RU

Последние новости

11:57Алонсо Родригонинг захирада қолиб кетаётгани ҳақида: "Гап келажак ҳақида эмас, тактикада"  0 11:28Трамп КЖЧ финалига келади  2 10:55"Интер Майами" ғалаба қозонди, Лионел Месси эса кетма-кет тўртинчи ўйинда дубль қайд этди  7 10:51"Бавария" Бундеслигадаги рақобатчининг асосий футболчисини сотиб олмоқчи  0 10:22Виктор Гёкерешнинг "Арсенал"даги маоши маълум  1 09:53Симоне Индзаги "Ал Ҳилол"да тўрт нафар футболчидан қутилмоқчи  5 09:24"Навбаҳор" ҳужумчиси иккинчи даврани "Хоразм"да бошлаши мумкин  3 08:56Энрике: "Телефоним "Барселона" мухлисларидан келган хабарларга тўла"  13 08:27"Рома" Шомуродовнинг ўрнига АПЛда ўтган мавсум 1 та гол урган футболчи олиб келмоқчи  11 07:58"Реал" 25 йиллик антирекордни такрорлади  18 07:30Алонсо йирик мағлубиятдан сўнг нималар деди?  29 07:15Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ - "Реал Мадрид" 4:0  20 02:02Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ ярим финалда "Реал"ни янчиб ташлади ва финалга йўл олди  249 01:58"Интер Майами" "Атлетико" футболчисини сотиб олади  2 01:16ПСЖ - "Реал" баҳсининг биринчи бўлими ҳақида фактлар  10

Андрей Фёдоров: "Бугун мағлубиятга эмас, камида дурангга лойиқ эдик" Новости

Андрей Фёдоров: "Бугун мағлубиятга эмас, камида дурангга лойиқ эдик"

Cоcа Cола Суперлигасининг 9-туридан ўрин олган "Локомотив" - "Машъал" (0:1) ўйинидан кейин мезбонлар бош мураббийи Андрей Фёдоров ўз фикрларини билдирди.




"Бугун жуда ёмон ўйнадик Бу нима билан боғлиқ эканлигини билмайман, аммо охирги 2 ўйинда ўйинимиз умуман ўхшамади. Ўйинларни таҳлил қилиб, кўриб чиқамиз. Биринчи бўлимда яхши имкониятларга эга бўлдик, бироқ фойдалана олмадик.

"Машъал" яхши ўйнади ва ижобий натижага эришиб, 3 очкога эга бўлди.

Ҳеч қачон ҳакамлар устидан шикоят қилмаганман, бугун ҳам ундай қилмоқчи эмасман.

Бир неча ўйиндан бери кўп сариқ карточкалар оляпмиз. Ҳар бир ўйинга камида 4 та огоҳлантириш тўғри келяпти.

Бугунги ўйинга келсак, 30-дақиқада рақиб қўполлиги учун иккинчи сариқни олиши ва майдондан четлатилиши зарур эди. Чунки вазият камига сариқ карточкага тортарди, лекин ундай қилинмади. Мен бу бўйича ҳакамга мурожаат қилсам, улар вазиятни комиссия ёрдамида кўриб чиқиб, бир қарорга келишларини айтишди", - дейди Фёдоров.

Марат Бикмаев нима учун майдонга туширилмади?

Афсуски, машғулотлардан бирида унинг эски жароҳати безовта қилиб қолди ва ўйинда қатнашолмасди. У захирада бор эди, бироқ унинг соғлиги билан таваккал қилишни истамадик.


"Локомотив" бу мавсум 4 та ўйинда ғалаба қозонди, шулардан 3 таси "Бухоро", "Қизилқум", "Андижон", яъни ҳали ғалаба қозонмаган жамоалар эди.

Бзи кучсиз жамоаларга қарши ўйнадик деёлмайман, олдин ҳам айтганимдек, уйдами-сафардами ҳеч бир жамоа сизга очколарни шунчаки бериб қўймайди, бу учун курашиш керак. Бугун мағлубиятга эмас, камида дурангга лойиқ эдик.


Истеъфо ҳақида ўйламаяпсизми?

Йўқ, сиз-чи? Лекин мен ўйлаганим йўқ.

Рейтинг: -29   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика