RU

Последние новости

10:34Кевин Де Брюйне “Наполи“да қанча маош олиши маълум  0 10:08“Майдонда максимал даражада кучимизни сарфлаймиз, бизда ишонч бор” - Дониёр Абдуманнопов “Сурхон”га қарши ўйин, чиройли гол ва Суперкубок ҳақида  2 09:40Васкес фаолиятини Осиёда давом эттириши мумкин  2 09:11Ҳусановнинг собиқ мураббийи Англия жамоасини бошқаради  3 08:43Мбаппе “Олтин бутса“ учун курашда биринчи ўринга чиқиб олди  6 08:17Sofascore. Захирадан майдонга тушиб, ассист қайд этган Файзуллаев неча баҳо олди?  3 08:00Суперлига. "Нефтчи" "Шўртан"ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди. "Сўғдиёна" эса ўз майдонида "Бухоро" билан дуранг ўйнади  0 07:54Суперлига. Бугун 3-та учрашув бор  6 07:27АПЛга йўл олган учинчи жамоа номи маълум  6 03:31Франция кубоги. ПСЖ "Реймс"ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, бош совринга эга чиқди  6 03:13А Серия. "Милан" сўнгги ўйинда "Монца"ни қийинчиликсиз таслим этди, жамоа кейинги мавсум еврокубокларда иштирок этмайди  1 03:02Германия кубоги. "Штутгарт" финалда учинчи лига жамоаси бўлмиш "Арминия"ни мағлуб этиб, Германия кубогини қўлга киритди - 4:2. Мийо дублга эришди  5 00:21Райан Гравенберх АПЛнинг энг яхши ёш футболчиси деб топилди  1 23:50Элдор Мойлиев: "Иккинчи дақиқадаёқ қизил карточка билан жазоландик ва режамиз ўзгариб кетди"  0 23:17Эрон кубоги. "Истиқлол" "Санат Нафт"ни мағлуб этиб, финалга чиқди, Машарипов захирада қолдирилди  4

Андрей Фёдоров: “Оғир вазиятдан чиқиб кетдик” Новости

Андрей Фёдоров: “Оғир вазиятдан чиқиб кетдик”

Олий лига 23-тур доирасидаги “Нефтчи” – “Олмалиқ” (3:1) учрашувидан сўнг мезбонлар устози Андрей Фёдоров журналистлар саволларига жавоб қайтарди.
-  Биринчи ўринда барча мухлисларни ғалаба билан табриклайман. Ҳақиқатдан ҳам жуда орзиқиб кутилган муваффақиятга эришдик. Чунки мағлубиятлар серияси йигитларга қучли ва ёқимсиз босим юклаганди. Шогирдларимга раҳмат. Бугун уларнинг ўйинидан қониқдим. Ушбу ғалаба муҳим аҳамият касб этарди. Чунки бизни мана шундай оғир даврдан чиқиб кетишимиз ғалаба керак эди. Буни йигитлар уддалашди. Ҳа, ўйинга мухлислар ташрифи оз бўлди. Лекин мана шу оз бўлсада, бизни қўллаш учун стадионга келган мухлисларга раҳмат айтаман. Бу ғалабада уларнинг ҳиссаси ҳам бор. Энди бундан буёғига ҳаммаси яхши бўлишига ишончим комил.

-  “Нефтчи” ёшлар жамоаси таркибида Дамир Низанов ҳамда Иброҳим Нўъмонов сингари иқтидорли футболчилар муваффақиятли тўп суришмоқда. Фикримизча, улар асосий жамоа савиясига тўғри келади. Ушбу ўйинчиларга қачон имконят берасиз?
-  Дамир Низановнинг ўйинларини алоҳида кузатиб келаман. Ҳақиқат ҳам яхши ўйинчи. Ёшлар жамоамиз сафида юқори савияда тўп сурмоқда. Бироқ Олий лига бу жуда катта синов дегани. Ҳозирча Дамир асосий жамоага киришиб кетишида бир қатор муаммоларга дуч келяпти. У асосий таркиб билан бирга шуғулланди. Тез орада Дамирни ҳам асосий жамоа сафида кўрасиз. Очиғи, Низанов яқин келажакда “Нефтчи”нинг юлдуз ўйинчиларидан бири бўлишига умид билдиряпман.

-  Нўъмоновчи?
-  Иброҳимда Олий лигада ўйнаш учун хар тарафлама имконият бор. Жисмонан бақувват, зарбалари ёмон эмас. Техник маҳорати ҳам жойида. Бироқ у руҳий тарафдан Олий лигада ўйнашга тайёр эмас. Тўғри ҳали ёш. Тенгқурлари ичида етакчи ҳисобланди. Агар менинг фикрларими матбуотда ўқиса, яхшилаб тушиниб олсин қачон ўзини руҳий тайёргарлигини мукаммал деб билса кейин Олий лигада ўйнайди.

-  Кейин турда “Обод”га қарши баҳс кутяпти. Осон ўйин бўлмайди. Тўғрими?
-  Албатта. Биз тошкент клубига қарши ўйинга доимгидек тайёргарлик кўрамиз. Улар биринчи даврада бизга қарши қандай кучли ўйин намойиш этганини яхши эслайман. Албатта “Обод” билан баҳсга фақат ғалаба учун борамиз, - Фёдоров.

“Нефтчи” матбуот хизмати
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика