RU

Последние новости

21:09Аморимга трансферлар учун тен Хагга нисбатан камроқ пул беришади  1 20:45Эшитдик-да! "Нефтчи" икки мураббийга жавоб бермоқчи  4 20:31"Бавария" стадионидаги чим U15 жамоаси майдонига юбориляпти  3 20:28"Қизилқум"нинг икки футболчисига бир қатор клублар қизиқмоқда  2 19:54Саудия Арабистонида можаро авж олди. Айрим легионерлар маош олишмаяпти  5 19:28Футзал бўйича Олий лига. "Максам-Чирчиқ" "Металлург"дан устун келди  0 19:07Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Тошкентда йиғин бошлади  0 18:48КХДР термаси бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши алоҳида стратегиямиз мавжуд"  38 18:31Жамшид Болтабоев чиндан ҳам "Нефтчи" билан келишиб олдими? Футболчининг ўзи жавоб берди  6 18:12"Ливерпуль" Салоҳга муносиб ўринбосар топди  2 17:45"Сити" Ҳоландни Премьер-лигадаги энг кўп маош олувчи футболчига айлантирмоқчи  4 17:18Ўзбекистон КХДРга қарши баҳс олдидан расмий машғулот ўтказди  25 17:04Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Ироқ билан муроса кўчасини танлади  4 16:49Футзал бўйича Олий лига. "Оил Стар" "Сурхон" дарвозасига "хоҳлаганича" тўп киритди  0 16:30Қирғиз Республикаси термаси бош мураббийи: "Эртага топ-футболчилардан иборат Эронга қарши майдонга тушамиз"  11

Андрей Канчельскис: “Жамоамизда совриндорлар сафидан жой олиш имконияти бор” Новости

Андрей Канчельскис: “Жамоамизда совриндорлар сафидан жой олиш имконияти бор”

Coca Cola Суперлига 21-туридан ўрин олган “Навбаҳор” – “Динамо” учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида “Навбаҳор” бош мураббийи Андрей Канчельскис ва мазкур учрашувнинг энг яхши футболчиси деб топилган мезбонлар ҳужумчиси Александр Касьян иштирок этиб, ОАВ ходимларининг саволларига жавоб беришди.

Андрей Канчельскис (“Навбаҳор” жамоаси бош мураббийи): - Учрашув қийин кечди. “Динамо”га очко сув ва ҳаводек зарур бўлганлиги боис, рақибнинг жамоамизга муносиб қаршилик кўрсатишини кутгандик, албатта. Самарқандликлар ҳимоявий ўйин намойиш этиб, ўз бахтларини қарши ҳужумдан излашди. Қанотлар орқали ҳужум ташкил этмасдан эса ҳимояни ёриб ўтиш осон эмас. Афсуски, қанот ярим ҳимоячиси Аббос Ғуломов жароҳат олди, шунингдек, Азизбек Турғунбоев ҳам олдингидек формада эмас. Бу тушунарли ҳолат. Боиси, Турғунбоев маълум сабабларга кўра, 6 ойга яқин вақт давомида майдонга тушмади ҳамда бу унинг ўйинига ўз таъсирини кўрсатди. Жамоамиз учун ушбу ғалаба сув ва ҳаводек зарур эди ҳамда йигитлар зафар қучишни уддалашди. Муҳими, ғалаба қозониб, 3 очкони қўлга киритдик. Жамоамизда ҳали совринли ўринлар учун кураш олиб бориш имконияти бор ҳамда буни амалга ошириш учун интиламиз. Бугунги ўйиндаги жонкуярликлари, фидоийликлари учун шогирдларимга ўз миннатдорчилигимни билдираман. 

Йигитлар майдоннинг ҳар бир қаричи учун кураш олиб боришди ва якунда зафар қучишга муваффақ бўлдик. Кейинги учрашувларда  футболчилар ўйин сифатини ошириш ҳамда кўпроқ голлар уришга ҳаракат қилишади ва буни амалга ошириш устида иш олиб борамиз. Тўғри, биринчи даврада Самарқандда бўлиб ўтган ўйин бугунгидан кўра, кескинроқ ҳамда шиддатли, шунингдек, кескин курашлар остида кечганди. Аммо ўша таркибдаги футболчилардан тўрт нафари ҳозир айрим сабабларга кўра, сафимизда  йўқ. Шунинг учун бугунги баҳс ўша ўйиндан кескин фарқ қилди.

Айтиш лозимки, биз ҳозир ҳам руҳий “ўра”дамиз. Бундан эса бирданига чиқиб кетиш осон иш эмас. Бундан ташқари, шундай қийин ҳолатда “Пахтакор”га қарши ўйнашга тўғри келди ҳамда ўша ўйинда рақибга ўзимиз гол совға қилдик. Йигитларга қойил, улар мазкур қийин вазиятдан чиқиб кетишга ўзларида куч топа билишди ва  ўз ишларига виждонан ёндошишмоқда. Таъкидлаш жоизки, захира ўриндиғимиз торлиги боис, жароҳатланган ҳамда дисквафикацияга учраган футболчиларнинг ўринларини тўлдириш қийин кечмоқда. Олдинги матбуот анжуманида, Александр Касьян вақти келса, гол уришни бошлайди, дегандим. Мана у гол уришни бошлади ва кейинги ўйинларда ҳам Касьяндан чиройли голлар кутиб қоламиз. Тўғри, Иван Соловьёвнинг майдонда йўқлиги билинди. Айтганча, у бугун фарзандли бўлди. Фурсатдан фойдаланиб, Иванни янги меҳмон билан табриклаб, унга узоқ умр, сиҳат-саломатлик тилайман. Кейинги баҳсларда Соловьёв албатта, “Навбаҳор”нинг муваффақиятларига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшади, деган умиддаман. 

Олдинда бизни принципиал аҳамиятга эга бўлган “Сурхон”га қарши кечадиган ўйин кутиб турибди. Термизликлар билан биринчи даврада кечган баҳс ҳам анча қийин ўтганди. Ўша учрашув арафасида анча гап-сўзлар бўлганди. Лекин биз “Сурхон”ни мағлубиятга учратишга муваффақ бўлгандик. Энди Термиздаги ўйинга пухта тайёргарлик кўрамиз. Албатта, бир нафар ҳужумчи билан ўйнаш қийин ва келаси мавсум арафасида Касьян билан ҳужум тандемини ташкил этиш учун яна бир нафар маҳоратли  ҳужумчини таклиф этиш режамиздан ўрин олган.


Александр Касьян (“Навбаҳор” жамоаси ҳужумчиси): - Устозим таъкидлаганидек, ўйин анча қийин кечди. Айтиш лозимки, Андрей Антанасович Канчельскиснинг жамоага қайтиши ижобий ҳолат бўлди. Унинг бошчилигидаги  мураббийлар штаби биз – футболчилар оптимал формада бўлишимиз учун астойдил меҳнат қилишмоқда. Андрей Антанасович барчанинг кўнглига йўл топа олади ва аста-секин барчаси ўз изига тушади, деган умиддаман.. Кейинги турда Термизда ўтказиладиган учрашувда ҳам майдонга ғалаба иштиёқида тушамиз, албатта. Биз нафақат мухлислар ва оила аъзоларимиз  балки, мураббийларимиз учун  ҳам майдонда барча имкониятимизни ишга солишга интиламиз. Анчадан буён гол уролмаётгандим ва мана, Худога шукр, бугун тўп киритишга муваффақ бўлдим. Омадсизликлар ортда қолди ҳамда кейинги ўйинларда ижобий натижалар қайд этамиз, деган умиддаман.

Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика