RU

Последние новости

21:00Про лига. "Олимпик MobiUz" ва "Локомотив"да ғалаба, "Арал" ва "Жайхун" ўзаро дуранг ўйнади  0 20:51Алишер Узоқов, DiliMe, Меҳриддин Раҳматов, "Сариқ бола", Исроил Мадримов, Даврон Файзиев ва бошқалар. "Like Cup" юлдузлар футбол турнирига қуръа ташланди  1 20:44РПЛ. "Акрон" 90+1 дақиқада ўтказиб юборилган гол сабаб "Динамо"га мағлуб бўлди, Эсанов 90 дақиқа ҳаракат қилди  6 20:40ҚПЛ. "Турон" меҳмонда минимал ҳисобда "Қайсар"га мағлуб бўлди, жамоа сафида тўрт нафар ўзбекистонлик ҳаракат қилди  0 20:37Туркия Суперлигаси. Алиқулов ва Турғунбоев жамоалари иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари маълум  0 20:15"Қизилқум" — "Пахтакор". Таркиблар маълум  1 20:15Суперлига. "Хоразм" — "Машъал" 2:0 (матнли трансляция)  3 20:10Суперлига. "Бунёдкор" – "Навбаҳор" (матнли трансляция)  34 19:30"Арсенал" — "Ньюкасл". Таркиблар маълум  0 18:46Хаби Алонсо "Реал" юлдузига чиқиш эшигини кўрсатди  10 16:27Родриго Лондон клубига ўтиши мумкин  9 15:55Жек Грилиш А Серияга кўчиб ўтиши мумкин  0 15:22"Наполи" "Арсенал" футболчисига қизиқмоқда  0 14:51Рэшфорд "Барселона"га ўтиш учун маошини пасайтириши мумкин  6 14:22"Милан" "Манчестер Сити"нинг Рейндерс бўйича таклифини рад этди  3

Андрей Фёдоров: "Бунёдкор"га ўйин бермадик" Новости

Андрей Фёдоров: "Бунёдкор"га ўйин бермадик"

"Нефтчи" ҳамда "Бунёдкор" жамоалари ўртасидаги ўйиндан сўнг мезбонлар бош мураббийи Андрей Фёдоров журналистлар саволларига жавоб қайтарди.


- Биринчи ўринда барчани ғалаба билан қутлайман. Мухлисларга эса ажойиб ташриф учун раҳмат айтаман. Биринчи даврадаги қониқарсиз натижалар ортда қолди деб умид қиламан. Бугун жамоамиз яхши ўйнади. Шу билан бирга мухлисларга ёқадиган ўйин бўлди деб ўйлайман. Тўғри балки ўйинни тўлиқ назорат қила олмагандирмиз, лекин тузган барча режаларимиз амалга ошди. Энг муҳими натижа. Мураббий сифатида ўйиндан қониқдим.

 - Фикрингизча, "Бунёдкор" бугун бўш ўйин кўрсатдими ?
- Йўқ. Рақиб яхши ўйнади. Фақат биз меҳмон жамоани ўрганиб чиққандик. Айтиш керакки, "Нефтчи" "Бунёдкор"га имконият қолдирмади.

- Статистика шуни кўрсатадики, Отабек Исроилов ҳужумчи сифатида кам гол уради. Бироқ грандларга қарши ўйинларда Отабек ғалаба келтирувчи тўпларга кўпроқ эгалик қиляпти. Бу борада қандай фикрдасиз ?
- Отабек жиддий ўйинларга ўзини руҳий томонлама яхши тайёрлайди. Агар у ўзини бошқа ўйинларга ҳам бугунги ўйиндек тайёрласа, кўплаб голлар уриши мумкин. Ҳамма гап шунда.

- Бугун жуда кўп мухлис келди. Кутганмидингиз ?
- Кутгандим эмас балки ишонгандим. Очиғи, Рамазон ойи бўлгани учун биринчи даврадаги аксарият ўйинларимизга мухлислар кела олишмади. Ишқибозлар ташрифининг кескин пасайиши бу бизнинг ўйинларимизга боғлик эмас деб ўйлайман. Мен  "Нефтчи" мухлисларини яхши биламан. Улар жамоани ёлғизлатиб қўйишмайди. Ғалаба ва мағлубиятли онларида ҳам футболчиларни бирдек қўллашади. Уларга яна бир бор раҳмат, - деди Фёдоров

"Нефтчи" матбуот хизмати

Рейтинг: +20   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика