RU

Последние новости

22:14Ла Лига. "Атлетико" ўз уйида "Севилья"ни йирик ҳисобда таслим этди  0 22:00АПЛ. "Арсенал" меҳмонда ғалабага эришди, МЮ эса қийинчилик билан дуранг қайд этди  13 21:48Максим Шацких: "Футболчиларимиз учун хурсандман, жамоам кўрсатган ўйин менга ёқди"  3 21:36Исломбек Исмоилов 5 нафар Осиё чемпионини Жаҳон чемпионатига олиб кетмади  4 21:25Суперлига. "Андижон" - "Бухоро" 1:1  0 20:53Александр Хомяков: "Андижон мен учун қадрдон шаҳар, лекин бу ерга ютиш учун келгандик"  8 20:27Ширер "Ливерпул"ни танқид қилди  5 19:34"Женоа" Патрик Вийера билан хайрлашди  0 18:58Суперлига. "Андижон" ўз уйида "Бухоро" билан дуранг ўйнади  36 18:437 та гол "Шўртан" - ОКМК ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 18:15"Барселона" футболчиси клуб билан шартномани узайтиришга рози  1 17:39Омар Мармуш: "Бу борада Ҳусанов жамоада энг зўри"  7 16:54"Ҳужумда сенга эркинлик беришим учун яхшироқ ҳимояланишинг керак"  1 16:25Лутфуллин бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси U-17 Жаҳон чемпионати илк турида ишлайди  1 16:03МОҚ раҳбарияти ОФК президенти билан кўришди  0

"Андижон" ярим ҳимоячиси: “Тарих яратишимиз кераклигини билиб тургандик” Новости

"Андижон" ярим ҳимоячиси: “Тарих яратишимиз кераклигини билиб тургандик”

“Андижон” Ўзбекистон Кубоги ярим финалида “Сурхон”ни пеналтилар сериясида 5:4 ҳисобида мағлуб этиб, тарихда биринчи марта финалга йўл олди.

Учрашувда захирадан майдонга тушиб ўйинни кучайтирган футболчилардан бири ярим ҳимоячи Фарҳод Бекмуратов эса “Андижон” матбуот хизматига таассуротлари билан ўртоқлашди.

- Авваламбор, тарихий ғалаба билан бутун Андижон аҳлини табриклайман. Тарих яратганимиздан хурсандман. Бизга ишонганлар учун раҳмат. Клубимиз ҳомийидан вилоятимиз ҳокимигача катта миннатдорчилик билдирамиз. Чемпионатда 4 та ўйинда ютқазганимиз бироз қийинчилик туғдирди. Лекин ярим финалга яхши тайёргарлик кўргандик. Чунки ўзимиз ҳам тарих яратишимиз кераклигини билиб тургандик. Худога шукр, юзимиз ёруғ бўлди. Энди насиб қилса финалда ҳам ўзимизни кўрсатиб, ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз. Унгача чемпионатда яна 3 та тур бор. Ўша учрашувларда ҳам муносиб ўйин кўрсатиб, мухлисларимизни хурсанд қиламиз, деган умиддаман.

- Асосий ва қўшимча вақтларда ҳисоб очилмагач, барчаси пеналтилар сериясида аниқланди. Ўша лаҳзаларда нималар хаёлингиздан ўтди?

- Тўғриси, ичичимдан ютишимизни билиб тургандим. Аслида биринчи таймни ўзида 3 та гол урсак бўларди. Майли, насиб. Ҳаммаси пеналтилар сериясига ёзилган экан. Шахром Самиев гол уролмаган пайтда ҳам кўнглим ютишимизни сезиб турганди. Худога шукр, юзимиз ёруғ бўлди ва ғалаба қозонди.

- Финалда “Навбаҳор” билан ўйин. Қайси рақибни кутгандингиз?

- Рости, қизиғи йўқ эди. Негаки, фақат ўз ўйинимиз ҳақида ўйлаётгандим. Уларга эътибор бермадим. Мухлисларимизни хурсанд қилиш биз учун энг асосийси эди.

- Насиб қилса, бу биринчи финалингиз...

- Ҳа, биринчи финалим. Бунгача 2018-йили “Локомотив” сафида Ўзбекистон чемпиони бўлганман. Шунингдек, про лига ғолибига ҳам айланганман. Худо хоҳласа, Кубок финалида ютиб, уни совринларим қаторига қўшиб қўйишга ҳаракат қиламан.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика