RU

Последние новости

09:11Виктор Гёкереш АПЛнинг бошқа жамоаси сабабли МЮнинг таклифини қабул қилмади  1 08:44Суперлига. Бугун 12-тур якунланади  3 08:17"Бунёдкор" ва "Пахтакор" ўртасида бўлиб ўтган Тошкент дербисидан ФОТОГАЛEРEЯ  0 08:00Суперлига. "Қизилқум" - "Сўғдиёна" ва ОКМК – "Шўртан" ўйинларида мухлислар гол кўришмади. "Бунёдкор" ва "Пахтакор" ўйинида эса иккита гол урилди  0 07:51“Рома“ асосий ҳужумчисини сотувга қўяди  4 07:17Янги форматдаги клублар ўртасидаги ЖЧ старт олди. Илк баҳсда "Интер Майами" Миср жамосига қарши баҳс олиб борди  4 04:07Элдор Мойлиев: "Устунлик рақибда, омад эса биз томонда бўлди"  1 03:41Илёс Зейтуллаев: "Бугун "Пахтакор"дек жамоага қарши ўйнадик, Качори бир метрдан гол урганда, ҳисоб 2:0 бўларди"  1 00:09Миржалол Қосимов: "Бугунги ўйинга баҳо – 2"  5 23:20ЦСКАнинг янги бош мураббийи маълум  2 22:52Ильгиз Танташев бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси "Боруссия" иштирокидаги ўйинни бошқаради  4 22:34Камолиддин Тожиев: "Бугун бутун мавсумга етадиган вазият яратдик, тўп дарвозага киришни истамади"  20 22:04Иммобиле А Серияга қайтадими?  2 22:04Суперлига. "Қизилқум" "Сўғдиёна" билан дуранг ўйнади, жиззахликлар баҳсни 10 киши бўлиб тугатишди  7 21:56Суперлига. ОКМК ўз майдонида нурсиз дуранг қайд этди  19

Андрей Канчельскис: "Яқин келажакда Хитойга кетмоқчиман, ҳозирча иккита ишни давом эттираман" Новости

Андрей Канчельскис: "Яқин келажакда Хитойга кетмоқчиман, ҳозирча иккита ишни давом эттираман"

"Навбаҳор"нинг россиялик янги бош мураббийи Андрей Канчельскис рус матбуотига берган интервьюсида Ўзбекистон чемпионати даражаси, Хитойга кетмоқчилиги ва қанча муддатга шартнома имзолагани ҳақида гапириб ўтди.

Қуйида "Навбаҳор" бош мураббийи Андрей Канчельскиснинг рус матбуотига берган интервьюсини тақдим этамиз.


- Янги клубда сизни қандай кутиб олишди?
- Ҳаммаси яхши ўтди. Мен ҳозир ишга шўнғиганман.

- Умуман "Навбаҳор" варианти қандай пайдо бўлди?
- Агентларим бир қатор таклифлар бўйича иш олиб боришаётганди. Шунингдек, Хитой вариантлари борасида ҳам ишланаётганди. Майли, бу вариант яқин келажакда амалга ошиши мумкин. Ҳозир биз Наманганда иш бошладик. Мени олдимда "Навбаҳор"нинг қолган ўйинларини муносиб тарзда ўтказиш вазифаси қўйилган. Ҳеч бўлмаганда ҳозирги ўрнимиз, яъни учинчи ўриндан пастга тушиб кетмаслигимиз лозим. Имкон бўлса тепароққа кўтарилишга уриниб кўрамиз. Биз ОЧЛга йўлланмаси учун курашяпмиз. ОЧЛга эса дастлабки икки ўринни ва кубокни қўлга киритган жамоалар йўл олишади. Агарда "Пахтакор" кубокни оладиган бўлса, унда бизга яхши. Чунки ўшанда 3-ўрин ҳам ОЧЛ йўлланмасига эга чиқади. Олдимда турган вазифа анча қийин. Камига кўплаб ўйинларни сафарда ўтказишимизга тўғри келади. Рақиблар ичида эса "Локомотив" ва "Пахтакор" сингари жамоалар бор.

- Ўзбекистон чемпионати савиясини қандай баҳолайсиз?
- Очиғи, ҳозир буни баҳолай олмайман. Таркибдаги футболчиларга назар солдим, умуман олганда ёмон эмас. Яхши даражадаги футболчилар бисёр. Якуний баҳони эса ўйинларни ўтказиб бўлгач бераман.

- Шартнома қанча муддатга тузилган?
- Бу мавсум якуни ва кейинги йил сўнггига қадар.

- Россия талабалар терма жамоаси билан "Навбаҳор"даги фаолиятингизни бир вақтда давом эттираверасизми?
- Ҳа, буни инкор этмайман. Талабалар терма жамоаси ҳар доим ҳам йиғилавермайди. Бўш вақтим бўлганда уларни йиғиб йиғин ўтказаверамиз. Талабалар лигаси раҳбариятига менга билдираётган ишончи учун миннатдорчилик изҳор этаман. У ерда ажойиб инсонлар ишлашади. Иккала ишимни давом эттиришга қаршилигим йўқ. Айни пайтда эса асосий иш жойим Ўзбекистонда. Ҳозирча режалар шундай.

- Россия чемпионатини кузатиб борасизми?
- Албатта. Ўзбекистонда Россиянинг барча каналлари кўрсатади. Россия чемпионатини кузатаман.

Рейтинг: +26   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика