насаф"га қарши тузиб қўйган режамизни ишга соламиз.

"Насаф" ажойиб жамоа ва кучли тарафлари бисёр. Биз эртага уларнинг кучли тарафларини зарарсизлантиришга ҳаракат қиламиз ва ўзимизнинг кучли томонларимизни ишга соламиз. Мақсад ва вазифа ягона, бу Ўзбекистон кубогини қўлга киритиш", - деди Олег Зотеев.


Шаҳбоз Беғамов

Самарқанд шаҳридан

Рейтинг: +11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика