RU

Последние новости

07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  3 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  14 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  2 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  0 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:25Муҳим ўйинлар олдидан "Ливерпуль"да жуда жиддий йўқотиш бор  3 23:06Анчелотти Бразилия термасининг сардори ким бўлишини маълум қилди  2 22:43Исроил нега мусобақалардан четлатилмаяпти? Инфантино жавоб берди  21 22:14Игорь Иванович Химич — “Нефтчи” футбол академияси директори  6 21:55Чақир, Мбаппе, Хойлунд - ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  0 21:31ЎФА Фабио Каннаварога қанча муддатли шартнома таклиф қилган? Тимур Кападзенинг термадаги тақдири нима бўлади?  65

Андрей Демченко: "Сўнгги дақиқаларда гол ўтказиш... алам қилади" Новости

Андрей Демченко: "Сўнгги дақиқаларда гол ўтказиш... алам қилади"

Олий лиганинг 21-туридан ўрин олган "Олмалиқ" - "Обод" (1:0) учрашувидан кейин меҳмонлар устози Андрей Демченко ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- Сўнгги дақиқаларда мағлубиятга учраш ҳар доим ёқимсиз бўлган. Лекин бу футбол! Футболда вазият ҳар сонияда ўзгариб кетиши мумкин, шунинг учун ҳам бу ўйин барчага ёқади. Бугунги мағлубиятимиз ҳақида нима дейман? Бугун уч очко қўлга киритишимиз учун бизга ҳеч ким ҳалақит бергани йўқ. Шунчаки, вазиятлардан фойдалана олмаслик, бу борадаги кўрсаткичнинг жуда пастлиги ҳатто дурангни ҳам ушлаб қола олмаслигимизга олиб келди. Ваҳоланки, "Олмалиқ" дарвозасини ишғол қилишимиз учун бизда анчагина имконият бўлди.

Футболчиларим чарчаб қолдими? Бу футболда бўлиб турадиган ҳолат. 90 дақиқа, бундай босимдаги учрашувнинг охирида ўйинчиларда чарчоқ бўлиши табиий, керак бўлса, мезбонларда ҳам бу сезилди. Шундай бўлса-да, йигитлар ғалабани "юлиб" олишга, Олмалиқдан уч очко билан қайтишга ҳаракат қилди. Аммо фойдалана олмадик. Аксинча, биттагина вазиятда "концентрацияни" йўқотишимиздан мезбонлар бундан фойдаланишди.

Мезбонлар стандарт вазиятларга, қисқа ва узоқ масофаларга тўп узатишга асосланган ўйин намойиш қилишини билардик. Биз бунга жуда яхши тайёргарлик кўргандик. Ўйлайманки, бир-икки вазиятни инобатга олмаса, аксар дақиқарда бу борада рақибга имконият берганимиз йўқ.


Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика