RU

Последние новости

23:47"Реал" вингери сафдан чиқди  0 23:24"Ал Насср" футболчиси "Зенит"га ўтмоқда  2 22:59Роналду "Ал Иттиҳод"га қарши ўйнашга тайёр бўлган  2 22:30Хамес Родригеснинг янги жамоаси эълон қилинди  2 22:09Расман: Абдуқодир Ҳусанов - "Манчестер Сити"да ой футболчиси!  18 21:40"Мундиалда фақатгина ютамиз, ҳеч нарса йўқотмаймиз" – Фабио Каннаваро билан катта интервью  4 21:01Тажрибали футболчи фаолиятини "Манчестер Юнайтед"да якунламоқчи  3 20:37Назорат ўйини. “Бунёдкор” Россия клубига мағлуб бўлди  1 20:09ОКМК Россия жамоаси устидан ғалаба қозонди  4 19:57Ўзбекистон футзал терма жамоаси мураббийлар штаби истеъфога чиқарилди  22 19:35"Металлург" голларга бой ўйинда "Локомотив" U-21'дан устун келди  1 19:23"Барселона" Левандовскига янги шартнома таклиф қилмоқчи  7 18:57"Ал Иттиҳод" Бензема ўрнига Салоҳни олиб келмоқчи  4 18:30Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Хитойга ютқазди  7 18:13"Андижон" Хомяков билан боғлиқ вазият юзасидан расмий изоҳ берди  5

Андрей Фёдоров: "Финалда биз кучли эдик" Новости

Андрей Фёдоров: "Финалда биз кучли эдик"

“Нефтчи” – “Қизилқум” баҳсидан сўнг мезбонлар устози Андрей Фёдоров матбуот анжуманида иштирок этди.

- Кескин курашларга бой ўйин бўлди, - деб гап бошлади Фёдоров – Шогирдларим яхши ўйин намойиш этишди. Уларнинг ўйинидан қониқдим. Фақат бугун улар кўп хис-хаяжонга берилишди. Балки ушбу ҳолат уларнинг чиройли футбол кўрсатишига ҳалал бергандир.  Футболчи эхтиросларини жиловлай билиши керак. “Ҳоким кубоги” турнири тайёргарлик вазифасини ўтаб берадиган мусобақа бўлсада йигитлар финал беллашувида борини бериб, юракдан ўйнашди. Уларга раҳмат. Натижадан эса қониқдим. Фикримча, финалга хос ўйин бўлди. Ўтган йили “Нефтчи” финалда осон ғалабага эришганди. Бу сафар эса зафар қучишимиз осон бўлмади.

- Яна янги ўйинчилар оласизми ?  

- Селекция давом этмоқда.  Тошкентдаги йиғин давомида яна бир қатор футболчиларни кўрикдан ўтказамиз. Янги номлар бўлиб қолиши мумкин. Ҳаммасини вақт кўрсатади.

- Бугун кимни ўйини сизга ёқди ?

- Алоҳида кўрсатмаган бўлардим. Бугун бутун жамоа чин юракдан ўйнади. Яхши таркибимиз бор. Улар билан юқори натижадар қайд этиш мумкин. Фақат ишлашда давом этиш лозим.

- Сардор Эминов бугун фаол ўйнади. Уни мухлислар иккинчи Акмал Холматовга қиёслашмоқда...

-  Эътибор учун раҳмат. Ҳақиқат ҳам Сардор яхши ўйинчи.

- Ўйин тақдирини ягона пенальти ҳал қилди.  Тортишувли пенальти ҳақидаги фикрингиз ?  

- Ўша вазиятни яққол кўрдим. Пенальти бор эди. Футбол қоидалари бўйича, жарима майдони ичида тўп қўлга текса ҳакам пенальти белгилаши керак. “Қизилқум” футболчиларининг норозилигини тўғри тушунаман. Ҳакамнинг ушбу қарори уларнинг зарарига ишлади.

- Рақиб легионерлари “Қизилқум”га устунлик берди деб ўйлайсизми ?

- Йўқ, “Қизилқум”нинг хорижий вакилларини яққол устун тарафини кўрмадим. Деярли “Нефтчи”нинг махаллий футболчилари улардан яхши ўйнади. Бу менинг шахсий фикрим. Футболда оддий қоида бор. Ким ўйинга яхши тайёрланса ва кучли бўлса ўша ғалаба қозонади. Демак, “Нефтчи” “Қизилқум”дан кучли экан, - деб фикрларини якунлади “Нефтчи” бош мураббийи Андрей Фёдоров.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика