RU

Последние новости

01:39ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан 11:1, Холанддан 5та гол, Англиядан йирик, Португалиядан иродали ғалаба  0 01:15АПЛда ким чемпион бўлади? "CIES" тахмин қилиб кўрди  0 00:44"Фенербаҳче" Моуриньюдан кейинги бош мураббийини эълон қилди  0 00:14Холанд термадаги 45-ўйинида 44-голини урди  3 23:49Халқаро ўртоқлик турнири. Ўзбекистон U-17 Марокашга мағлуб бўлди  11 23:24Меньяннинг "Челси"га ўтмагани сабаби маълум бўлди  0 22:27Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси йиғинга киришди. Олдинда Япония билан ўйин бор  3 21:36"Динамо" назорат учрашувида "Локомотив"ни ютди  2 21:13U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон Шри-Ланкани йирик ҳисобда енгди ва гуруҳда биринчи бўлди  20 20:19Владо Радманович: "Афсуски, Катанецнинг ҳозирги ҳолати яхши эмас"  28 19:59Кроос: "Германия ҳозирда катта ютуқларга эриша оладиган терма жамоалар қаторида эмас"  1 19:33Остон Ўруновдан рекорд!  9 19:05Алиризо Жаҳонбахш: "Ҳакамлик ҳақида ҳеч нима демайман"  20 18:38"Арсенал" МЮ кўзлаган футболчи учун курашда фаворит  2 18:17Мустақиллик Кубоги-2025 "Uz-Galaxy"да!  2

Андижон вилоятида болалар футболи бўйича семинар ва конференция бўлиб ўтди Новости

Андижон вилоятида болалар футболи бўйича семинар ва конференция бўлиб ўтди

Теги :  АндижонЎФА
Жорий йилнинг 12 март куни Андижон вилоятида Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳамда Андижон вилояти футбол федерацияси ташаббуси билан футбол бўйича семинар ҳамда конференция ўтказилди.

Семинар Андижон шаҳар Шўрбулоқ даҳасида жойлашган  футболга ихтисослаштирилган мактаб-интернатида бўлиб ўтди. Ушбу семинарда ЎФА Болалар ва ўсмирлар футболини ривожлантириш бўлими бошлиғи Жалимов Ўнгарбай, вилоят ФФ ходимлари ва вилоятда фаолият олиб бораётган футбол мураббийлари иштирок этдилар. Семинар давомида Футболга ихтисослаштирилган мактаб-интернати мураббийи Гулдаев Лочин ўз иш фаолияти ҳамда машғулотлар жараёнлари билан иштирокчиларни таништирди.

Семинар якунига етганидан сўнг вилоят Жисмоний тарбия ва спорт бошқармасида конференция бўлиб ўтди.

Конференцияда вилоят ЖТСБ бошлиғи Ўткирбек Тошпўлатов, Андижон вилояти футбол федерацияси биринчи вице президенти Бекзодбек Каримов, ЎФА Болалар ва ўсмирлар футболини ривожлантириш бўлими бошлиғи Ўнгарбай Жалимов, шаҳар ва туманлардаги БЎСМлар директорлари, мураббийлар ва футбол соҳасида фаолият кўрсатиб келаётган соҳа вакиллари иштирок этдилар.



Конференция давомида вилоятда футбол соҳасида жонкуярлик билан ишлаб келаётган мураббийлар ташаккурнома ва эсдалик совғалар билан тақдирландилар. Шу билан бир қаторда, ўз касбига лаёқатсиз, қониқарсиз ишлаётган мураббийлар ва ушбу мураббийлар директорларига ҳайфсан элон қилинди ва огоҳлантирилди.

Шундан сўнг сўзга ЎФА Болалар ва ўсмирлар футболини ривожлантириш бўлими бошлиғи Ўнгарбай Жалимов сўзга чиқиб, конференция иштирокчиларини футбол соҳасида олиб борилаётган кенг кўламли ишлар билан таништирди. Хусусан, Болалар футболини ривожлантириш йўллари, мураббийлар мутахассислиги бўйича ўзгаришлар ва футболга оид тасдиқланган янги қарор ва фармойишлар билан таништирди. Мураббийлар конференция давомида ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.


Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика