RU

Последние новости

15:19Моуринью Винисиус билан либос алмашган "Бенфика" ҳимоячисини таркибдан четлатди  0 14:50"Локомотив" "Қўқон-1912" билан муроса кўчасини танлаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 14:33"Сўғдиёна" либослар бўйича талабни бузгани учун жаримага тортилади  2 14:18"Янги Родриго туғилди". "Реал" ҳужумчиси операциядан кейин мухлисларга мурожаат қилди  0 13:50"Барселона" собиқ футболчиси "Реал"ни бошқариши мумкин  4 13:23ФИФА президенти ЖЧ-2026 фаворитини айтди  5 12:56Бундестимда Клопп даври бошланадими?  1 12:28"Бунёдкор" қишда рўйхатдан ўтказган легионер Европа клуби билан шартнома имзолади  1 12:05Жасур Яхшибоев нима учун "Локомотив"га келган жойида йўқ бўлиб қолди?!  19 11:42Италиялик мураббий "Тоттенхэм" таклифини рад этиб, МЮни танлади  5 11:00Чемпионлар лигасида тарихий кун: икки инглиз клуби бир кунда йирик ҳисобда мағлуб бўлди  16 10:35"Динамо" ўз майдонида 18 йилдан бери "Насаф"ни енга олаётгани йўқ  10 10:05Арбелоа: "Реал"миз ва бизни ҳеч қачон камситиш мумкин эмас"  28 09:45Гвардиола: "Куртуа ажойиб ўйин кўрсатди, деб ўйламайман"  12 09:04ОКМК илк ғалабасини қўлга киритади, Самарқандда нима кўрамиз? — Эксперт фикри   6

“Андижон”нинг Тошкентдаги йиғини бошланди Новости

“Андижон”нинг Тошкентдаги йиғини бошланди

Теги :  Андижон
Янги мавсумга астойдил тайёргарлик кўраётган андижонликлар бугун тушликдан сўнг Тошкентда йиғилди.

Жамоа аъзолари учун пойтахтимиздаги муҳташам “Туркистон” меҳмонхонаси вақтинчалик қароргоҳ вазифасини ўтаб беради. Машғулотлар эртадан икки маҳалдан олиб борилади. Футболчилар “Обод” стадионида шуғулланади. Ушбу йиғин чоғида бир нечта синов-назорат ўйинларини ташкил этиш ҳам режалаштирилган.

Хусусан, Бекободнинг “Металлург”, Наманганнинг “Навбаҳор” ҳамда Қозоғистоннинг “Махтаарал” жамоалари билан ўйин ўтказиш юзасидан келишиб олинган.  

Тошкентдаги йиғинга ўтган йили “Андижон” шарафини ҳимоя қилган Иброҳим Отахонов, Дилмурод Маҳмудов, Жаҳонгир Маҳсудов, Бахтиёр Қосимов, Мақсуд Маҳмудов, Ойбек Нурматов ҳамда Алишер Абдувоҳидов жалб этилганини айтиш лозим.

Шунингдек “УзДонгЖу”дан Усмонали Исмоналиев, Зийнатилло Икромжонов, “Янгиер”дан Хусан Олимжонов, Артур Маматказин, Уйғун Бобоназаров, “НБУ-Осиё”дан Суннат Абдуллажонов ва Миршоҳид Олимов ҳамда “Цементчи”дан Маъруф Зокиржонов каби ўйинчилар ҳам “бургутлар”нинг пойтахт йиғинига таклиф этилган.  

Айни дамда мураббийлар штаби таркибни шакллантириш учун селекция ишлари бўйича ҳам жиддий ишлар олиб бормоқда.  
 

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика