RU

Последние новости

20:39Эшитдик-да! "Арал"га учралган мағлубиятдан сўнг "Локомотив" мураббийлар штаби жамоани тарк этди  1 20:19Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" – "Машъал", "Сўғдиёна" – "Қизилқум" (онлайн ҳисоб)  10 20:08Про лига. "Арал" тур марказий ўйинида "Локомотив"дан устун келди  3 19:42"2+1" қайд этган ҳужумчи, тур голини урган ёш хавбек, жамоасини муқаррар голлардан қутқарган дарвозабон — Суперлигада 13-турнинг энг яхшилари  0 19:2538 ёшга тўлган Лионель Месси ҳақида 38 та қизиқарли маълумот  5 19:07Норчаев, Холматов, Абдухолиқов ва бошқалар ... Суперлига 13-тур рамзий терма жамоаси  0 19:04Абрамов мантиқан ҳеч нарса йўқотмади, Зейтуллаев учун керакли ғалаба эди — Абдулазиз Искандаров таҳлили  2 18:39"Футбол олами". "Динамо"да мавсумдаги илк мағлубият, "Навбаҳор" - ОКМК 3:0 — 13-тур ҳақида батафсил   0 18:10Носир Абдусаломов: "Қўқонда 120 дақиқа осон бўлмаганди, "Динамо" билан ўйинга ўзига ҳос куч топа олдик"  2 18:00Лукаку: "Роналду каби 40 ёшгача ўйнашни хоҳлардим"  2 17:10Бэйл "Кардифф"ни сотиб олиб, уни АПЛга олиб чиқмоқчи  2 16:43Энрике Клублар ўртасидаги ЖЧ стадионларидаги майдонлар ҳолатидан нолиди  9 16:18ЎФА раҳбарияти Майамидаги ФИФА Ижроия футбол саммитида қатнашди  3 15:56Маскерано: "Интер Майами" дунёнинг энг яхши 16 жамоаси қаторига кирди"  18 15:34"Насаф" ОЧЛ Элитда кимлар билан ўйнайди?  9

Андрей Фёдоров: "Эртага "Пахтакор"га мухлислик қиламан ва рақибни ўрганаман" Новости

Андрей Фёдоров: "Эртага "Пахтакор"га мухлислик қиламан ва рақибни ўрганаман"

"Локомотив" - "Ал Ваҳда" (2:0) учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар Андрей Фёдоров иштирок этди.

"Барчани ғалаба билан табриклайман. Рақиб ўтган йилга нисбатан анчагина кучайганини кеча ҳам айтгандим. Ҳимояда анча яхши ўйнай бошлади. Биринчи таймда режаларимиз амалга ошди, аммо кўп вазиятлардан фойдалана олмадик. Агар улардан фойдаланганимизда ўйин охири бунчалик ҳаяжонли бўлмас эди", - дейди Андрей Фёдоров.

"Биринчи таймни қониқарли ўтказдик деб ўйлайман. Ўйинни назорат қилдик, иккинчи таймда эса рақиб вабанкка борди. Хатолар устида ишлаймиз. Кейинги баҳсларда иккинчи таймда ҳам яхши ва тажовузкор ўйнашга ҳаракат қиламиз", - дейди Темурхўжа Абдухолиқов.




- Искандеров иккинчи таймда жуда кўп хато қилди. Унинг ўйини ҳақида нима дейсиз?

- Биринчи таймда у яхши ўйнади ва барча кўрсатмаларимизни бажарди. Балки иккинчи таймда чарчаб қолгандир. Захирада ҳужумкор ўйинчилар Шоғуломов ва Омонов қанот футболчилари, шу боис Искандеров алмаштирилгач, Мирзаев майдон марказига ўтди.

- Нима учундир ўзбек футболчиларига совуққонлик етишмайди. Мутахассис сифатида нима дея оласиз?

- Барча футболчилар ҳақида айтишим қийин. Балки рақибнинг кучли прессингига тайёр бўлмагандирмиз. Иккинчи тайм бошида "Ал Ваҳда" ҳужумчилари ҳимоячиларимизни босим остида ушлаб туришди.

- "Ал Ваҳда" ўйинни бошқарди, "Локомотив"нинг жисмоний ҳолати қандай?

- "Ал ваҳда" ўйинни бошқармади, бизнинг жамоа футболчиларининг жисмоний ҳолати яхши.

- Эртага "Пахтакор" ўйнайди. Сиз бу ўйинда "Пахтакор"га мухлислик қиласизми ёки навбатдаги рақибни ўрганасизми?

- Биринчи навбатда мухлислик қиламан ва биринчи навбатда "Пахтакор"ни ўрганаман (кулади).



- Савол Абдухолиқовга, мавсумни ажойиб бошладингиз. Терма жамоага эса чақирилмаяпсиз. Бу савол сизни қийнайдими?


Андрей Фёдоров: - Уни чақиришдику. Март ойидаги йиғинга уни терма жамоага чақиришди.

Темурхўжа Абдухолиқов: - Нима дейишга хайронман. Терма жамоанинг ўз бош мураббийи бор. Ўзбекистонда ҳужумчилар кўп. Чақиришса ватаним жамоасида боримни бериб ўйнайман. "Локомотив"нинг олдида жуда кўп ўйинлар бор, ОЧЛ, Суперлига, кубок...

Рейтинг: +27   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика