RU

Последние новости

12:54"Алавес" "Барселона" тарбияланувчиси трансферини эълон қилди  0 12:25"Шўртан" 7 нафар футболчиси билан шартномани бекор қилди  0 11:57"Эвертон" мухлисларини АҚШдаги эксклюзив очиқ машғулотга таклиф қилди  0 11:22Сегунда клуби 6 ойда 20 000 томошабинга мўлжалланган вақтинчалик стадион қурди  4 10:53Англия терма жамоаси аъзоси "Арсенал"га ўтмоқда  4 10:20Россиянинг олти карра чемпиони фаолиятини юртимизда давом эттириши мумкин  22 09:46"Андижон" нигериялик ҳужумчи билан шартнома имзолаши мумкин  4 09:11"Навбаҳор"нинг Аброр Исмоилов олдида қанча қарзи борлиги маълум бўлди  14 08:32"FourFourTwo" "Барселона" тарихидаги энг яхши футболчилар рейтингини тузди  13 08:13Райс мухлисларнинг норозилиги ҳақида: "Бу менга ёқмади. Мадуэке ҳали нималарга қодирлигини кўрсатади"  0 01:48Камавинга ва Себальоснинг "Реал"даги тақдири маълум бўлди  0 01:15"Атлетико" Линони 25 миллион еврога сотиб юборди  0 00:55Азиз Холмуродов: "Бизнинг ёш тоифасидаги энг кучли терма - Япония"  3 00:43Ўзбекистон U23 терма жамоаси Японияга қарши ўйин учун тайёргарликни давом эттирмоқда ГАЛЕРЕЯ  0 00:11Конференциялар лигаси саралаши. "Сабаҳ" сафарда ишончли ғалаба қайд этди, Раҳмоналиев майдонга туширилмади  2

“Андижон” клуби энг одил ҳакам Равшан Эрматовни қутлайди Новости

“Андижон” клуби энг одил ҳакам Равшан Эрматовни қутлайди

Ватандошимиз, юртимиз ифтихори, энг кучли ФИФА рефериларидан бири Равшан Эрматов қўлга киритган совринлар сони куни-кеча яна биттага ортди.
У Филиппин пойтахти Манилада ўтказилган ОФКнинг йил якунларига бағишланган тадбирида Осиёнинг 2014 йилги энг яхши ҳаками номига сазовор бўлди.

Осиё футбол конфедерациясига 1954 йили айнан Манилада асос солинган эди. ОФКнинг 60 йиллик юбилейига уланиб кетган бу галги йил маросими бежизга Филиппинда ташкил этилмади. Ва рамзий маънода, мазкур тадбирда Равшан Эрматов ўзининг сермаҳсул меҳнатлари учун қитъада яна бир бор катта эътироф олди.

Эрматов Бразилиядаги ЖЧни ишончли ўтказганидан сўнг бу йил энг яхши ҳакам номи унга тегишига аслида ҳеч кимда ҳеч қандай шубҳа йўқ эди.

“Андижон” футбол клуби номидан, жамоамизнинг минглаб ишқибозлари ва бутун андижонликлар номидан биз юртимизнинг забардаст ўғлони Равшан Эрматовни навбатдаги муваффақият билан муборакбод этамиз!
Ўзбек рефериси учун бу ҳисоб бўйича бешинчи шундай унвондир. Бунгача Эрматов Осиёда 2008, 2009, 2010 ва 2011 йилларда ҳам энг яхши ҳакам деб топилганди.

Эрматов ўз фаолияти давомида жуда кўплаб ютуқларга эришди. Унга яқин орада яна бир олий чўққи забт этилишини тилаймиз: ниятимиз – 2018 йили Россияда бўлиб ўтадиган ЖЧ финалчиларини майдонга айнан Равшан Эрматов бошлаб тушсин!

Ўзбек ўғли Равшан – “Энг олий ҳакам”.
Адолат, жасорат унда мужассам,
Маҳорат ва ғайрат унда жамулжам,
Майдонда олқишлар уни мухлис ҳам,
Равшандир – қитъада энг одил ҳакам!


“Андижон” футбол клуби
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика