RU

Последние новости

00:22"Реал" Киммихни "Барселона"дан илиб кетмоқчи?  0 23:45Миллатлар лигаси. Германия, Нидерландия ва Украина терма жамоалари иштирокидаги ўйинлар бўлиб ўтмоқда (онлайн ҳисоб)  0 23:26"Ливерпуль" бир йилдан сўнг текинга "Байер"нинг асосий ўйинчиларидан бирини ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 23:00Миллатлар лигаси. Англия Ирландиядан устун келди, Грузия, Молдова ва Арманистондан ишончли ғалаба  2 22:26FourFourTwo ўз талқинига кўра тарихдаги энг яхши итальян мураббийини эълон қилди  8 21:58Луис де ла Фуэнте "Барселона" футболчисининг жароҳатини маълум қилди  1 21:28Нима?! Серхио Рамос "Реал"га қайтиши мумкин  3 20:48Довбик жароҳат сабаб Украина терма жамоасидан Римга қайтди, "Рома" Шомуродовни кейинги ўйинга қўйиши мумкин  5 20:28Ўткир Юсупов қайтди, Ўзбекистон МТЖ машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  15 19:56Мадрид дербисидан аввал "Атлетико" "Реал"дан 2 кун кам дам олади. Бу Симеоне жамоасига ёқмаяпти  2 19:26Журналист: "Мураббий терма жамоани тарк этиши керак эди, унинг услублари эскирди"  9 18:44Трансфер мувозанати бўйича кўрсаткичларда АПЛ клуби 1,3 млрд евро зарарда экан  1 18:21Кроос Роналдунинг 900та голи ҳақида: "Машғулотларда урган голларимни қўшсам ҳам бунча бўлмайди"  3 17:39Футзал. Афғонистон терма жамоаси Тошкентда  6 17:192015 йилдан бери трансферларга энг кўп пул ишлатган клуб номини биласизми?  7

“Андижон” таркибига янги футболчилар келиши давом этмоқда Новости

“Андижон” таркибига янги футболчилар келиши давом этмоқда

Бор эътиборини олий лигада қолишга қаратаётган “Андижон” ўз таркибини кучайтириш учун янги номларни таклиф этмоқда.
Аввал хабар берганимиздек, янги бош мураббий Сергей Шевченко душанба кунидан бошлаб, расман ишга киришди. Айтиш лозимки, украиналик мураббий қандай бўлмасин жамоани кучлилар сафида олиб қолиш учун ишга жиддий киришган.

Бунинг учун Сергей Яковлевич жамоадаги рақобатни кучайтириш учун янги футболчиларни йиғинга жалб этиб келмоқда. Маҳаллий футболчилардан ташқари хорижлик ўзи яхши билган шогирдларини ҳам таклиф этиб, вазиятни ўнглашга интилаётгани кўриниб турибди.

Таркибда юз бераётган ҳар бир ўзгариш мухлисларнинг диққат марказида турибди. Сайтимиз орқали аввал маълум қилганимиздек, бугунги кунда жамоа машғулотларида Лочин Долимов, Баҳром Юлдашев, Аюбхон Гаппаров, Азиз Ғуломхўжаев, Азиз Алижонов, Иқбол Акрамов, Сардор Соибов ҳамда Сайриддин Ғаффоров каби янги ўйинчилар иштирок этмоқда.

Шунингдек ундан ташқари сешанба куни Украинадан марказий ҳимоячи Виталий Визавер клуб лагерида пайдо бўлди. Эртаси куни эса яна бир украиналик футболчи Игорь Мельник ташриф буюрди. Бу футболчи майдонда ҳужум чизиғида ҳаракат қилади. Биринчи даврани “Навбаҳор”да ўтказган Соҳиб Абдуллаев ҳам айни дамда “бургутлар” йиғинида иштирок этаётганини айтиб ўтиш лозим.

Қолаверса “Андижон” учун бегона бўлмаган собиқ дарвозабон Борис Белошапка ҳам куни-кеча мураббийлар штабида иш бошлади. Бунгача посбонларни шуғуллантириб келган Қобилжон Олимжонов эса ёшлар жамоасида Қаҳрамон Абдуқодировга ёрдам берадиган бўлди.

Андижонликлар селекция жараёнини бу билан тўхтатиб қўймоқчи эмас. Ушбу ҳафтада яна бир нечта таниқли номлар келиши кутилмоқда.

Жамоани эса куни-кеча Алишер Азизов билан Анвар Ражабов тарк этган. Биринчи даврада сермаҳсуллик кўрсата олмаган ушбу ҳужумчилар эндиликда ўзларига бошқа жамоа топадиган бўлди.  

“Андижон” устози Шевченко кеча футболчиларни икки таркибга ажратган холда ўйин ташкил этди.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, маҳаллий мухлислар Сергей Яковлевични жамоада иш бошлаганидан мамнун. Ҳар холда буни стадионга машғулотларни кузатгани келаётган ишқибозларнинг ташрифидан ҳам билиб олиш қийин эмас.

Чоршанба куни “Соғлом Авлод” стадионида кечган ўйинга ҳам 200 зиёд мухлислар қадам ранжида қилди. Биринчи лиганинг расмий ўйинларига ҳам бунчалик томошабин кирмаётган бир пайтда “Андижон” машғулотларига кўплаб мухлислар ташриф буюраётгани албатта кишини хурсанд қилмай қолмайди. Машғулотлардан кейин Шевченкони яхши билган ёши катта мухлислар унга яна жамоага қайтганидан хурсанд бўлишаётганини айтиб, омад тилашди. Бир сўз билан айтганда Сергей Шевченконинг яна “Андижон”да иш бошлагани маҳаллий ишқибозларда умид учқунларини уйғотмоқда. Мухлислар бу йил жамоани кучлилар сафида қолишига қаттиқ ишонишаётгани, улар билан ўтказган ўзаро суҳбатларимизда амин бўлдик.

Кеча соат 18:30да бошланган ўйинга келадиган бўлсак, ҳар бир тайм 40 дақиқадан иборат бўлди. Гол уриш учун ҳар бир жамоа жуда қийналди. Тенг курашлар остида кечган баҳсни Шевченко майдон четида диққат билан кузатиб борди ва ўзи учун керакли хулосаларни чиқариб олган бўлса ажаб эмас.

Учрашувда Баҳром Абдураҳимов томонидан киритилган ягона гол “Қизиллар”га ғалаб келтирди. Ўйинни эса олий лига тоифасидаги ҳакам Темур Тўхтасинов бошқариб борди.

Баҳс давомида майдон ташқарисида Белошапка ихтиёридаги посбонлар билан астойдил ишлади ва уларга мураккаб машғулотлари билан юкламалар берди. Борис Ивановичнинг ўтказган машғулоти стадионга келган мухлисларнинг ҳам эътиборини тортмасдан қолмади.  

Шу куни футболчилар қуйидагича таркиб хосил қилди.   

“Сариқлар”: Темур Ғаниев, Темур Султонов, Даврон Турсунов, Виталий Визавер, Азиз Ғуломхўжаев, Мирзакамол Камолов, Расул Раҳмонов, Азиз Алижонов, Иқбол Акрамов, Иброҳим Отахонов, Соҳиб Абдуллаев.

“Қизиллар”: Муҳиддин Худоёров, Баҳром Юлдашев, Дилмурод Маҳмудов, Асрор Раҳмонов, Раҳим Қодиров, Алишер Тўхтасинов, Сардор Соибов, Бекзод Ғозиев, Баҳром Абдураҳимов, Аюбхон Гаппаров, Лочин Солиев.

Захирадан тушганлар: Лочин Долимов, Сергей Смородин, Сайриддин Ғаффоров, Игорь Мельник, Акмал Жўрабоев, Шуҳрат Мирхолдиршаев.

 “Бургутлар”нинг мазкур йиғини ушбу ҳафта сўнггида поёнига етади. Шундан сўнг янги мураббий талабига жавоб бермаган айрим ўйинчиларга жавоб бериши мумкин.  20 июлдан эса тайёргарликнинг иккинчи босқичи Тошкентга кўчади. Пойтахт йиғини мобайнида олий ва биринчи лига жамоалари билан синов-назорат учрашувларини ташкил этиш режаси тузиб чиқилмоқда.

Исломбек РУСТАМБЕКОВ.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика