RU

Последние новости

23:47"Реал" вингери сафдан чиқди  0 23:24"Ал Насср" футболчиси "Зенит"га ўтмоқда  2 22:59Роналду "Ал Иттиҳод"га қарши ўйнашга тайёр бўлган  2 22:30Хамес Родригеснинг янги жамоаси эълон қилинди  2 22:09Расман: Абдуқодир Ҳусанов - "Манчестер Сити"да ой футболчиси!  18 21:40"Мундиалда фақатгина ютамиз, ҳеч нарса йўқотмаймиз" – Фабио Каннаваро билан катта интервью  4 21:01Тажрибали футболчи фаолиятини "Манчестер Юнайтед"да якунламоқчи  3 20:37Назорат ўйини. “Бунёдкор” Россия клубига мағлуб бўлди  1 20:09ОКМК Россия жамоаси устидан ғалаба қозонди  4 19:57Ўзбекистон футзал терма жамоаси мураббийлар штаби истеъфога чиқарилди  22 19:35"Металлург" голларга бой ўйинда "Локомотив" U-21'дан устун келди  1 19:23"Барселона" Левандовскига янги шартнома таклиф қилмоқчи  7 18:57"Ал Иттиҳод" Бензема ўрнига Салоҳни олиб келмоқчи  4 18:30Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Хитойга ютқазди  7 18:13"Андижон" Хомяков билан боғлиқ вазият юзасидан расмий изоҳ берди  5

"Андижон" бош мураббийсиз йиғинга киришди Новости

"Андижон" бош мураббийсиз йиғинга киришди

Олий лигада жамоалар сони 16та қилингани сабабли элитада ўз ўрнини сақлаб қолган бургутлар кечадан йиғинга киришди.
Айтиш лозимки, бош мураббий Эдгар Гесс айни дамда жамоа билан бирга эмас. Шунинг учун машғулотларни унинг ёрдамчилари Олег Тюлькин, Виталий Легай ҳамда Қаҳрамон Абдуқодиров ўтказмоқда.

Бугун соат 11:00да жамоа "Соғлом авлод" стадионида машғулот ўтказди. Йигирмага яқин футболчи иштирок этган машғулот асосан югуриш билан ўтди. Жорий мавсум жамоа шарафини ҳимоя қилган Темур Ғаниев, Муҳиддин Худоёров, Сергей Смородин, Раҳим Қодиров, Даврон Турсунов, Иброҳим Отахонов, Баҳром Абдураҳимов, Лочин Солиев, Шуҳрат Мирхолдиршаев, Мирзакамол Камолов, Аббос Махсталиев, Азиз Ибрагимов каби футболчилар ҳозирча жамоада эмас.

Ҳар холда бугунги машғулотларда уларни учратмадик. Асрор Раҳмонов, Расул Раҳмонов, Алишер Тўхтасинов, Бекзод Ғозиев, Акмал Жўрабоев, Абдулатиф Абдуқодиров, Акбар Ходжаев каби асосий таркиб аъзолари билан бирга ёшлар жамоасидан бир қатор иқтидорли ўйинчилар йиғинга жалб этилган. Янги футболчилардан маълум муддат Таиланд чемпионатида фаолият юритган Ринат Муслимов ва "Олмалиқ" ҳимоячиси Шояд Муллажонов шуғулланаётганини айтиш мумкин. Бош мураббийни шу кунларда Андижонга келиши айтилмоқда. Олинган маълумотларга кўра, жамоа футболчилар билан тўлиқ ҳисоб-китоб қилмаган. Шу боис бир қатор ўйинчилар жамоасини ўзгартириш пайида юрибди. Агарда шундай бўлса, табиийки Эдгар Яковлевичга осон бўлмайди. Чунки у янгитдан таркиб тузишга мажбур бўлади. Тайёргарлик режасига биноан футболчилар декабрь ойининг охирига қадар Андижонда шуғулланади.   
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика