RU

Последние новости

17:45КЖЧда энг кўп мухлис қайси жамоа ўйинига тушмоқда  0 17:35Дублга эришган легионер, "Навбаҳор"ни мағлуб этган мураббий, гол ўтказмаган посбон ва 25 ёшли ҳимоячи — Суперлигада 15-турнинг энг яхшилари  0 17:29Мирко Еличич - "Локомотив" бош мураббийи  0 17:12Рустам Ашурматов "Истиқлол" футболчисига айланди  0 17:08Расман: Бобир Абдихолиқов "Пахтакор" футболчиси  5 16:58Мали, Фламарион, Качорри, Ратиньо, Дориев ... Суперлига 15-тур рамзий терма жамоаси  0 16:20"Андижон"га янги дарвозабон ва мураббий келмоқда  4 16:069 нафар ҳакам ўйин натижаларига таъсир кўрсатишда гумонланмоқда  3 15:55Эшитдик-да! "Навбаҳор" яна икки нафар бразилиялик футболчини олиб келмоқчи  8 15:32Улар ҳақида эртага ҳам гапиришади: биринчи давранинг кашфиётлари кимлар бўлди?  0 15:10Авазбек Ўлмасалиев: "Иккинчи даврада ўз ўрнимизни қайтарамиз, ОКМК курашдан чиққани йўқ"  0 14:45Энрике Доннарумма ҳақида: "Жижжо яхши инсон эканини ҳамма билади. Мусиалага тезроқ соғайишини тилаймиз"  3 14:32"Андижон"га польшалик ҳимоячи келмоқда  8 14:15"Интер" Чалханоглу учун 30 миллион евро сўраяпти, аммо клуб ярим ҳимоячини сақлаб қолмоқчи  3 14:04Рустам Ашурматов "Истиқлол"да тиббий кўрикдан ўтди  2

Андижонлик мухлислар Абдураимовдан истеъфога чиқишни сўрамоқда Новости

Андижонлик мухлислар Абдураимовдан истеъфога чиқишни сўрамоқда

Жамоа ўз майдонида “Сўғдиёна”га ютқазиб қўйишини кўпчилик кутмаганди.
Ушбу баҳсда мезбонлар 2:0 ҳисобида ортда қолаётганида стадиондаги мухлислар жўр бўлиб Азамат Абдураимовнинг истеъфога чиқишини сўрашди. 11та ўйиндан сўнг атига 4 очко жамғариб турнир жадвалининг охирги поғонасига тушиб кетган “Андижон”да одатда кетма-кет 4та учрашувдан кейин бош мураббийнинг креслоси қимирлаб қоларди. Бу ҳақда матбуотда ҳам тез-тез бонг уриларди. Бироқ Азамат Эркиновичнинг салбий натижаларидан кейин ҳам ҳамон ўз лавозимида фаолият олиб бораётгани қизиқ туюлмоқда. Наҳотки клуб мутасаддилари жамоа натижаларидан келиб чиқиб, бош мураббийнинг фаолияти ва унинг келгуси тақдирини кўриб чиқмаётган бўлса!

Азамат Абдураимов давралар оралиғида трансфер бозорида жиддий ишлашини айтиб жамоани олий лигада олиб қолиш мумкинлигини айтган. Энди турнир жадвалига қарайлик. Балки “Андижон” Жиззах жамоасидан ўтиб кетар. Бу жамоадаги молиявий қийинчиликлар мавжудлигини биламиз. Аммо 9 очко билан 12-поғонада турган “Динамо”дан ўта олишига ишониш қийин. Сабабини айтиб ўтсак, “Динамо” 1-даврадаги мағлубиятларни “Нефтчи”, “Насаф”, “Қизилқум” ва “Олмалиқ”дан қабул қилди. Уларнинг бари сафарда. “Андижон” ва “Сўғдиёна” сафарда мағлуб этилди. Демак, бу жамоаларга қарши кейинги даврани ўз майдонида ўйнайдиган самарқандликлар ҳеч бўлмаса 80% натижани қайд этган тақдирда ҳам олий лигадан тушиб кетишмайди. “Бухоро” эса “Андижон”дан 8 очкога ошиб кетган. Гесс шогирдлари ҳам иккинчи даврани ўз майдонида ўзига ўхшаган рақибларга қарши ўтказади. “Нефтчи” эса тушиб кетмаслиги аниқ. “Андижон”дан фарқли равишда “Динамо”, “Бухоро” ва “Нефтчи”да натижа бўлмаса-да, ўйин бор. “Андижон” эса уйида очко олиши мумкин бўлган жамоалар - “Динамо”, “Машъал” ва “Сўғдиёна”га имкониятни бой бериб бўлди. 9 очко олий лигада қолиш учун жуда катта роль ўйнашини ҳаммамиз биламиз. Келинг, статистикага мурожаат қиламиз.

2013 йил сўнгги поғонада турган “Қизилқум” ва 12-ўриндаги “Нефтчи” ўртасидаги фарқ 1 очко бўлган. 2012 йил эса “Машъал” ва “Навбаҳор” ўртасидаги фарқ иккита эди. 2011да ҳам 2 очколик тафовут мавжуд бўлган. “Пахтакор” 50 ёшида “Торпедо”ни меҳмон қилган бўлса, “Андижон” 50 ёшида биринчи лигага равона бўлиши шунчаки ачинарли. Пули йўқ “Навбаҳор” олтиликка киришга интилаётган бир пайтда “Сўғдиёна”дан анча бақувват бўлган “Андижон”нинг ҳатто ўз майдонида ҳам мағлубиятга учраб келаётгани клубда иш тўғри йўлга қўйилмаганидан далолат.

Сайтимиз почтаси-ю, ходимларимизнинг телефонлари “тутаб” кетди. “Ассалому алайкум, биз “Андижон” футбол клуби мухлисларимиз” деб хат ёзган ўқувчидан кейин, “Алло, сиз “СА”да ишлайсизми?” деган мурожаатларга жавоб бериб келяпмиз. Уларнинг илтимоси битта: биз орқали АЗАМАТ АБДУРАИМОВдан истеъфо сўраш. Азамат Абдураимовни ўзбек футболида тутган ўрни катта. Фақат бундай натижа билан ўз обрўсига путур етказиб қўйиши яхши эмас. Ўз мақолаларидан бирида ҳамкасбимиз Хайрулла Холиқов Азамат Эркинович футболда бошқа йўналишда фаолият юритганида, ундан яхшироқ мутахассис ва фойдалироқ ходим чиқишини таъкидлаб ўтганди. Ҳақиқатдан ҳам шунга ўхшайди. Агар Азамат Абдураимов “Андижон” билан биринчи лигага равона бўлса, унинг тарихидан ҳунук натижа жой олади. Яъни Абдураимов Ўзбекистонда бир жамоани икки маротаба олий лигадан тушиб кетишига сабаб бўлган ягона мутахассис бўлади, бундай ҳолат жаҳон футболида ҳам камдан кам кузатилади.

Қай бир андижонлик мухлис билан гаплашманг, уларнинг бари Азамат Абдураимовнинг ўз лавозимидан озод этилишини сўрамоқда. Тўғри-да, бу йил жамоанинг 50 йиллик юбилей тўйи бўлса-ю, жамоа учинчи бор олий лигадан тушиб кетиш хавфи остида турган бўлса... Мухлисларни ҳам тушунамиз. Мамлакатимиздаги футбол ишқибозлари ҳақида гап кетганда Андижон мухлисларини четлаб ўта олмаймиз. Улар ҳаттоки жамоани биринчи лигадаги мавсумида ҳам ёлғизлатиб қўймади ва ҳар бир учрашувда қизғин қўллаб-қувватлади. Бундай жонкуяр ишқибозларга камида 5-ўринда юрадиган клуб керак!

Таҳририят.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика