RU

Последние новости

19:05Чемпионлик учун кураш авжида. "Нефтчи" ва "Насаф"нинг Суперлигадаги тақвими қандай?  8 19:00"Қизилқум" — "Машъал" 0:0 (Матнли транслация)  0 18:58"Нефтчи" "водий дербиси"да "Андижон"ни мағлуб этди ва "Насаф" билан орадаги фарқни 2 тагача қисқартирди  56 18:53Суперлига. "Сўғдиёна" меҳмонда "Шўртан"ни кичик ҳисобда мағлуб этди  5 18:31Артём Петросян: "Локомотив" футболчилари Суперлига даражасида. Улар бежиз лига пешқадами эмаслигини кўрсатишди"  0 18:05"Севилья" — "Барселона". Таркиблар маълум  10 18:01ОПЛ. "Сабаҳ" меҳмонда "Карван"дан устун келди, Раҳмоналиев 89 дақиқа ўйнади  0 18:00Про лига. "Арал" "Жайхун"ни, "Локомотив" "Олимпик"ни мағлуб этди  2 16:33Суперлига. "Насаф"нинг қоқилиши интригани қайтарадими? "Нефтчи" учун ажойиб имконият  5 14:50"Чақирувдан хурсандман, боримизни бериб ҳаракат қиламиз" - Анваржон Ҳожимирзаев "Сурхон" устидан ғалаба ва миллий жамоага таклиф этилгани ҳақида  8 14:25"Наполи" Англия терма жамоаси ярим ҳимоячисини нишонга олди  1 13:58Бруну Фернандеш "Манчестер Юнайтед"дан кетиши мумкин  6 13:27"Реал" Родри учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум бўлди  6 13:01"Арсенал" "Реал"нинг ёш юлдузини сотиб олмоқчи  0 12:38Футзал. Ўзбекистон чемпионатида 2-тур якунланди. Мусобақа жадвали, рамзий терма жамоа ва тўпурарлар пойгаси  1

Андрей Мельничук - "Динамо"нинг март ойидаги энг яхши футболчиси Новости

Андрей Мельничук - "Динамо"нинг март ойидаги энг яхши футболчиси

Жорий мавсумдан бошлаб «Динамо» жамоаси ва мухлислар клуби янги лойиҳага қўл уришди.
Энди бу йилдан бошлаб ҳар ой якунига кўра, «Динамо» футбол клубининг расмий сайтида мухлислар ўртасида сўровнома ўтказилиб, ҳар ойнинг энг яхши футболчиси аниқланади. Хусусан, март ойи якунларига кўра, клуб расмий сайтида ўтказилган сўровнома натижасига кўра, жамоамиз мухлислари дарвозабон Андрей Мельничукни март ойининг энг яхши футболчиси деб топишди. Ваъда қилинганидек, «Динамо» - «Бунёдкор» ўйини олдидан унга мухлислар номидан эсдалик совға топширилди.

Таъкидлаш жоизки, учинчи мавсумдирки «Динамо» шарафини ҳимоя қилиб келаётган Мельничук дарвоза чизиғидаги ишончли ўйинлари билан жамоа ишончини қозониб сардорлик боғичига эга саналади.

Умумий 364 нафар овоз тўпланган сўровномада, 137 нафар мухлис ўз овозини айнан украиналик посбонга берган. Бу 37,6% деганидир. Иккинчи ўринда қайд этилган Санъат Шихов эса 81 (22.3%) овоз жамлаган. Учинчи ўринни эгаллаган самарқандлик яримҳимоячи Сирожиддин Сайфиев эса 55 та овоз (15,1%) билан кучли учликни якунлаб берган.

Шунингдек, «Сўғдиёна» дарвозасига гол урган Зайниддин Тожиев 47 (12.9%), «Металлург» билан ўйинда голга муаллифлик қилган - Ғулом Урунов 26 (7.1%), ишончли ўйинлари билан мухлислар ёқимтойига айланган ҳимоячи - Илдар Маматказин 12 (3.3%) ва Зоминда дастлабки голни киритган Акмал Холмуродов 6 (1.6%) овоз тўплашган.

Эслатиб ўтамиз, «Динамо» жамоаси март ойида учта учрашув ўтказиб, 1 мағлубият («Насаф» - «Динамо» 1:0) ва икки ғалабага («Динамо» - «Металлург» - 2:0, «Сўғдиёна» - «Динамо» - 1:3) эришди.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика