RU

Последние новости

00:13Туркия Суперлигаси. "Сивасспор" меҳмонда "Галатасарой"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди, Турғунбоев эса...  0 23:45А Серия. "Рома" Римда "Ювентус"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  0 23:30Серия А. "Милан" - "Женоа" 3:3   0 23:25Бундеслига. "Айнтрахт" - "Байер" 1:5   0 23:20АПЛ. "Ливерпуль" - "Тоттенхэм" 4:2   0 23:15АПЛ. "Челси" - "Вест Хэм" 5:0   0 23:10Серия А. "Кальяри" - "Лечче" 1:1   0 22:47Александр Стоймирович: "Таркибимизда йўқотишлар бор"  0 22:45Самвел Бабаян: "Исталган жамоа Наманганга келганида ҳимоявий услубда ўйнайди"  11 22:25АПЛ. "Ливерпуль" ва "Тоттенхэм" ўртасидаги ўйинда 6та гол урилди!  14 22:07Гнабри "Реал" билан ўйин олдидан: "Ўйинни ўлдириш керак"  3 21:42Илёс Зейтуллаев: "Ҳозир камроқ гапириб, кўпроқ ишлашимиз керак"  11 21:23Роналду "Интер Майами"га ўтиши мумкин — журналист Абдулазиз Ал Осаими  20 20:55"Реал" ва Испания терма жамоаси собиқ бош мураббийи "Бавария"ни рад этди  0 20:27Суперлига. "Бунёдкор"нинг омадсизликлари давом этади, бу сафар "Сурхон"га имконият бой берилди  27

"Андижон" ва "Турон". Суперлига синовидан ким омон чиқади? Новости

"Андижон" ва "Турон". Суперлига синовидан ким омон чиқади?

Мазкур икки жамоани Суперлигада ҳақиқий чин маънодаги синовли учрашувлар кутмоқда, дейиш мумкин.

Ортда қолган учта турда юқоридаги икки жамоа турли натижалар қайд этишди. Кўрсаткичларни барқарор, деб бўлмайди. Албатта йўқотилган очколар ҳозир билинмаслиги мумкин. Олдинда учрашувлар кўп, деб қўйишлари табиий. Аммо уларни кутаётган беллашувлардаги рақиблар бўри мисоли тишларини сайқаллаб туришибди. 


"Андижон"

Қаршида "Насаф"ни енгиб мавсумни ўзига ҳос сенсация билан бошлаган "бургутлар" кейинги икки турда кетма-кет мағлубиятни қабул қилиб олди. "Андижон" ва Хомяков тайёргарликни жиддий қилмаса бўлмайдиганга ўхшамоқда. 4-турда Тимур Кападзенинг "Олимпик" жамоаси меҳмони бўлса, кейинги турда Фарғонада айни пайтдаги чемпионат пешқадами "Нефтчи"га қарши майдонга чиқади. Жамоа локациясини ўзгартирмайди, кейинги бекат юлдузли таркибга эга Наманганнинг "Навбаҳор" жамоаси. Мана шу учта ўйин ҳозирданоқ "Андижон"нинг тушларига кираётган бўлса керак. Унутмаслик керакки, "Андижон" Суперлигадаги сўнгги бор иштирок этган 2021 йилги мавсумида Намангандан уч очко билан қайтган эди ("Навбаҳор" - "Андижон" 0:1). 

03.04.2023. "Олимпик" - "Андижон"

08.04.2023. "Андижон" - "Нефтчи"

14.04.2023. "Навбаҳор" - "Андижон"

"Турон"

Ҳамма ҳавас қиладиган, база, стадион, машғулот майдони умуман футбол учун керакли барча нарсага эга "Турон" ҳам ҳали ғалабалар сонини очиб олгани йўқ. Таркибдаги футболчилар бундан кўпроғига қодир. "Бухоро" ва "Сурхон" билан баҳсларда уч очко олишлари имконияти юқори баҳоланганди. Қисқаси, ўз қўлидаги ошни рақиблар билан баҳам кўриб бироз меҳрибонлик қилиб юборди. Лекин навбатдаги турларда яйпанликлар ҳам жиддий зарбаларга тайёр туриши керакка ўхшайди. ФИФА кунларидаги ҳордиқдан сўнг "Турон" Тошкентга сафар қилади ва "Бунёдкор" билан учрашади. "Қалдирғочлар" айни пайтда ўйин сифати ва натижа бўйича ҳам жуда яхши ҳолатда. Уларнинг ҳисобида 9 очко бор. 5-турда ўз майдонида "Олимпик"ни қабул қилади. Бу жамоага ортиқча таъриф шарт эмас. Барчаси маълум. Бир томондан тақдирлар "Андижон" билан ўхшаш, фақат бу клуб бир тур олдин "Бунёдкор" билан ўйнаб бўлди (0:3). Бахтиёр Ашурматов бригадаси "Нефтчи" ва "Навбаҳор" имтихонидан ўтишларига тўғри келади. Орада кубок баҳслари ҳам бор. Чемпионатда "Бухоро"дан учралган мағлубият аламини кубокда олиш вазифа ҳам турибди. Қўрқинчили туш. 


Тақвимга қараймиз. 

02.04.2023. 4-тур. "Бунёдкор" - "Турон"

07.04.2023. 5-тур. "Турон" - "Олимпик"

17.04.2023. 6-тур. "Нефтчи" - "Турон"

23.04.2023. 7-тур. "Турон" - "Навбаҳор"

 

Юқоридагилардан фарқли равишда навоийликлар кетма-кет 2та жиддий рақиб билан куч синашишади. Булар "Насаф" ва "Пахтакор". Ҳар иккиси таркиб ва жамоа нуқтаи назаридан бир бош устун клублар ҳисобланиши маълум. Футболда кутилмаган натижалар рўй бериши мумкин. Лекин вазиятга реалроқ қарашни мақсад қилдик. Барча курашсин, бир-бирига жанг таклиф қилсин. Шундагина биз фақат терма жамоа эмас, ички чемпионатимиз орқали ҳам мухлисларни жалб қила оламиз. Марҳамат майдон сизники, бор ҳунарингизни ишга солинг, тамом. 


Автор : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика