RU

Последние новости

22:51ОКМК "Навбаҳор" футболчиси билан "2+1" кўринишида шартнома имзолади  1 22:37Эрон. "Персеполис" ўз майдонида ютқазди, Сергеевдан гол  1 22:15Сака АПЛда энг кўп маош оладиган футболчилар рейтингига қўшилди  2 21:51Ансу Фати фаолиятини Премьер-лигада давом эттириши мумкин  1 21:41"Металлург" Бранимир Йочич билан шартнома имзолади  2 21:21Назорат ўйини. "Ғазалкент" Анталияда Грузия чемпиони ёшларини мағлуб этди  0 21:06"Ривожланиш Кубоги". Ўзбекистон U-17 Озарбайжонни мағлуб этди  1 20:40Пролига. 2026 йилги мавсумда иштирок этадиган барча 14 жамоа номи маълум бўлди  4 20:22"Қўқон-1912" Адҳамжонов ва Ўздемирни таркибига қўшиб олди  7 20:09ОКМК сербиялик футболчи билан "2+1" кўринишида шартнома имзолади  1 19:58Эшитдик-да! "Пахтакор" футболчисини "Каттақўрғон"га ижарага берди  2 19:30"Ливерпуль" "Палмейрас" вингерини сотиб олишга яқин  1 19:08Расман: Жасур Яхшибоев — "Локомотив" футболчиси!  13 18:55ПСЖ Дембеле билан можаро фонида Ҳоландга қизиқмоқда  2 18:28Флик кетма-кет икки мағлубиятдан кейин "Барселона" футболчилари билан жиддий суҳбат ўтказди  15

Андрей Фёдоров: “Иккинчи даврада “Нефтчи” янада кучаяди” Новости

Андрей Фёдоров: “Иккинчи даврада “Нефтчи” янада кучаяди”

“Нефтчи” – “Металлург” баҳсидан сўнг мезбонлар устози Андрей Фёдоров ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
-  Қийин учрашув ўтказдик.  Баҳс стартидан қониқмадим. Очиғи, ўйинни ҳужумкор руҳда ўтказишни режа қилгандик. Бироқ беллашув тўлиқ режаларимиз остида ўтмади. Рақибни ўрганиб чиққандик. Бекободликлар мана шундай темпи  паст баҳсларда рақибнинг эътиборсизлигидан кўп марта ижобий фойдаланади. Ўйин борасида яна нима дейиш мумкин? Вазиятлар кўп бўлмади. Иккинчи бўлим охирида йигитлар ҳисобни ушлаб қолиш важида бироз хаяжонга берилишди. Лекин шахсан мураббий сифатидан футболчиларнинг бугунги ўйиндан қониқдим.

-  Қачон “Нефтчи”да Анвар Бердиевдек етакчи ҳужумчиларни кўрамиз?
-  Бердиев сингари ҳужумчилар нафақат бизда, балки бутун Ўзбекистонда муаммо бўлмоқда. Билсангиз, Умид Исоқовдек етакчи ҳужумчилар “Нефтчи”да фаолият олиб бориб, голни ҳис қилишдек қобилятига эга эди.  Афсуски, бугунги кунда бундай ҳужумлар кам. Ҳужумчиларимиз билан ишлаяпмиз. Машғулотларда уларга мунтазам тавсиялар бериб боряпмиз. Умид қиламанки, иккинчи даврадан “Нефтчи” ҳужумчиларининг ўйинлари янада кучаяди.

-  Иккинчи даврага режалар қандай? 
-  Режалар оддий. Иккинчи даврага жиддий тайёрланамиз ва ҳар бир баҳс ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз. Навбатдаги даврада “Нефтчи” янада кучаяди, - деди Фёдоров

  “Нефтчи” матбуот хизмати
Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика