“Андижон” - “Сўғдиёна”: Аутсайдер ва очкоси тенг жамоалар баҳси
06 июн 2014 16:02
Новости
“Андижон” - “Сўғдиёна”: Аутсайдер ва очкоси тенг жамоалар баҳси
Кеча бўлиб ўтган “Бунёдкор” - “Нефтчи” учрашуви билан олий лиганинг 11-турига старт берилди.
Бугун эса турдан ўрин олган қолган беллашувлар ўтказилади. Андижонда бўладиган “Андижон” ва “Сўғдиёна” ўртасидаги тўқнашувни ҳеч иккиланмай атусайдерлар жанги десак бўлади. Чунки ҳар икки жамоа ҳам турнир жадвалида пастки ўринларда боряпти.
“Андижон” 13, “Сўғдиёна” 14-ўринни эгаллаб турибди. Иккала клуб ҳисобида ҳам бир хил - тўрттадан очко мавжуд. “Андижон” ўз майдонида “Бухоро”ни мағлуб этиб, сафарда “Олмалиқ” билан дуранг ўйнаган бўлса, “Сўғдиёна” ўз майдонида “Нефтчи”ни енгди ва “Машъал” билан дуранг қайд этди.
“Андижон” “Бухоро”ни мағлубиятга учратганидан сўнг кетма-кет уч учрашувда имкониятни бой берди. “Сўғдиёна” эса чемпионатнинг 1-туридаги дурангни ҳисобга олмаганда кетма-кет еттита ўйинда мағлуб бўлди ва “Нефтчи” устидан ғалаба қозонганидан сўнг яна ютқазиб қйўди.
Айни пайтда “Андижон” олий лигада энг кам гол урган жамоа бўлиб турибди - 6та. “Сўғдиёна” эса энг кўп гол ўтказган жамоа - 24та. “Андижон” шу пайтгача ўз уйида бешта ўйин ўтказиб, бир ғалаба ва тўрт мағлубият қайд этди. “Сўғдиёна” эса ҳозиргача сафарда тўрт марта ўйнаб ҳаммасида мағлуб бўлди. Лекин қизиғи шундаки, “Сўғдиёна” сафардаги тўртта беллашувда “Локомотив”, “Пахтакор”, “Бунёдкор” ва “Динамо” каби 7та гол уришга муваффақ бўлди.
Х.Холиқов.

Комментарии