Андоррага қарши ўйинга 2 кун қолганида Сербия термаси бош мураббийи истеъфога чиқарилди
12 окт 14:21
Новости
Андоррага қарши ўйинга 2 кун қолганида Сербия термаси бош мураббийи истеъфога чиқарилди
Кеча тунда Сербия термаси ўз майдонида Албанияга 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди.
Ушбу мағлубиятдан кейин сербияликлар бош мураббийи Драган Стойкович истеъфога чиқарилди.
Сербия термаси ЖЧ-2026га чиқа олмаслик хавфи остида турибди. Терма ўтган 5 ўйинда 7 очко жамғариб, 2-ўриндаги Албаниядан 4 очкога ортда қолган ҳолда K гуруҳида 3-ўринда бормоқда.
Стойкович 2021 йилнинг мартида Сербия термаси бошқарувини қўлига олганди. Шу даврдан буён унинг қўл остида Сербия термаси 55 ўйинда қатнашиб, 26 ғалаба, 14 дуранг ва 15 мағлубият қайд этди.
Похожие новости
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Комментарии