RU

Последние новости

11:58Фабрицио Романо: Флориан Вирц "Ливерпуль" билан шартнома имзолади  2 11:25Де Брюйненинг эҳтимолий янги клуби маълум, у Италиядан  2 11:00Роналду ўрнини босадиган беш футболчи: янги авлод юлдузлари  14 10:45“Манчестер Сити“ АПЛдан яна бир ҳимоячи сотиб олмоқчи  2 10:18Лука Модрич фаолиятини қаерда давом эттириши мумкинлиги маълум  2 09:50Клаудио Раньери “Рома“да қолади, бироқ бошқа лавозимда  5 09:23"Ал Ҳилол" Бруну Фернандешга ўйлаш учун 72 соат берди. Саудияликлар футболчига қанча ойлик бериши маълум  4 08:54Вирц “Ливерпул“га ўтиб, тарихдаги учинчи энг қиммат трансферга айланади  7 08:26Конте тарихий натижани қайд этди  13 07:55А Сериянинг энг яхши футболчиси аниқланди  5 07:30Суперлига. Бугун 2 та учрашув бўлиб ўтади  2 07:20Озарбайжон. "Сумқайит" мавсумни йирик ғалаба билан якунлади, Жалолиддиновдан иккита, Абдихолиқовдан битта ассист  1 01:53Суперлига. "Насаф" - ОКМК 2:1  2 01:48Мактомини ва Лукаку "Наполи"ни чемпионга айлантирди!  25 01:16"Бавария" "Брайтон" ва "Милан" юлдузларига кўз тиккан  0

Андрей Фёдоров: “Ўйин “дерби” мақомига мос бўлди” Новости

Андрей Фёдоров: “Ўйин “дерби” мақомига мос бўлди”

“Навбаҳор” ва “Нефтчи” жамоалари ўртасидаги учрашув якунига етгач ҳар икки жамоа бош мураббийлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Дастлаб журналистларинг саволларига “Нефтчи” устози Андрей Фёдоров жавоб қайтарди:

- Бугунги баҳс “дерби” мақомига тўла мос келди деб айтишим мумкин. Ўйинни мухлисларга манзур бўлганлиги айни ҳақиқат. Аммо, мураббийлар борасида бундай деб бўлмайди. Кескин кураш кечганлиги сабабли босим кучли бўлди. “Навбаҳор”га қарши учрашувга жиддий тарзда тайёргарлик кўргандик. Икки рақибнинг ўзаро ўйинлари доимо муросасиз ва кескин руҳда ўтиб келган. Футболчиларимизни майдонда кўрсатган матонатларидан қониқиш ҳосил қилдим.

Балки ўйлаган ўйинимизни кўрсата олмаганимиз сабабли қаердадир ўхшамаган бўлиши мумкин. Лекин, бугун майдон эгалари бизга ўзларининг ҳаводан тўп оширишлари билан кўп ташвиш олиб келишди. Ҳар ҳолда уларнинг бўйдор ҳужумчилари борлиги сабабли ва Йовановични иккинчи қаватда яхши ўйнаш олиши сабабли қаердадир вазифани уддалай олмагандирмиз. Масалан пенальти белгиланган вазиятда ҳам шундай ҳолат кузатилди. Учрашувни қайта кўриб чиқиб, қаерда хатога йўл қўйганимизни ўрганиб чиқамиз. “Дерби”га хос ўйин бўлганлиги кўпчиликка манзур бўлди деб ўйлайман. Шу сабабли ҳар икки жамоа томонидан йўл қўйилган хато ва камчиликлар кўзга кўринмаган бўлиши мумкин.

Футболчилик даврида ҳам “дерби”да кўп бор майдонга тушганман. Ўша пайтлардан бери икки рақиб қарама-қаршилиги шиддатли ва муросасиз руҳда ўтиб келган. Баҳсни шундай тарзда кечиши олдиндан кутилганди. Бугунги ўйиндан эмас, аксинча футболчиларимизни бор имкониятларини ишга солганликларидан қониқиш ҳосил қилдим. Ўзимиз ўйлаган даражада тўп суришимизга “Навбаҳор” ҳам имкон бермади. Натижа эса бизни қониқтирди. Майдонда кўрсатган ўйинимиздан келиб чиқиб фикр юритадиган бўлса бугун биз икки очко йўқотдик. Наманганга ғалаба илинжида келгандим. Аммо, якунда дуранга эришдик, - дейди Фёдоров.


Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика