RU

Последние новости

08:16Футзал. Бугун бронза учун майдонга тушамиз  0 07:50U-17 Жаҳон чемпионати. Осиёнинг иккита жамоаси плей-оффда. Кечаги кун натижалари билан танишинг  0 07:18U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун бизни гуруҳдаги ҳал қилувчи учрашув кутиб турибди  5 01:19МЛС клублари лигага Неймар келишини хоҳлашмаяпти, улар бразилияликни "бош оғриғи" сифатида кўришмоқда  3 00:46Родриго “Реал”даги ролидан тобора норози бўлмоқда ва январда клубни тарк этиши мумкин  0 00:15Туркияда 1000 дан ортиқ футболчи қимор можароси сабабли четлатилди. Рўйхатда "Галатасарой" ва "Бешиктош" ўйинчилари ҳам бор  5 23:35Суперлига. "Сурхон" – "Шўртан" 1:0  0 23:24Ўзбекистон терма жамоасининг Дубайдаги машғулоти  2 22:57 8 та ўйиндан бери ғалаба қозона олмаётган "Аталанта" Юрични ишдан бўшатди  3 22:04Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг расмий машғулоти  5 21:15Февзи Давлетов: "Рустам Турдимуродов жамоада қоладими? Тўғриси, бу саволга жавоб бериш мен учун қийин"  8 21:00Асрор Алиқулов: "Оддий вазиятда хатога йўл қўйиб гол ўтказиб юбордик"  0 20:42Месси "Камп Ноу"га келиб, стадионга кириш учун шахсан рухсат сўради  16 20:02Суперлига. "Сурхон" ўз майдонида "Шўртан"дан устун келди  16 19:50"Галатасарой" президенти Месси билан боғлиқ миш-мишлар ҳақида: "Биз бундай музокаралар олиб бориш мумкин бўлган даражага етдик"  5

"Андижон"дан маркетинг соҳасида навбатдаги қадам ёхуд одатийликдан чекиниш Новости

"Андижон"дан маркетинг соҳасида навбатдаги қадам ёхуд одатийликдан чекиниш

Хабарингиз бор, бу йил Суперлигага қайтган "Андижон" жамоаси барча соҳаларда олдинга интилишга ҳаракат қилмоқда.

Футболда майда элементар нарса бўлмайди. Хусусан, клуб оддий ўйин формаларида ҳам янгилик қилишга улгурди. Жамоа футболчилари бу мавсумда икки хил – қизил ва оқ формаларда майдонга тушишаётганини пайқагансиз. 

Эътибор берадиган бўлсак, қизил формада "Андижон" стадиони жойлашган худуднинг суъний йўлдошдан олинган харитаси акс этиб туради. Бунда "Бобур Арена" футболканинг чап қисмига жойлаштирилган. Яъни мухлислар тили билан айтганда, стадион доим юрагимизда, деган маънони бермоқда. 

Иккинчи, оқ формада "Андижон" жамоасининг рамзи ҳисобланган бургут тасвиридан фойдаланилган. Умумий қилиб айтганда, клуб одатийликдан чекинган ҳолда бу ишга ёндашган. 

Маркетингни ривожлантириш жараёнида клуб раҳбарияти мухлисларга қулайлик туғдириш учун атрибуткалар сотувини йўлга қўйди. Панамка, шарф ва футболкаларни қулай нархларда омма эътиборига ҳавола қилмоқда.

Рейтинг: +14   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика