RU

Последние новости

01:15Расман: Азизбек Амонов "Бухоро" футболчисига айланди  5 01:04Равшан Ҳайдаров: "Йигитларда иштиёқ катта эди. Мухлислар қўллови билан ғалабага эришдик"  1 00:57Нодирбек Абдураззоқов: "Японияга қарши ўйинда ғалаба учун майдонга тушамиз. Голимни Ислом Тўхтахўжаевга бағишлайман"  3 00:45"Ювентус" Консейсауни "Порту"дан тўлиқ сотиб олди  0 00:17Рэшфорд "Барса" билан шартнома имзолади (Фабрицио Романо)  3 23:55"Андижон" назорат ўйинида камбэк эвазига ғалаба қозонди  1 23:24Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ЦСКАга қарши баҳс олиб боради  2 22:59"Ливерпуль" тўхтамоқчи эмас. Клуб Франция чемпионатидан вингер сотиб олмоқчи  1 22:35U-23. Ўзбекистон – Саудия Арабистони 3:1  3 22:25Мираброр Усмонов Кубоги-2025. Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Саудия Арабистонига ҳеч қандай имконият қолдирмади  26 21:41Мюллер фаолиятини МЛСда давом эттиради  3 20:59Родриго "Реал"да қолмоқчи. Футболчи Алонсонинг фикрини ўзгартириш ниятида  5 20:21"Кристал Пэлас" Европа Лигасида четлаштирилиши бўйича спорт арбитраж судига апелляция берди  0 19:51Хави Симонс "Челси"га ўтишга рози  3 19:27Де Хеа: "Манчестер Юнайтед"да ўтказган йилларим учун Англиядан тушган таклифларни рад этдим"  2

"Манчестер Юнайтед" собиқ футболчиси Тошкентга нега келганини айтиб берди Новости

"Манчестер Юнайтед" собиқ футболчиси Тошкентга нега келганини айтиб берди

“Манчестер Юнайтед”нинг собиқ футболчиси Андрей Канчельскис Тошкентга келгани ҳақидаги хабар барчани лол қолдирди. Расмий манбалар жим туришганди, биз эса у яшаётган “Ramada” меҳмонхонасига отландик.

1991 йил 6 февраль куни Глазгода Шотландияга қарши ўртоқлик учрашувида Собиқ Иттифоқ терма жамоаси ярим ҳимоячисини ўз клубига футболчи қидираётган “Манчестер Юнайтед” устози Алекс Фергюсон кўриб қолган. Канчельскиснинг бир нечта видеоларини томоша қилгач Франкфуртда бўлиб ўтган Германия ва Собиқ Иттифоқ терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашувига борди. Фергюсон шундан сўнг якуний қарорни қабул қилди. “Шахтёр”га Андрей Канчельскис борасида расмий таклиф тушди. Шундай қилиб АПЛ ва “Манчестр Юнайтед”да янги юлдуз пайдо бўлди.


- Хуш келибсиз Андрей Антанасович, Ўзбекистонга ташрифингиздан мақсадни билмоқчи эдик?
-  Биз бу ерга авиаҳалокатда ҳалок бўлган футболчиларнинг оиласига ёрдам берувчи “Халқаро Хайрия Фонди” вакили сифатида келдик. Бу ерга музокара ўтказиш учун келдик, афсуски вақтимиз тиғиз.  

- Тушунишим бўйича ташрифдан мақсад авиаҳалокатга учраган жамоалар иштирокида Тошкентда халқаро мусобақа ўтказиш режалаштирилмоқда?
-  Бизда жуда яхши лойиҳа бор, унга кўра авиаҳалокатда ҳалок бўлган футболчиларнинг оиласига ёрдам бериш… барчамиз “Пахтакор”нинг дахшатли ҳаолакатини эслаймиз…  шу сабабли ўз миссиямизни Тошкентдан бошлашни истадик.

- “Шапокоенсе”, “Пахтакор”, “Торино”, “Манчестер Юнайтед”  яқин орада бу клубларни Ўзбекистондаги  ўйинини кўришимиз мумкин бўладими?
- Айни дамда биз Ўзбекистон футбол Ассоциацияси билан музокара олиб бораяпмиз. Ҳозирча режаларимиз ҳақида айта олмайман… агар барчаси ўхшаса – режаларимиз жуда катта.


Матлуба Мустаева суҳбатлашди

Рейтинг: +33   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика