RU

Последние новости

10:15"Галатасарой" Осимхенга даҳшат таклиф билан чиқди  3 09:43"Челси"ни финалга олиб чиққан Энцо Мареска нималар деди?  1 09:08Европанинг 4 та ТОП клуби “Реал“ футболчисига қизиқиш билдирмоқда  5 08:37Финалга чиққан “Челси“ клублар ўртасидаги ЖЧдан қанча ишлаб олди?  4 08:05“Сўғдиёна“ икки нафар легионери билан хайрлашди  0 07:37“Реал Мадрид“ самолёти бўрон туфайли Нюаркка аэропортига узоқ вақт қўнолмади  3 02:04"Челси" клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати финалида!  23 00:55Карло Анчелоттининг ўғли Бразилия клуби бош мураббийи бўлди  11 00:35Уэсли Фофана "Челси"да қолади  1 00:05"Тоттенхэм" Япония миллий терма жамоаси ҳимоячисининг трансферини эълон қилди  1 23:34"Милан" ва А Сериясининг бошқа етакчи клублари Хейлундга қизиқиб қолишди  0 23:05Жота билан собир бўлган ҳалокатнинг сабаблари бўйича экспертиза хулосаси маълум бўлди  19 22:40"Реал" "Бенфика" ҳимоячиси билан келишиб олди, клубни рози қилиш қолди  4 22:15"Рома" янги мавсум учун уй либосини тақдим этди  3 21:45ПСЖнинг икки футболчиси учун Клублар ўртасидаги ЖЧ якунланди. Хайсен эса...  15

Андрей Фёдоров: "Бу ўртоқлик ўйини эмас!" Новости

Андрей Фёдоров: "Бу ўртоқлик ўйини эмас!"

"Локомотив" - "Ал Райян" учрашуви якунланганидан кейинги матбуот анжуманида "темирйўлчилар" бош мураббийи Андрей Фёдоров ҳамда учрашувнинг энг яхши футболчиси Тимурхўжа Абдухолиқов иштирок этди.

- Биринчи навбатда "Локомотив"нинг барча мухлисларини ғалаба билан табриклайман. Ҳозирги ҳолатда бу ўйин бизга ҳеч нима бермасди, буни кеча ҳам таъкидлагандим. Оз бўлсада мухлислар келганига раҳмат. Кеча менга бу ўйин деярли ўртоқлик мақомида ўтишини ва қандай қилиб футболчиларга иштиёқ беришимни айтишганди. Бу ўртоқлик ўйини эмас! ОЧЛ ўйинлари кўп бўлмайди. Ҳа, ўйин жуда ёмон бошланди. Маъмурнинг бу хатосини унинг ўйин амалиёти камлиги билан боғлаган бўлардим. Асосийси, таслим бўлмадик ва асабийлашмасликка интилдик. Танаффусда футболчиларга хотиржам бўлиш кераклигини айтдим. Иккинчи бўлим бошидан, балки бутун бир тайм давомида ўйинни назорат қилдик ва ҳужумларни ажойиб якунлай олдик. Бу эса ғалабага олиб келди. Йигитларнинг ғалабага чанқоқлиги юқори эди. Ҳа, бунга қадар кўплаб хатоларга йўл қўйдик. Ғалаба 3 очкодан бошқа ҳеч нима бермаслигини барча билса ҳам, футболчиларга ғалаба қозониш шарт эканлигини ва ўзимизни йўқотиб қўймаслигимизни, Ҳар доимгидек ўйнаш кераклигини тушунтирдим. Айта оламанки, бугун камроқ хато қилдик.

Тимурхўжа Абдухолиқов: - Тўғри, ғалаба ҳеч нимани ҳал қилмасди. Аммо Ғалаба ҳар доим яхши ҳиссиётлар беради. Ўйинга келадиган бўлсам, 2:0дан кейин уйғондик, қайтишга ҳаракат қилдик. Унга қадар биз концентрацини йўқотиб қўйдик. Албатта, кейинчалик ўзимизга келиб, кетма кет голлар урдик.

- ОЧЛнинг ушбу мавсумида 5та гол урдингиз. Хўш, халқаро майдондаги ўйинингиздан қониқдингизми?
5та гол урасизми, 10та урасизми бунинг фарқи йўқ. Гуруҳдан чиқиш керак эди. 2016 йилда 3та гол урган бўлсак ҳам, гуруҳдан чиққандик. Бу мавсум эса вазифа бажарилмади.

Рейтинг: -33   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика