RU

Последние новости

00:55"Андижон" назорат ўйинида Тожикистон жамоасини мағлуб этди  1 00:41Футболга қайтиш муборак: "Байер" Эрик тен Хагнинг дебют ўйинида йирик ҳисобда мағлуб бўлди  3 00:21"Манчестер Сити" Траффорд билан шартнома имзолаши мумкин  0 23:59"Ақлдан озаётган" "Тоттенхэм" ўз тарихидаги энг қиммат трансферни амалга оширишга тайёрланмоқда  2 23:46Алишер Одилов "Навбаҳор"ни тарк этди  2 23:24Микель Артета: "Мадуэке - АПЛнинг энг яхши ҳужумчиларидан бири"  1 22:50Месси Ямалга қарши: Финалиссима қачон бўлади?  3 22:20Исак "Ал Ҳилол"га ўтиши мумкин  1 21:53"Милан" Спортьеллони собиқ жамоасига қайтариб юборди  0 21:33Гампер Кубоги учун ўйин қаерда бўлади?  4 21:14Расман: Нони Мадуэке - "Арсенал" футболчиси!  3 20:52"Насаф" назорат ўйинида "Машъал"дан устун келди  0 20:10"Милан" Модрич ёрдамида "Реал" аъзоси билан музокара ўтказмоқда  0 19:45Моуринью: "Португалияга қайтаман. Фаолиятим охирида эмас, чўққисида"  2 19:23Алишер Одилов "Навбаҳор" ва унинг мухлислари билан хайрлашди. Унинг кейинги жамоаси маълум  24

"Андижон" машғулотларни бошлаш арафасида Новости

"Андижон" машғулотларни бошлаш арафасида

Аввал хабар берганимиздек, 18 декабрдан “Андижон” клуби қароргоҳида “қизғин ҳаёт” бошланади.
  Чунки шу кундан жамоамиз янги мавсумга тайёргарликни бошлайди.
18 декабрь куни мураббийлар ва футболчилар клуб базасига тўпланиб машғулотларга киришишади. Дастлабки йиғинда мураббийлар асосий эътиборни тикланиш машғулотларига қаратишади. Машғулотлар ихтисослаштирилган футбол мактаби интернатининг суниъй қопламали майдонида олиб борилади. Қолаверса, шу кундан таркибдаги ўзгаришлар ҳам маълум бўлади. Таркибни кучайтириш ва барча чизиқларда рақобатни ошириш учун айни пайтда бир қатор футболчилар билан музокаралар олиб борилмоқда. Бу йил ижарага олинган ўйинчилар ўз клублари ихтиёрига қайтишган. Бош мураббий Азамат Абдураимов ўз интервьюсида Сергей Смородин, Сардор Соибов ва Ғиёс Комилов каби футболчиларни жамоада олиб қолишни айтиб ўтган. Таркибга кимлар қўшилиши ва жамоани қайси футболчилар тарк этиши йиғин бошланганидан сўнг маълум бўлади.
“Андижон”нинг дастлабки йиғини 30 декабрга қадар давом этади. Ушбу йиғин чоғида назорат ўйини ўтказиш ҳам режалаштирилган.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика